13-мавзу. Логистик хизмат кўрсатиш тизимида товар белгилари ва сертификациялаш режа


Товар белгисини танлаш ва ишлаб чиқиш



Download 25,35 Kb.
bet2/5
Sana03.07.2023
Hajmi25,35 Kb.
#953532
1   2   3   4   5
Bog'liq
13-мавзу

2. Товар белгисини танлаш ва ишлаб чиқиш.
Товар белгиларининг бир қанча муқобил, кенгроқ тарқалган, яъни оғзаки, тасвирловчи, бирлаштирилган, ҳажмли, товушли ва уларнинг бириккан турлари мавжуд. Умуман олганда, жаҳон ва маҳаллий амалиётда товар белгиларининг ниҳоятда кўплаб турлари, шу жумладан қуйидагилар ҳам маълум:

  • ҳаракатланувчи, яъни ҳаракатни такрорловчи белги;

  • бир қанча элементлардан ташкил топган комплексли (мураккаб) белги;

  • ҳид сезувчи белги- ҳид сезиш органлари учун мўлжалланган;

  • тасвирловчи белги– товарни ёки унинг бирон-бир хусусияти, шунингдек, уни тайёрловчига таалуқли хусусиятини акс эттирувчи маълумотларни ўз ичига олади;

  • пластик - синоними ҳажмли белги;

  • икки ўлчамда мавжуд бўлган текис белги;

  • битта элементдан иборат оддий белги;

  • кенг - синоними ҳажмли белги;

  • текисликда қавариқ ёки ботиқ элементлар тузилишини ифода этувчи бурттирилган белги;

  • ёруғликка мўлжалланган ёруғлик белгиси;

  • мураккаб – синоними комплексли белги;

  • уч ўлчовли – синоними ҳажмли белги;

  • рангли кўринишда рўйхатга олинган рангли белги;

  • оқ-қора кўринишда рўйхатга олинган оқ-қора белги.

Товар белгисининг у ёки бу турини танлашда товар белгисининг кучи каби ўзига хос тоифани ҳисобга олиш даркор. Товар белгиси кучи деганда эса, унинг реклама қобилияти, яъни хотирада мустаҳкам ўрнашиб қолиш ва маълум бир товар ёки корхона билан бирга қўшилиш имконияти тушунилади. Айрим мутахассислар бу борада жуда муҳим бўлган қўшимча – белгининг ҳимояланиш қобилияти мезонини жорий қилмоқда. Бироқ истеъмолчи нуқтаи назаридан бу иккиламчи маънога ҳам эга, чунки маҳсулот тозалиги бўйича товар белгисига эгалик қилувчи корхона жавоб беради. Бундан ташқари, товар белгисининг асоси, яъни қабул қилишнинг истеъмолчи учун маъқул тури ҳисобга олинган ҳолда, товар белгисиниг қабул қилиниш қобилияти каби тоифани ҳам эсдан чиқармаслик керак. Қабул қилишнинг қуйидаги турлари мавжуд: визуал (кўзга ташланадиган), овозли (фонетик), ҳид сезиш, семантик (маъновий, сермазмун) ва бошқалар.
Оғзаки товар белгилари ҳарфлар, ҳаттоки айрим сўзлар бирикмасини ифода этади. Амалиёт шуни кўрсатадики, дунёнинг турли мамлакалари тадбиркорлари анъанавий тарзда ушбу турни маъқул кўради. Хорижлик мутахассисларнинг гувоҳлик беришича, Ғарб тижорат оламида барча товар белгиларининг 80 фоизга яқини оғзаки рамзлар ёрдамида тайёрланган. Оғзаки товар белгисини яратиш ва такрор ишлаб чиқиш осон. Негаки, у одатда компаниянинг корхона номи ёки унинг таъсисчилари билан бевосита боғлиқ. Бундан ташқари, энг асосийси – оғзаки товар белгиси истеъмолчилар томонидан осон қабул қилинади ва ўзлаштирилади. Товар белгиси маҳсулотнинг ҳақиқий тамғаси (брэнд) ҳисобланади ва у бир турдаги буюмлар бозорида корхона товарларини ажратиб туради ҳамда уларни маркаланмаган товарларга қараганда 20-40 фоизга қимматга сотиш имконини беради. Айни пайтда маҳсулотда товар белгисининг бўлмаслиги, номаълумлиги унинг нархини 10-20 фоизга туширади.
Логотип – бу корхона ёки унинг товарлари гуруҳининг тўлиқ ёхуд қисқартирилган номининг махсус ишлаб чиқилган ва ўзига хос шакли.
Корхона блоки – бу композицияда бирлашган товар белгиси ва логотип, шунингдек, турли тушунтириш ёзувлари, кўпинча корхона шиори.
Корхона шиори – бу корхонанинг асосий ғоясини акс эттирувчи чиройли, қисқа тузилган шиор. Масалан, “Нью-Йорк таймс” газетасининг корхона шиори “Барча янгиликлар чоп этишга лойиқ”.
Корхона константлари – бу корхона томонидан ҳажмлар бозорида ишлашда қатъий риоя қилинадиган константлар, матнни саҳифалаш тизими, безаклар тақдим этиш ва бошқалар.
Корхона ранги – бу корхона томонидан қабул қилинган ва қатъи амал қилинадиган ранг ёки ранглар бирлиги.
Шрифтларнинг корхона комплекти – бу корхона томонидан товар белгисини, буюмнинг ҳақиқийлигини аниқлайдиган ёки қайд этадиган бошқа номлари, композицияларини чизишда ишлатиладиган шрифт.
Юқорида қайд этилган барча таркибий элементлар корхона усули, яъни усуллар мажумини (график, тил, рангли) шакллантиради. Бу бир томондан корхона буюмларининг айрим бирлигини таъминлайди, иккинчи томондан корхона ва унинг маҳсулотларини рақиб ҳамда унинг товарларига қарши қўяди.
Белгилашни (товар белгисини) ишлаб чиқишда унга қўйилаётган қуйидаги талабларни ҳисобга олиш керак:

  1. патент ва ҳуқуқий;

  2. реклама ва руҳий;

  3. конструкторлик ва технологик.

Патент ва ҳуқуқ талаблари. Белгилаш ҳимояланиш қобилиятига, яъни уни товар белгиси сифатида рўйхатга олиш, шунингдек, товар белгисидан товарларнинг маълум тури учун фойдаланишда учинчи шахсларнинг бир-бирига айнан ўхшайдиган товар белгиларига бўлган ҳуқуқларини бузмаслиги мақсадида янгилик ва ажратиш қобилиятига эга бўлиши керак.
Реклама ва руҳий талаблар. Ишлаб чиқарилаётган белгилаш эсда қоларли, истеъмолчиниг товар сифати ва белгилаш ўртасида мустаҳкам ижобий алоқасини юзага келтириши, яъни товар белгиси индивидуаллаштирувчи ва реклама вазифасига эга бўлиши керак.
Конструкторлик-технологик талаблар. Белгилаш (товар белгиси) маҳсулотни маркалашда тиражлаш ва уни қўллашни осонлаштириш, биринчи галда эса, мўлжалланган маҳсулотлар учун мутаносибликка эга бўлиши керак.
Товар белгисини ишлаб чиқиш буюртмачи ва ижрочи билан лойиҳалаштиришнинг мумкин йўналишларини муҳокама қилишдан бошланади. Ушбу муҳокама давомида томонларнинг ҳар бири ўзининг асосий талабларини шакллантиради. Бир пайтнинг ўзида икки томон дастлабки ахборот билан алмашади. Сўнгра белгилашни ишлаб чиқишнинг товар белгисини бадиий-техник кенгашда тасдиқлаш ва уни Ўзпатентда рўйхатдан ўтказиш босқичларини аниқлайдиган техник вазифалари муҳокама этилади ва тасдиқланади.
Шу сабабли товар белгисини ишлаб чиқишда бошқа омиллар билан бир қаторда товар белгисини маҳсулот юзасининг босиш жойига, унинг маҳсулот катта-кичилиги ва юзасига мос келишига, товар белгисини босиш технологиясига ҳам алоҳида эътибор бериш керак. Товарда товар белгисини жойлаштириш стандартлар ва техник шартлар билан аниқланиши лозим. Бироқ қатор маҳсулотлар учун товар белгисини босиш жойи кўрсатилмаган, шу боис муаллиф ушбу масалани ўзи ҳал қилиши керак.



Download 25,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish