7.2. Консолидацияланган молиявий ҳисобот тузишнинг асосий қоидалари ва тамойиллари
Халқаро ҳисоб андозаларига кўра, консолидацияланган молиявий ҳисобот бош корхона раҳбарлигидаги корхоналар гуруҳи учун умулаштирилган молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш билан шуғулланади. Консолидацияланган молиявий ҳисобот моддалари корхоналар гуруҳидаги молиявий аҳвол, операциялар натижалари ва молиявий аҳволдаги ўзгаришга оид ахборотга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида ривожлантирилган.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасида бир ёки бир неча шўъба корхоналар, филиаллар ва ваколатхоналарга эга бўлган бош корхонанинг консолидацияланган молиявий ҳисобот тузиши назарда тутилади. Мазкур модда талаблари вазирликлар, идоралар ва бюджет ташкилотларининг жамлама молиявий ҳисоботларига жорий этилмайди.
Консолидацияланган молиявий ҳисобот иқтисодий ва молиявий жиҳатдан бир-бирига боғлиқ бўлган бир нечта компанияларнинг гуруҳи хусусида умумий маълумот олишни таъминлаб, ушбу компаниялар гуруҳининг фаолияти натижалари ва истиқболини ўзида акс эттиради.
Илк маротаба консолидацияланган бухгалтерия ҳисоботи XX асрнинг бошларида АҚШда вужудга келган. Айнан ўша давр жадал иқтисодий ривожланиш даври бўлиб, ҳозирги иқтисодий гигантлар ўша вақтдаги кичик корхоналарни «ютиб юбориш» ҳодисаси мамлакат бўйлаб кенг ёйилган. Бунинг натижасида АҚШда биринчи бўлиб, консолидацияланган молиявий ҳисоботлар тузиш зарурияти пайдо бўлган.
Буюк Британия ва Нидерландияда консолидацияланган молиявий ҳисоботнинг қўлланилиши XX асрнинг 20-йилларига тўғри келади. Бу давлатларда холдинг бизнесларининг кенг қулоч ёзиши консолидацияланган ҳисоботларни тузишни тақозо этган. Ҳозирги кунда бу давлатларда консолидацияланган ҳисоб маълумотлари миллий стандартлар асосида тартибга солинади.
Европанинг бошқа мамлакатларида консолидациялаш жараёни секинлик билан ривожланган. Масалан, Германияда компанияларнинг барча филиаллари бўйича консолидацияланган молиявий ҳисобот тузиш зарурияти бўйича Қонун 1960 йилда қабул қилинган бўлса, йирик компанияларнинг хорижда фаолият юритаётган шўъба корхоналари бўйича қонун 1990 йилда қабул қилинган. Францияда бу хусусдаги қонун 80-йилларнинг охирида амалга киритилган. Швейцарияда консолидацияланган молиявий ҳисоботни тузиш миллий стандартлар билан тартибга солиниб, кўпгина йирик компаниялар ўз бўлинмалари фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ҳисоботларида акс эттирадилар. Италияда қимматли қоғозлар биржасида рўйхатдан ўтган компаниялар консолидацияланган молиявий ҳисоботларни тузиши мажбурий ҳисобланади. Японияда консолидацияланган молиявий ҳисоботни тузиш бўйича стандарт 1977 йилда қабул қилинган. Юқорида келтириб ўтилган фикрлардан кўриниб турибдики, жаҳон мамлакатларида бу масалани ҳал қилиш бўйича турли хил қарашлар мавжуд.
Консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тузишга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:
Do'stlaringiz bilan baham: |