13– мавзу. 2-соат


Олий таълим муассасалари касб ҳунар коллежлари ва академик литсейларнинг ҳамда мактабларнинг Компьютер тармоқлари, улар асосида ечиладиган масалалар



Download 67,34 Kb.
bet6/7
Sana22.02.2022
Hajmi67,34 Kb.
#97938
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
13 mavzu ishlanmasi

Олий таълим муассасалари касб ҳунар коллежлари ва академик литсейларнинг ҳамда мактабларнинг Компьютер тармоқлари, улар асосида ечиладиган масалалар.
Олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик литсейлар ва мактабларнинг Компьютер тармоқлари ҳамда улар асосида ечиладиган масалалар қуйидагилардан иборат:

  • ахборотни ташкил қилиш ва излаб топиш;

  • замонавий ахборот технологиялари ёрдамида ахборот ва билимларни алмашишга имкониятини яратиш;

  • фанлардан билимларини чуқурлаштириш учун қўшимча маълумотларни тармоқдан қидириш;

  • талабалрнинг фанлардан мустақил ишларни бажариш;

  • электрон кутубхонадаги манбалардан фойдаланиш;

  • масофавий таълим олиш;

  • ҳисоботлар тайёрлаш ва узатиш;

  • электрон ҳужжат алмашишни ташкил қилиш;

  • талабалар ота-оналари фарзандларининг ўзлаштириши ва давоматини кузатиб бориш.

Бундан ташқари ҳозирги кунда Республикамизда таълим муассасаларининг таълим тармоғи яратилган. Зиёнет ахборот-таълим тармоғи барча таълим муассасаларининг ахборот ресурсларини ўзида жамлаган. Ҳозирги кунда барча ўқитувчилар, ўқувчилар ва талабалар ушбу тармоқдан фойдаланиш имкониятига эга. Зиёнет ахборот-таълим тармоғи ахборотларни жойлаштириш, тоифалаш, гуруҳлаш ҳамда уларни қидириб топиш имкониятини тақдим этади.


Компьютер тармоқлари архитектураси.
Жамиятнинг ҳозирги босқичида ахборот технологияларининг ривожланишини Компьютер тармоқларисиз тасаввур этиб бўлмайди.
Компьютер (ҳисоблаш) тармоғи – бу, алоқа каналлари орқали ягона тизимга боғланган Компьютер ва терминаллар мажмуасидир,
Тармоқда ахборотни ишлаб чиқарувчи ва ундан фойдаланувчи обектлар тармоқ обектлари дейилади. Тармоқ обектлари алоҳида Компьютер, Компьютерлар комплекси, ишлаб чиқариш роботлари ва бошқалар бўлиши мумкин. Ахборотларни территориал жойлашувига кўра Компьютер тармоқларини учта асосий синфга бўлиш мумкин: глобал тармоқлор, регионал (минтақавий) тармоқлар, локал (маҳаллий) тармоқлар.
Глобал Компьютер тармоқлари турли мамлакатларда, турли қиталарда жойлашган абонентларни бирлаштиради.
Абонентлар орасида алоқа бундай тармоқларда телефон алоқа линияларда, радиоалоқа ва спутник алоқа тизимлари асосида амалга оширилади.
Минтақавий Компьютер тармоқлари бир-биридан анча узокда жойлашган бирор минтақага тегишли абонентларни бирлаштиради. Масалан, бирор шаҳар ичидаги ёки иқтисодий регионда ёки алоҳида бир мамлакатда жойлашган абонентларни бирлаштирувчи тармоқ.
Локал (маҳаллий) тармоқ кичик бир ҳудудда жойлашган абонентларни бирлаштиради. Бундай тармоқ одатда аниқ бир жойга боғланган бўлади. Масалан, бирор корхона ёки ташкилотга. Маҳаллий тармоқнинг узунлигини 2-3 км билан чекланиши мумкин.
Глобал, минтақавий ва маҳаллий тармоқлар бирлашмаси кўп тармоқли иэрархияни ташкил этиш имконини беради. Масалан, Интернет Компьютер тармоғи кенг тарқалган, оммавийлашган глобал Компьютер тармоғидир. Унинг таркибига эркин равишда бирлашган тармоқлар киради. Унинг номининг ўзи «тармоқлар орасида» маъносини билдиради. Интернет алоҳида тармоқларни бирлаштирган. Шунинг учун у катта имкониятларга эга. Ўзининг шахсий Компьютери орқали Интернетнинг ихтиёрий абоненти ахборотни бошқа шаҳарга узатиши, Вашингтон конгресси кутубхонасидаги адабиётлар каталогини кўриб чиқиш, Ню-Ёркдаги метрополитен музейининг энг сўнгги кўргазмасининг расмлари билан танишиб чиқиш, тармоққа уланган абонентлар билан конференсияда ёки ўйинда иштирок этиши мумкин. Интернетнинг асосий ячейкасини маҳаллий Компьютер тармоқлари ташкил этади.
Компьютерларни маҳаллий тармоққа улашнинг уч кўриниши мавжуд:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish