Олий таълим муассасалари касб ҳунар коллежлари ва академик литсейларнинг ҳамда мактабларнинг Компьютер тармоқлари, улар асосида ечиладиган масалалар. Олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик литсейлар ва мактабларнинг Компьютер тармоқлари ҳамда улар асосида ечиладиган масалалар қуйидагилардан иборат:
ахборотни ташкил қилиш ва излаб топиш;
замонавий ахборот технологиялари ёрдамида ахборот ва билимларни алмашишга имкониятини яратиш;
фанлардан билимларини чуқурлаштириш учун қўшимча маълумотларни тармоқдан қидириш;
талабалрнинг фанлардан мустақил ишларни бажариш;
электрон кутубхонадаги манбалардан фойдаланиш;
масофавий таълим олиш;
ҳисоботлар тайёрлаш ва узатиш;
электрон ҳужжат алмашишни ташкил қилиш;
талабалар ота-оналари фарзандларининг ўзлаштириши ва давоматини кузатиб бориш.
Бундан ташқари ҳозирги кунда Республикамизда таълим муассасаларининг таълим тармоғи яратилган. Зиёнет ахборот-таълим тармоғи барча таълим муассасаларининг ахборот ресурсларини ўзида жамлаган. Ҳозирги кунда барча ўқитувчилар, ўқувчилар ва талабалар ушбу тармоқдан фойдаланиш имкониятига эга. Зиёнет ахборот-таълим тармоғи ахборотларни жойлаштириш, тоифалаш, гуруҳлаш ҳамда уларни қидириб топиш имкониятини тақдим этади.
Компьютер тармоқлари архитектураси. Жамиятнинг ҳозирги босқичида ахборот технологияларининг ривожланишини Компьютер тармоқларисиз тасаввур этиб бўлмайди.
Компьютер (ҳисоблаш) тармоғи – бу, алоқа каналлари орқали ягона тизимга боғланган Компьютер ва терминаллар мажмуасидир,
Тармоқда ахборотни ишлаб чиқарувчи ва ундан фойдаланувчи обектлар тармоқ обектлари дейилади. Тармоқ обектлари алоҳида Компьютер, Компьютерлар комплекси, ишлаб чиқариш роботлари ва бошқалар бўлиши мумкин. Ахборотларни территориал жойлашувига кўра Компьютер тармоқларини учта асосий синфга бўлиш мумкин: глобал тармоқлор, регионал (минтақавий) тармоқлар, локал (маҳаллий) тармоқлар. Глобал Компьютер тармоқлари турли мамлакатларда, турли қиталарда жойлашган абонентларни бирлаштиради.
Абонентлар орасида алоқа бундай тармоқларда телефон алоқа линияларда, радиоалоқа ва спутник алоқа тизимлари асосида амалга оширилади.
Минтақавий Компьютер тармоқлари бир-биридан анча узокда жойлашган бирор минтақага тегишли абонентларни бирлаштиради. Масалан, бирор шаҳар ичидаги ёки иқтисодий регионда ёки алоҳида бир мамлакатда жойлашган абонентларни бирлаштирувчи тармоқ.
Локал (маҳаллий) тармоқ кичик бир ҳудудда жойлашган абонентларни бирлаштиради. Бундай тармоқ одатда аниқ бир жойга боғланган бўлади. Масалан, бирор корхона ёки ташкилотга. Маҳаллий тармоқнинг узунлигини 2-3 км билан чекланиши мумкин.
Глобал, минтақавий ва маҳаллий тармоқлар бирлашмаси кўп тармоқли иэрархияни ташкил этиш имконини беради. Масалан, Интернет Компьютер тармоғи кенг тарқалган, оммавийлашган глобал Компьютер тармоғидир. Унинг таркибига эркин равишда бирлашган тармоқлар киради. Унинг номининг ўзи «тармоқлар орасида» маъносини билдиради. Интернет алоҳида тармоқларни бирлаштирган. Шунинг учун у катта имкониятларга эга. Ўзининг шахсий Компьютери орқали Интернетнинг ихтиёрий абоненти ахборотни бошқа шаҳарга узатиши, Вашингтон конгресси кутубхонасидаги адабиётлар каталогини кўриб чиқиш, Ню-Ёркдаги метрополитен музейининг энг сўнгги кўргазмасининг расмлари билан танишиб чиқиш, тармоққа уланган абонентлар билан конференсияда ёки ўйинда иштирок этиши мумкин. Интернетнинг асосий ячейкасини маҳаллий Компьютер тармоқлари ташкил этади.
Компьютерларни маҳаллий тармоққа улашнинг уч кўриниши мавжуд: