90-расм. Ольмедилья қуёш электр станцияси.
3. Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланиш йўлида эришилаётган ютуқлар ва лойиҳалар
Муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланиш ҳар бир мамлакатнинг устувор мақсадлари, ҳамда энергетика хавфсизлиги вазифа-ларига мувофиқ келади ва энергетика соҳасининг жадал ривожланаётган йўналишларидан бири ҳисобланади. Республикамизда қайта тикланувчан энергия манбаларини ривожланти-риш, биринчи навбатда қуёш энергиясидан фойдаланиш борасида маълум ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муқобил энергия манба-ларини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”-ги 01.03.2013 йил ПҚ-4512 сонли фармони ва “Халқаро қуёш энергияси институтини ташкил қилиш тўғрисида”-ги 01.03.2013 йил ПҚ-1929-сонли қарорини бажариш доирасида “Физика-қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси базасида қуёш энергияси институти ташкил қилинди. “Ўзбекэнерго” АЖ ушбу институтнинг таъсисчиларидан бири ҳисобланади.
Компания томонидан қуёш энергиясидан фойдаланиш мақсадида Республиканинг қатор вилоятларидаги “Мурувват уйлари”, “Меҳрибонлик уйлари” ва қишлоқ врачлик пунктларида гелиоқурилмалар ўрнатилди.
«Ўзбекэнерго» АЖ Ўзбекистондаги илк қуёш электрстанцияси қурилишини 207 миллион долларга баҳолади. 2013 йил Самарқандда бошланган қуввати 100 МВт га тенг қуёш фотоэлектр станциясининг қурилиши 2017 йилнинг охирида тугалланади. Бу лойиҳа режа бўйича 400 гектар жойни эгаллайди. Бу 570-600 та одатий футбол майдонига тенгдир. Самарқандда қурилиши режалаштирилаётган электрстанция тўғрисида, «Новый век» газетасининг ёзишича, Ўзбекистон ҳукуматидаги манбалар «РИА Новости» ахборот агентлигига маълум қилган.
91-расм. Самарқандда бошланган лойиҳа қуввати 100 МВт бўлган қуёш электр станцияси
Манба сўзларига кўра, лойиҳани техник-иқтисодий асослаш ишлари якунланган ва тегишли органлар томонидан келишиб чиқилмоқда, лойиҳани молиялаштирувчи манбалар ҳам белгиланган. «РИА Новости» нинг ёзишича, йил охиригача қуввати 100 МВт га тенг, йилига 200 миллион киловатт/соат энергия ишлаб чиқарадиган станцияни қурувчи бош пудратчини аниқлаш учун тендер эълон қилиниши мумкин.
Икки йил давомида қурилиши режалаштирилаётган лойиҳа Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 107 миллион долларлик, Осиё Тараққиёт банкининг 90 миллион долларлик кредитлари, шунингдек, «Ўзбекэнерго» АЖ нинг 10 миллион доллар миқдоридаги ўз маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Аввалроқ, Ўзбекистон қуввати 2 ГВт дан ортиқ бўлган бир нечта қуёш электрстанцияларини қуришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди. Лойиҳалар «Ўзбекэнерго» АЖ нинг ўз маблағлари ва халқаро молия институтларининг кредитлари ҳисобига молиялаштирилади.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистондаги қуёш энергиясининг салоҳияти нефт эквивалентида 50,9 млрд. тоннани ташкил этади. Бу, Ўзбекистонда шу кунгача аниқланган жами қайта тикланувчи энергия манбаларининг 99,7% ни ташкил этади.
Айни пайтда яна бир неча йирик қуёш электростанцияларини бунёд этиш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, 2013 йилда Навоийда қуввати 50 МВт бўлган фотоэлектр қуёш панеллари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхонанинг 1-босқичи ташкил этилди. Келажакда бу корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари 100 МВт гача оширилади.
Шу муносабат билан “Ўзбекенерго” АЖда ёқилғи-энергетика балансига қайта тикланувчан энергия манбаларини киритиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Қайта тикланувчан энергия манбаларидан катта саноат миқёсида фойдаланиш республикада электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришдаги табиий газ истеъмолини камайтириш ва шунинг натижасида атроф-муҳитга зарарли моддаларни чиқариб ташлаш ҳажмини сезиларли даражада қисқартириш имконини беради.
Ўзбекистон ҳудудида қайта тикланувчан энергия манбалари турлари-нинг ялпи ва техник салоҳиятини баҳолаш борасида ўтказилган таҳлиллар қуйидаги хулосаларни чиқаришга асос бўлади: қатор қайта тикланувчан энергия манбалари турлари республиканинг барча ҳудудида етарли эканлиги, унинг экологик хавфсизлиги, энергия ресурси жиҳатидан қониқарли эканлиги, миллий энергия ресурсларидан фойдаланиш стратегиясини ҳам яқин истиқболга, ҳам узоқ истиқболга мўлжаллаб тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатади.
Марказлаштиришга асосланган техник-иқтисодий чегараларда чиқарилган энергия таъминотига ўтиш йўли билан турли қайта тикланувчан энергия манбаларидан кенг миқиёсда фойдаланишга ўтиш қишлоқ жойларида, айниқса, бориш қийин бўлган олис жойлардаги объектларнинг энергия таъминотини яҳшилаш борасидаги қатор муаммоларни ҳал этишга имкон беради.
2017 йилга келиб Ўзбекистон қуёш энергетикаси ривожланганлиги даражаси бўйича етакчи давлатлар еттиталигига кириши мумкин. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси хабар бермоқда.
4. Назорат саволлари
1. Қуёш электр станциясининг ишлаш принципи.
2. Ривожланган мамлакатларда мавжуд ҚЭСлар.
3. Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланиш йўлида эришилаётган ютуқлар ва лойиҳалар.
4. ҚЭСларининг келажакда кутилаётган истиқболлари.
Фойдаланган адабиётлар
1. Қодиров Т.М., Алимов Ҳ.А. «Саноат корхоналарининг электр таъминоти», Ўқув қўлланма, Тошкент ш., 2006.
2. Steven W. Blume, Electric power system basics, 2007.
3. Аллаев К.Р. Электроэнергетика Узбекистана и мира, Т.: «Фан ва технология», 2009.
4. Мажидов Т.Ш. Ноанаънавий ва қайта тикланувчи энергия манбалари, Ўқув қўлланма, Тошкент ш., 2014.
Do'stlaringiz bilan baham: |