Расм-7.2. Энг оддий майдалаш-навларга ажратиш корхонаси:
1-қабул қилиш; 2-таъминловчи; 3-майдалагич; 4-ленталитранспортёр;5-ғалвир; 6,7,8 – майдаланган майда, ўртача ва йирик маҳсулотлар учун бункерлар.
Юқорида келтирилган мисолда, ҳар бир майдалагичда майдалаш даражаси-4 га тенг бўлган i =60 ни таъминлаш учун, майдалашни уч босқичда амалга оширилади: i =4·4·4=64.
Йирикликни тартибга солиш учун, ўз вақтида, майдалашга йўналтирилаётган материалнинг миқдорини тўғри таъминлашда элаш ишлари бажарилади.
Технологик шароитга боғлиқ ҳолда қуйидаги турдаги элаш ишлари бажарилади: дастлабки, назорат ва якуний(тайёр маҳсулот).
Дастлабки элаш, майдалашга тушаётган материалдан майда синфга мансуб бўлакларни ажратиш учун бажарилади (расм-7.3). Натижада майдалагичларнинг ишлаш шароити яхшиланади ва маҳсулдорлиги ортади.
Назорат элаш, ёпиқ циклда қайта майдалашга йўналтирилган маҳсулотдан алоҳида синфларни ажратиб олиш учун хизмат қилади. Ёпиқ цикл майдалашнинг якуний босқичида назарда тутилади (расм-7.4). Ёпиқ циклда майдалашда керакли фракциянинг чиқиши ортади ва чақиқ тош дона шакли яхшиланади.
Якуний элаш, истеъмолчига товар фракцияли чақиқ тошни олиш ва жўнатиш (расм-7.4) учун бажарилади.
Барча тоғ конлари у ёки бу даражадаги мустаҳкамлиги бўйича бир жинсли бўлмаган тошлардан ташкил топган.
Расм-7.3. Ҳар бир босқич майдалаш олдидан элаш схемаси:
1- ғалвир; 2- майдалагични четлаб ўтиш учун транспортёр; 3-майдалагич: “+” ва “-” панжара усти ва панжара остидаги (майда синфлар) маҳсулотларга мос келади.
|
Расм-7.4. Майдалашнинг якуний босқичида ёпиқ цикл схемаси:
1-назорат элаш; 2-якуний (товар) элаш.
|
Чақиқ тошни бойитиш юқорида келтирилган каби шағал сингари амалга оширилади.
Чақиқ тош учун сайланма майдалаш принципи асосида бойитиш мақсадга мувофиқдир. Бу усул қуйидагиларга асосланган. Майдаланаётган тошнинг майдалик даражаси нафақат майдалагич тури, ишлаш режими ва уни тўғирлашга, балки тошнинг мустаҳкамлигига боғлиқ.
Агар доимий режимда ишлаётган майдалагичдан турли мустаҳкамликдаги тошларни ўтказсак, у ҳолда тош мустаҳкамлиги қанча кичик бўлса, майдаланган маҳсулот ҳам майда бўлади. Шу сабабли майдалагандан сўнг маҳсулотдан майда фракцияни элашда, панжара остида қоладиган маҳсулот нисбатан бир жинсли ва мустаҳкам ҳисобланади.
Бу ерда қўшимча элашнинг яна бир афзаллигини кўриш мумкин, яъни мустаҳкамлиги паст фракцияларни ажратиб, якуний маҳсулотни бойитиш имконини беради ( расм-7.5).
2 1
Расм-7.5. Сайланма майдалаш принципи бўйича чақиқ тошни бойитиш: 1-кичик мустаҳкамликдаги маҳсулотнинг чиқиши; 2-юқори мустаҳкамликдаги маҳсулотнинг чиқиши;
Сайланма майдалаш самарадорлиги куч таъсирида ишлайдиган майдалагичларда юқори бўлиб, тошлар куч таъсирида майдаланади. Шу мақсадда махсус болғали, роторли майдалагичлар, дезинтеграторлар ишлатилади.
Чақиқ тошни ювиш қачонки унда чанг миқдори ЎзРСТ 8267-93 “Қурилиш ишлари учун зич тоғ жинсли чақиқ тош ва шағал” талабидан ошсагина бажарилади. Бу эса, ҳўл элаш жараёнида бажарилиб, сув ғалвирлар остидан сепилади. Чақиқ тошни қуруқ усулда ҳаво таъсирида чангсизлантириш истиқболли ҳисобланиб, элаш жараёни билан биргаликда бажарилади.
Чақиқ тош ва қум олишнинг технологик тизимлари.
Бетон учун тўлдирувчилар ишлаб чиқариш норуда қурилиш материаллари корхоналари ўзида конлардан хомашёни қазиб олиш ва уни қайта ишлашнинг комплексини қамраб олади.
Хомашёматериалларконларданэкскаваторёрдамидаёкигидромеханизациялашганвоситалардақазиболинади.
Гидромеханизациялашганвоситаларда тўпроқ сўрувчиснарядлармисол бўлади. Уларасосансув ости васуваралашмалиқум шағалли конларда ишлатилади.
Бетон учун тўлдирувчилар ишлаб чиқариш корхоналарининг технологик схемалари бевосита қайта ишланаётган тоғ жинсларига, тайёр маҳсулотнинг номенклатураси ва сифатига, хомашёдан комплекс фойдаланиш имконини берувчи қўлланиладиган асбоб-ускуналарнинг типига, ёқилғи-энергетика, материал ва хомашёларни иқтисод қилишга боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилади.
Қайта ишланадиган қазиб олинган тоғ жинсларининг асосий классификацион характеристикасига унинг бир жинслиги, мустаҳкамлиги, келиб чиқиши, материалнинг қисм ва бўлакларининг ўлчамлари, ундаги мавжуд салбий қўшимчалар(гил, чанг ва бошқалар)нинг тури ва миқдори киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |