13.6-§. Қурилишда чизиқ, бурчак ва нуқта отметкаларини жойга кўчириш
Бинони режалаш ёки унинг лойиҳасини жойга кўчириш деб, нуқтанинг планли ва баландлик ўрнини аниқлашдаги жойда бажариладиган геодезик ишларга айтилади.
Бош режалаш ўқларидан ташқари бино қисмларининг асосий ўқлари мавжуд ва улар юқори аниқликда режаланади. Бош ва асосий ўқларга бино ва конструкцияларни барча қисми ва деталларини режалаш учун фойдаланиладиган ёрдамчи ўқлар ҳолати боғланади.
Бино лойиҳасини жойга кўчириш учун, жойда планли ва баландлик геодезик асос барпо этилади ва қабул қилинган тизимда бу асос пунктларининг координаталари ва отметкалари аниқланади.
Лойиҳадаги юзалар ва алоҳида нуқталар баландликлари шартли юзага нисбатан (биноларда биринчи қават поли сатҳидан) юқорига мусбат белги билан, пастга манфий белги билан берилади.
Иншоотларни режалаш уч босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқичда асосий режалаш ишлари бажарилади. Геодезик асос пунктларига биноан жойда бош ўқларининг ҳолати аниқланади ва белгиланади.
Бош ўқларга таяниб бинонинг асосий ўқлари режаланади.
Иккинчи босқичда мукаммал режалаш ишлари амалга оширилади. Жойда маҳкамланган бош ва асосий ўқларга асосан бинонинг алоҳида қурилиш блоклари ва қисмлари лойиҳавий баландликларга келтирилган ҳолда режаланади. Бино элементларини ўзаро жойлашишини аниқловчи мукаммал режалаш, бош ўқларни режалашга кўра аниқроқ бажарилади. Агарда бош ўқлар жойда 3-5см аниқликда режаланса, асосий ва оралиқ ўқлар 2-3 мм аниқликда режаланади.
Учинчи босқич, технологик ўқларни режалашдан иборат. Пойдевор ишлари тугатилгандан кейин конструкциялар ва технологик қурилмаларни лойиҳавий ҳолатда ўрнатиш учун монтаж ўқлари режаланади. Бу босқич геодезик ишларни юқори аниқликда (1-0,1мм) бажаришни талаб этади.
Шундай қилиб, биноларни режалашда геодезик ишлар аниқлиги биринчи босқичдан учинчи босқичга ортиб боради.
13.8-шакл. Лойиҳавий бурчак ясаш.
Лойиҳада чизиқ ва бурчакни узатиш. Жойда лойиҳавий чизиқ ёки лбурчакни ясаш учун дастлабки берилган АВ томон билан (13.8 -шакл) шу лбурчак қийматини ҳосил қилувчи йўналишни топиш керак[6].
А нуқтага теодолит ўрнатилиб, В нуқтага визирланади ва горизонтал доирадан в саноқ олинади, сўнгра С= в+л саноқ ҳисобланади (агарда л бурчак соат стрелкаси йўналишига тескари ясалса, у ҳолда С =в - л). Алидадани бўшатиб горизонтал доира саноғини С га келтирамиз ва қараш трубасининг иплар тўри маркази бўйича С1 нуқтани белгилаймиз. Худди шу тарзда л бурчакни вертикал доиранинг бошқа ҳолатида ясаймиз ва С2 нуқтани белгилаймиз. Агарда С1 ва С2нуқталар устма-уст тушмаса С1С2 кесма тенг иккига бўлинади ва С нуқта белгиланади. Бурчак ВАС лойиҳавий.
Бурчак ясаш аниқлигига қуйидаги хатоликлар таъсир этади: визирлаш хатоси (mв); горизонтал доирадан саноқ олиш хатоси (mc); теодолитни марказлаштириш хатоси (mм); редукция хатоси (mр); С нуқтани белгилаш хатоси (m).
Шундай қилиб, бурчак ясаш умумий хатолиги қуйидаги ифода орқали ҳисобланиши мумкин:
m= (13.10)
лбурчакни m=30” ўрта квадратик хатолик билан ясаш учун Т 30 теодолитини қўллаш мумкин, С нуқта эса қалам билан бетонга белгиланади. Агарда лойиҳавий бурчакни юқори аниқликда ясаш талаб этилса, у ҳолда топилган ВАС бурчак бир нечта приёмда ўлчанади ва унинг аниқроқ қиймати ҳисобланади.
Лойиҳавий бурчак л билан ўлчанган бурчак фарқи ҳисобланиб, тузатма топилади,
= л - . (13.11)
Лойиҳадан масофа АС=Ɩ ни билган ҳолда, тузатманингчизиқлиқийматиС1С0 = Ɩҳисобланади.
Ɩ = , (13.12)
бу ерда,ρ″=205265
Жойда С нуқтаданАС томонга перпендикуляр ҳолатда l кесма ўлчанади ва С0 нуқтабелгиланади. ҲосилбўлганбурчакВАС0 лойиҳавийбурчакл га тенг бўлади.
Текшириш учун бурчак ВАС0 ўлчанади.
Юқоридаги ифодага асосан, лойиҳавий бурчакнинг чизиқли редукциясини аниқлаш хатолиги,
(13.13)
Агарда Ɩ =300м , m=1,5” бўлса, ml =2,2мм бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |