Банкротликни олдини олишда молиявий менежментдан фойдаланиш
Корхоналарнинг молиявий хўжалик фаолиятини замонавий молиявий менежмент асосида олиб бориш ва молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий қилиш глобаллашган иқтисодиётнинг зарурий шарти ҳисобланади.
Дунё бозорига чиқиш, халқаро кредит олиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун молиявий менежментни жорий қилиш ва ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузиш мақсадга мувофиқдир. Чунки, молиявий ҳисоботнинг шаффофлигини оширишга эришиш фақатгина халқаро стандартларга ўтиш орқали амалга оширилиши мумкин бўлади.
Ишлаб чиқариш корхоналарида молиявий ҳисоботларни тузиш ва уни такомиллаштиришда тубдан янги тизимни жорий этиш лозим. Бу борада илғор хориж тажрибаси бизга қўл келади.
Молиявий менежмент ва ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий қилиш орқали молиявий ҳисоботлар йиғиш, умумлаштириш, консолидация қилиш ҳамда уларни ҳаққонийлиги ва тўғрилигини таъминлайди, олинган молиявий ҳисоботлар миллий ва халқаро молиявий критерийлар асосида таҳлил қилинади, молиявий рисклар аниқланади ҳамда таҳлил натижалари юзасидан жамият раҳбарияти ва корхоналарнинг кузатув Кенгашларига маълумот ва кўрсатмалар тайёрланади
Таҳлилий маълумотлар асосида тўлов қобилияти, инвестицион, кредит, валюта, инфляцион, солиқ, банкротлик аломатлари ва аниқланган бошқа молиявий рискларни бошқариш, баҳолаш ва уларни камайтиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар амалга оширилади.
Бу борада кадрларни тизимли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳам муҳим масала ҳисобланади. Уларнинг иш шакллари ва услубларини такомиллаштириш, маъсулиятни ҳис этиши ва унга нисбатан муносабатнинг тубдан ўзгартирилиши, рағбатлантиришнинг аниқ ва пухта механизмларини шакллантириш лозим.
Молиявий менежмент – бу замонавий усуллар асосида молиявий хўжалик фаолиятини бошқаришга йўналтирилган фаолият кўринишидир.
Молиявий менежментнинг мақсади. Бутун бир корхона ёки унинг фойдаси маркази бўлган алоҳида ишлаб чиқариш хўжалик звенолари фаолиятининг мақсадларига эришиш учун манбалар, усуллар ва қуролларни ишлаб чиқариш ва қўллаш ҳисобланади.
Молиявий менежментнинг функцияларига қуйидагилар киради:
Молиявий ҳисоботни таҳлил этиш;
Пул маблағларини башорат қилиш;
Қарзлар ва кредитлар олиш;
Инвестициялар билан операция;
Фирмаларнинг қўшилиши ва ажралиши операцияларини баҳолаш.
Инвестицион карорлар қуйидаги саволлар бўйича қабул қилинади:
Активлар тузилмасини оптималлаш;
Уларни ўзгартириш эҳтиёжини аниқлаш ёки ҳисобдан чиқариш;
Инвестицион сиёсатни, уларнинг реализацияси усуллари ва маблағларини ишлаб чикиш;
Молиявий маблағларга бўлган талабни аниқлаш;
Бутун фирма бўйича инвестицияларни режалаштириш, ишлаб чиқариш бўлимларида яратилаётган инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Қимматбаҳо қоғозлар портфелини бошқариш.
Инвестицион қарорлар қисқа муддатли ва узоқ муддатли даврларда қабул қилинади. Қисқа муддатли инвестицион қарорлар фирманинг жорий даврдаги капитал тузилмасини аниқлашга йуналтирилади ва балансда акс эттирилган бўлади. Бундай қарорлар қабул қилиш молиявий менеджерлардан қисқа муддатли молиялаш соҳасида фирмани бошқаришда, уларни бозор ривожининг жорий тенденциясини ҳисобга олган ҳолда асосланган усулларини қўллашда чуқур амалий билимга эга бўлиш талаб қилинади.
Узоқ муддатли инвестицион қарорлар (стратегик) фирманинг келажакда муваффақият билан ишлашини таъминлайди. Молиялаш манбалари бўйича қарорлар қуйидаги саволлар бўйича кабул килинади:
Фирманинг самарали ишлашини таъминлаш учун ўзлик ва қарз маблағларини ишлатиш ва оптимал нисбат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;
Жуда фойдали шароитларда капитални жалб қилиш сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;
Дивиденд сиёсати ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |