Иқтисодий ночорлик (банкротлик)ни олдини олиш чора-тадбирлари
Иқтисодий ночорлик бизнинг қонунчилигимизга, республикамизда бозор муносабатлари ривожлана бориб, эркин рақобатга тобора кенг йўл очилган, тадбиркорларнинг ночор аҳволга тушиб қолиши билан боғлиқ муносабатлар юзага кела бошлаган пайтдан бошлаб, яъни, иқтисодий нчорлик ҳолатининг вужудга келишини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг заруриятнинг ортиши билан янги ҳуқуқий институт сифатида кириб келди.
Хорижий давлатларда банкротлик институти катта муаммоли масала сифатида тан олинади. Уларда бу мавзу бир неча юз йиллар давомида ўрганиб келинмоқда. Жумладан, уларда банкротлик билан боғлиқ муносабатлар илк бора XVI асрнинг ўрталарида қонун нормалари билан тартибга солина бошланганлигини алоҳида қайд этиш лозим. Аммо, бу нормалар кўпроқ жиноий-ҳуқуқий тусда бўлган. Яъни, корхонани банкротлик ҳолатига туширганлик учун аксарият ҳолларда жиноий жавобгарлик белгиланган. Банкротликнинг келиб чиқиш сабаблари чуқур ўрганилган ҳолда у билан боғлиқ муносабатлар ҳар доим ҳам жиноий тусда бўлмаслиги, кўпинча фуқаролик, моддий-ҳуқуқий муносабатларга яқин бўлганлиги сабабли кейинчалик банкротлик билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ нормаларнинг аксарият қисми фуқаролик-ҳуқуқий нормаларни ташкил қила бошлаган.
Аксарият хорижий давлатларнинг қонунчилигига кўра, кредиторлик қарз мажбуриятини бажариш муддати бошланган куннинг эртасидан бошлаб, корхонани банкрот деб эътироф этиш мумкин. Яъни, корхонанинг мол-мулки қийматидан унинг қарз мажбуриятлари қиймати ошган бўлиши ёки кредиторларнинг талаблари маълум вақт мобайнида ижро этилмаётган бўлиши уларнинг қонунчилигида талаб қилинмайди. Аммо шу билан бирга уларда банкрот деб эътироф этилиши учун корхонанинг кредиторлик қарзининг энг оз қиймати белгилаб қўйилган. Масалан, АҚШда 5 минг доллар, Англияда 750 фунт стерлинг, Россияда энг кам ойлик иш ҳақининг 500 (жисмоний шахслар учун 100) баравари миқдорида ва ҳ. к.
Банкротлик тўғрисидаги чет эл тажрибаларини таҳлили шуни кўрсатадики, банкротлик тўғрисидаги қонунлар асосан икки йўналишга ёки моделга эга.
Биринчиси, Буюк Британия модели бўлиб, бунда банкротлик тўғрисидаги қонунчилик банкротга учраган корхонага берилган қарзларни эгасига қайтариб берилишини таъминлашга қаратилган. Масаланинг бундай тарзда қўйилиши асосан корхонани тугатиш асосида амалга оширилади.
Иккинчи модел эса Америка модели бўлиб, бунда қонунчилик банкротга учраган корхонани турли чора-тадбирлар ёрдамида тўлов лаёқатини тиклаб, хўжалик фаолиятини давом эттиришига қаратилган.
Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикасида ҳам Банкротлик тўғрисидаги қонунчилик ана шу икки модел асосида ривожланиб, такомиллашиб бормоқда.
Банкротликка оид қонунчилик жаҳон миқёсида 2 хил йўналишда ривожланиб бормоқда.
Биринчи йўналишнинг моҳияти шундан иборатки (Англия, Германия ва бошқа давлатларда), бунда банкротликка оид қонунчиликнинг моҳияти асосан ночор аҳволга тушган корхонани тезроқ тугатиб (банкрот қилиб), унинг кредиторлари қарзини қайтаришга қаратилган бўлади.
Қонунчиликдаги иккинчи йўналиш бўйича (АҚШ, Франция ва бошқа давлатларда) ривожланаётган давлатлардаги банкротликка оид ҳуқуқ нормаларида ночор аҳволга тушган корхонани имкон қадар сақлаб қолиб, уни ночор аҳволдан чиқаришга кўпроқ эътибор берилади.
Республикамизнинг 1994 йилда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунида юқоридаги, икки йўналишни бирлаштиришга қаратилган ҳуқуқий нормалар акс этган эди. Аммо кейинчалик қабул қилинган қонунлар ва қонун ости ҳужжатларининг мазмунига эътибор берилса, бизда ҳам бу соҳадаги қонунчиликда иккинчи йўналишнинг хусусиятлари кўпроқ намоён бўла бошлади, яъни, уларда қарздорни ночор аҳволдан чиқаришга ёндашувларга устунлик берилиши сезилади.
Қонунчилигимизнинг бу йўналиш бўйича ривожланиши иқтисодий жиҳатдан ўринлидир. Худди шу жиҳатларни аграр секторда хўжалик субъектларини иқтисодий ночорлик батқоғидан қўтқаришда қўлланилган чора тадбирларда ҳам кўриш мумкин. Шу сабабли, Республикамизда “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши, амалдаги «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунда айнан қишлоқ хўжалиги корхоналарига оид махсус ҳуқуқий нормаларнинг киритилганлиги ҳам бежиз эмас. Чунки бу Қонунларда иқтисодий ночорликка юз тўтган қишлоқ хўжалик корхоналарини банкрот деб эътироф этиш хусусиятлари билан бирга бундай корхоналарнинг иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг чора-тадбирлари ҳам аниқ белгилаб берилган.
Корхоналар фаолиятининг иқтисодий ночорлигини ўрганишда баҳоланувчи индиқаторлар МДҲ мамлакатларида қуйидагилар таркибланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |