11.5. Ўзбекистонда инновацион тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари.
Инновацион фаолият марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган турда молиялаштирилади. Биринчи усулда пул маблағлари: давлат бюджети, илмий-техник ривожланиш давлат дастурига киритилган лойихаларни мақсадли молиялаштириш; танлов ишларини бажариш буйича жамқармалар; муайян лойиҳа учун ажратилган ва қайтарилиши кутилмайдиган грантлар хамда субсидиялар; хокимиятлар ва бошқарув органлари махсус буюртмаларини молиялаштириш: давлаг банкларнинг кредитлари хисобидан тақдим этилади.
Молиялаштиришнинг марказлаштирилмаган усули корхоналарнинг хусусий маблағлари, хусусий шахслар, махсус молия ёки ҳайрия жамғармалари хамда кредит маблағларидан фойдаланишга асосланган. Масалан: АҚШда саноат компаниялари ва банклари, университетлар, коллежлар, федерал хукумат идоралари ҳамда махаллий бошқарув органлари, сохалар ва уларнинг уюшмалари, хусусий шахслар илмий жамғармаларини ташкил қилишда фаол қатнашадилар.
Ўзбекистоннинг давлат инвестиция сиёсати биринчи навбатда иқтисодиётда тузилмавий ўзгаришларни чуқурлаштириш, корхоналар инвестиция фаолиятини жадаллаштириш хамда чет эл инвестицияларини кенг миқёсда жалб қилиш, шунингдек, инвестиция лойихалари танлови асосида ижтимоий масалаларни хал этишга йўналтирилгандир.
11.6. Кичик корхоналарда инновацион тадбиркорлик фаолияти устунликлари
Мазкур имтиёз тугатилган ёки давлат тасарруфидан чиқарилган ёхуд санксия натижасида қайта тузилган инновация корхоналари, уларнинг филиаллари ҳамда тузилмавий бўлинмаларига тегишли эмас.
Ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатлар тажрибасига кўра, инновация корхоналари учун республикада қабул қилинган хамда иқтисодиётнинг устувор соҳаларида амал қилаётган барча имтиёзларни қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари, илмий изланишларни бажараётган инновация корхоналари тадқиқот ишлари учун илмий-техник асбоб-ускуналар сотиб олган йилнинг озидаёқ, 50 фоизли амортизатсия хуқуқига, қолган асосий маблағлар хисобидан эса жадаллашган амортизатсия хуқуқига эга бўлишлари лозим.
Инновацион тадбиркорлик учун бизнес муҳит асосий ҳисобланади, чунки янгиликларни кашф этиш ва уни амалиётга тадбиқ қилиш этарли тадбиркорлик мухитини талаб қилади.
Тадбиркорлик муҳити – бу бирор бир мақсадга йўналтирилган изланиш(тадқиқот) олиб бориш ва уни амалга тадбиқ қилиш учун шароит яратиб берувчи муқитдир.
Бундай муҳитнинг асосий элементларини бозорда эркин харакатланувчи, ўз молиявий маблағига эга бўлган инвесторлар, рақобатбардош товар ишлаб чиқарувчилар ва уларга хизмат қилувчи бозор инфратузилмалари ташкил қилади. Иқтисодиётда бундай бозор муҳитини яратиш - хозирги кундаги мамлакатимиз олдида турган асосий вазифалардан биридир.
Кичик бизнес кафолатларини мустақкамлаш, унинг ривожи учун қулай муҳит яратиш мақсадида давлат бошқарув идоралари ва бозор институтларида маъмурий протседураларни бажариш билан боғлиқ, анча юқори даражада бўлиб турган бизнес харажатларини камайтириш лозим. Бизнес муҳит мамлакатимизда вужудга келаётган инновацион тадбиркорликни асосини ташкил этади.
Инновацион тадбиркорликнинг ташкилий – ҳуқуқий асослари турличадир. Бозор иқтисодиёти ривожланган давлатларда катта риск (таваккалчилик) билан ишлайдиган махсус венчур фирмалари мавжуд бўлиб, улар янги товар ва хизматлар яратиш устида тадқиқотлар олиб борадилар.
Вечур фирма асосчилари – инженер, олимлар ўз тадқиқот натижаларини экспиерент, патиент ва коммутант фирмаларга топширадилар.
Инновацион тадбиркорликнинг яна бир территориал ташкилий тури - илмий технологик парк (технопарк) лар бўлиб, бу структура инновацион бизнес махсулотини ишлаб чиқариш ва бозорда сотишни ташкил қилишга ёрдам беради ва шу орқали кичик бизнесда инновацион фаолиятни риожлантиришга ёрдам беради.
.
Do'stlaringiz bilan baham: |