-давлат ҳокимият органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тушунчасининг мазмун ва моҳиятини таҳлил қилиш: -Жамоатчилик назоратини тартибга солиб турувчи ҳужжатларни таҳлил қилиш: - фуқаролик жамияти институтларининг жамоатчилик назорати олиб боришдаги амалий фаолиятларини таҳлил қилиш. Жамоатчилик тингловининг объекти жамиятда вужудга келган муаммони ҳал қилиш бўйича тайёрланган лойиҳа бўлиши мумкин. Мабодо, лойиҳа таркибида ёпиқ маълумотлар мавжуд бўлса, лойиҳа муаллифлари жамоат тинглови учун алоҳида маъруза тайёрлашади. Шу билан бирга, муаммони ҳал қилиш бўйича тайёрланган ҳужжатнинг қисқача мазмуни кўпчилик учун тушунарли бўлган содда тилда тайёрланган бўлиши зарур. Мамлакатимизда жамоатчилик назоратининг энг кўп тарқалган кўринишларидан бири туман ва шаҳарларда маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари, хусусан ҳокимларнинг ҳудуд аҳолиси олдида муайян давр (чорак, ярим йил ёки йил) давомида режаларнинг қандай бажарилаётгани тўғрисида ахборот беришидир. Бунда ҳокимдан ташқари ҳудуддаги аҳолига хизмат кўрсатадиган барча ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ҳозир бўлишади. Тинглов давомида эришилган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар, режадан орқада қолиш, кўрсатилаётган хизматларнинг тўлалиги ва сифати сингари масалалар ҳам муҳокама қилинади. Бундай тингловлар мамлакатимиздаги барча ҳудудларда анъана тусини олди. “Экспертиза” тушунчаси муайян масалани мутахассислар томонидан ўрганиш ва у ҳақда хулосалар беришни англатади. Ижтимоий соҳада шундай масала ва муаммолар мавжудки, уларни ўрганиш ва тадқиқ қилиш муайян қийинчиликлар билан боғлиқ. Бу қийинчиликлар ўрганилаётган масала ва муаммонинг мураккаблиги туфайли вужудга келади. Шунинг учун ҳам, жамиятда экспертиза қилишга катта эҳтиёж мавжуд. Экспертиза қилиш, кўпинча, бирор бир ҳужжат, лойиҳа, бажарилган иш натижалари ҳақида хулоса беришни англатади. Ижтимоий экспертиза мутахассис (эксперт)лар томонидан объектнинг ҳолатини ташхислаш, унинг ҳақидаги ахборот тўғрилиги ва ишончлилигини аниқлаш, унинг кейинги тадрижини, шунингдек, бошқа объектларга таъсирини прогнозлаш ҳамда қарор қабул қилиш учун тавсиялар ишлаб чиқишни қамраб оладиган тадқиқотдир. Экспертиза, жумладан, жамоатчилик экспертизаси тўрт функцияни бажаради: - Диагностик функция. Мазкур функция ўрганилаётган объектнинг ҳолатини аниқлашни ифодалайди.
- Ахборот-назорат функцияси. Мазкур функция объект ва унинг атрофидаги муҳит ҳақидаги ахборотни ўрганиш, унинг тўғрилигива ишончлилигини аниқлаш. Агар ахборотда ноаниқлик ва нотўғри маълумотлар бўлса, уларга тегишли тузатишлар киритишни билдиради.
- Прогностик функция. Мазкур функция ўрганилаётган объектнинг яқин, ўрта ва узоқ истиқболда қандай ҳолатга ўтиш эҳтимолини аниқлашни билдиради.
- Лойиҳалаш функцияси. Мазкур функция ўрганилаётган объектни экспертиза қилиш натижалариниижтимоий лойиҳалаш ва қарорлар қабул қилишда қўллашни назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |