АҚШнинг намунавий бизнес-режаси: А) корхона номи ва манзили Б) таъсисчилар исми-шарифи ва манзили В) таклиф этилаётган лойиҳа моҳияти Г) лойиҳа қиймати (молиялаштириш манбалари ҳам кўрсатилиши мумкин) Д) лойиҳа махфийлиги даражаси Лойиҳанинг асосий моҳияти ва тахминий қийматини титул варақасида акс эттириш тавсия қилинади, бундай маълумотга эга бўлган ҳолда, инвесторлар бутун режани ўқимасдан туриб унинг моҳиятини англашлари мумкин.
Тармоқдаги умумий вазият таҳлили: А. жорий вазият ва уни ривожланиш тенденциялариСўнгги янгиликлар тўғрисида маълумот бериш тавсия қилинади.
Б. Потенциал рақобатдошлар
(уларнинг кучли ва ожиз томонларини, ҳамда мазкур лойиҳага таъсир этиш даражаси)
В. Потенциал истеъмолчилар
Мазкур бўлимнинг намунавий саволлари: Тармоқ бўйича сўнгги 5 йилдаги савдо динамикаси қандай? Тармоқ бўйича қандай ўсиш суръатлари кутилмоқда? Охирги 3 йил давомида тармоқда пайдо бўлган янги корхоналар сони? Сўнгги вақтда тармоқда пайдо бўлган янги маҳсулот турлари? Потенциал рақобатдошлар: улар кимлар? Нима ҳисобига олдинга чиқиш мумкин? Рақобатдошларнинг аҳволи қандай: улар савдосининг динамикаси қандай? Рақобатдошларнинг кучли ва ожиз томонлари нимада? Потенциал истеъмолчилар: улар кимлар? Сизнинг маҳсулотингиз истеъмолчилари доираси, рақобатдош корхона истеъмолчилари доирасидан фарқ қиладими?
Таклиф этилаётган лойиҳа моҳияти: А) Маҳсулотлар
Б) Хизматлар
В) Офис хоналари ва жиҳозлари
Г) Маъмурий ва ишлаб чиқариш персонали
Д) Тадбиркор ва унинг ҳамкорлари тўғрисида маълумот
Мазкур бўлимнинг намунавий саволлари: Қайси маҳсулот (хизмат) ёки товарни ишлаб чиқариш назарда тутилган? Таклиф этилаётган лойиҳа тўғрисида умумий маълумот беринг (патент, савдо белгиси агарда мавжуд бўлса)? Корхона қаерда жойлашади? Хона таъмирга муҳтожми? Таъмирлаш ишларининг тахминий қиймати қанча? Бу шахсий хонангизми ёки уни ижарага олиш режалаштирилганми? Ушбу хона ва уни жойлашиши қулайми? Қайси мутахассисликка эга бўлган ишчилар лозим? Офис учун қандай ускуналар лозим? Ушбу ускуналарни ижарага олиш мумкинми? Сизнинг тадбиркорлик тажрибангиз борми? Сизнинг бошқарув ишдаги тажрибангиз борми? Ўз хақингизда маълумот беринг: ёшингиз, маълумотингиз, қизиқишларингиз ва ҳ.
Нимага Сиз тадбиркор бўлишга қарор қилдингиз? Сизнинг мувоффақиятга ишончингиз нимага асосланган? Янги маҳсулотни ишлаб чиқиш қайси босқичда турибди? Ишлаб чиқариш режаси:
А) ишлаб чиқариш жараёнининг таърифи, қайси операцияларни бошқа корхоналар (субподрядчик) зиммасига юклаш назарда тутилган.
Б) ишлаб чиқариш хоналари
В) машина ва ускуналар
Г) хом-ашё етказиб берувчилар