12.3.2 -жадвал
Корхона фаолиятининг икки йиллик кўрсаткичлари
(таққослама нархларда, млн. сўм)
|
Кўрсаткичлар
|
Базис йил
|
Жорий йил
|
1
|
Сотишдан тушум (++С ва акцизларсиз)
|
16 365
|
18 548
|
2
|
Асосий фондларнинг ўртача йиллик қиймати
|
25 000
|
26 000
|
3
|
Номоддий активларнинг ўртача йиллик қиймати
|
8 000
|
8 200
|
4
|
Соф фойда
|
10 200
|
11 877
|
12.3.2-жадвал маълумотлари бўйича рентабеллик, асосий фондлардан ва номоддий активлардан фойдаланиш кўрсаткичларини ҳисоблаймиз.
Шундай қилиб, соф фойда ўзгариши индекси (натижавий кўрсаткич) ёки +16,5%.
Абсолют ўзгариш эса
СФ қ +1 677 млн. сўм.
Маҳсулот рентабеллиги индекси («а» омил):
а = (а1 - a0) * б1 * в1 * г1 = (+0,027) * 2,26 * 0,31 * 26 000 = 491,82.
Номоддий активлар рентабеллиги индекси («б» омил):
б = a0 * (б1 - б0) * в1 * г1 = 0,625 * (+0,22) * 0,31 * 26 000 = 1 108,25.
Номоддий активлар ва асосий фондлар нисбати коэффициенти индекси («в» омил):
в = a0 * б0 * (в1 - в0) * г1 = 0,625 * 2,04 * (-0,01) * 26 000 = -331,5.
Асосий фондларнинг ўртача йиллик қиймати индекси («г» омил):
г = a0 * б0 * в0 * (г1 - г0) = 0,625 * 2,04 * 0,34 * 1 000 = 408.
12.3.3-жадвал
Маҳсулот, асосий фондлар ва номоддий активлар
рентабеллиги кўрсаткичлари
|
Кўрсаткичлар
|
Шартли белгилаш
|
Базис йил
|
Жорий йил
|
Абсолют ўзгариш
|
Динамика коэффициенти
|
1
|
Маҳсулот рентабеллиги (сўм/сўм)
|
а
|
0,625
|
0,652
|
+0,027
|
1,043
|
2
|
Номоддмй активлар рентабеллиги
|
б
|
2,04
|
2,26
|
+0,22
|
1,108
|
3
|
Номоддий активлар ва асосий фондлар нисбати коэффициенти
|
в
|
0,32
|
0,31
|
-0,01
|
0,969
|
4
|
Асосий фондлар рентабеллиги
|
Rф қ а * б * в
|
|
|
|
|
5
|
Асосий фондларнинг ўртача йиллик қиймати, млн. сўм.
|
г
|
25 000
|
26 000
|
+1 000
|
1,040
|
6
|
Соф фойда, млн. сўм
|
П қ а*б*в*г
|
10 200
|
11 877
|
+ 1 677
|
1,165
|
Сўнгги натижалар:
Iy = 1,043 * 1,108 * 0,969 * 1,040 = 1,165 (табл. 12.3.3., графа 4).
y = 498,82 + 1 108,25 - 331,5 + 408 = + 1 673,6,
Инновациявий фаолият натижалари конкрет буюмлашган ёки буюмлашмаган шаклга эга бўлиши мумкин.
Инновацияларни, янгиликларни яратувчилар уларга бўлган муаллифлик ва унга боғлиқ ҳуқуқларга эга бўлади. «Интеллектуал мулк» тушунчаси ҳам шу билан боғлиқ.
Интелектуал мулк объектлари даромад келтириши мумкин ва номоддий активлар таркибига киритилади.
Кашфиётларнинг муҳофаза ҳужжатлари бўлиб патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари хизмат қилади.
Маҳсулотни индувидуаллаштириш воситаси сифатида товар белгисини таъкидлаш мумкин. Инновациявий фаолиятнинг моддий натижалари сифатида ўзлаштирилган ва яратилган машиналар, ускуналар, автоматлаштириш воситалари хизмат қилиши мумкин.
Технологиялар бозорига чиқиш инновациявий фаолиятнинг самарадорлиги тўғрисида далолат беради.
12.4 Инновацияон лойиҳаларнинг бизнес-режаси ва унинг таркибий тузилмаси
Ҳозирги кунда бизнес-режанинг кўпгина концепциялари мавжуд. Қуйида жаҳон хўжалик амалиётида энг кўп фойдаланадиган бизнес-режалар тузилмаси келтирилган.
Бизнес-режанинг халқаро шакли (ЮНИДО, БМТнинг саноатни ривожлантириш бўлими томонидан ишлаб чиқилган)
Таклиф этилаётган лойиҳа ғояси (моҳияти):
Умумий бошланғич маълумотлар ва шароитлар, янги товар намунасининг таърифи, тадбиркорлик фаолияти тажрибасини баҳолаш, маҳсулот сотиладиган бозорларни баҳолаш,.янги товар истеъмолчиларининг таърифи, рақобатдошларни баҳолаш, рақобатдошларга нисбатан ўз кучли ва ожиз томонларини баҳолаш, маркетинг режаси, маркетинг мақсадлари, маркетинг стратегияси, маркетинг режасининг молиявий таъминланиши, ишлаб чиқариш режаси, янги товар ишлаб чиқарувчи талаб қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари ва уларнинг мавжудлиги,ишлаб чиқаришнинг моддий омиллари ва ишлаб чиқариш жараёнини таърифлаш.
Ташкилий режа:
Корхона ташкилий-ҳуқуқий шакли, корхона ташкилий тузилмаси, мажбуриятларнинг тақсимланиши, ҳамкорлар тўғрисида ахборот,бизнес ташқи муҳитининг таърифи, корхона меҳнат ресурслари, бошқарув таркиби аъзолари тўғрисида маълумотлар,молиявий режа, даромад ва харажатлар режаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |