Эстетик ҳислар ҳам юксак аҳлоқий ҳислардан ҳисобланади. Эстетик ҳис деганда биз гўзалликни идрок қилиш, гўзалликдан завқланиш ва гўзаллик яратишга интилишни тушунамиз. Эстетик ҳиссиёт ҳамма одамларга хос бўлган ҳиссиётдир. Атрофдаги табиат манзаралари эстетик ҳиссиётларимизнинг биринчи манбаи ҳисобланади. Масалан, баҳор фаслидаги тоғ манзаралари яйловларда қўй ва қўзичоқларнинг ўтлаб юришлари, баланд қорли қояларни ўзоқлардан мағрур туришлари одамда эстетик лаззатланиш ҳиссини туғдиради ёки худди денгиздек кўз илғамайдиган кўм-кўк пахтазорлар ўзоқларда чиройли бўлиб кўриниб турган дала тепаликлари одамда қандайдир кўтаринки руҳ туғдиради.
Одамлар ҳаётнинг турли фактларига ва улaрнинг санъатини акс эттиришига қандайдир гўзаллик ёки хунуклик фожиали ёки кулгули, олийжаноблик ва разиллик, нозик ёки дағал ҳодисалар сифатида муносабатда бўладилар. Бу ҳислар тегишли баҳоларда эстетик дидларда намоён бўлади ва ўзига хос бадиий лаззатланиш ҳолатида кечирилади.
Эстетик ҳиссиётларнинг манбалари жуда кўп ва хилма-хилдир. Масалан, табиат манзараларидан лаззатланишдан ташқари тасвирий санъат асарлари, бадиий- адабий асарлар, мўзика ва хайкалтарошлик, архитектура ва меъморчилик ишлари ҳам одамда эстетик ҳисни туғдиради. Бундан ташқари одамларнинг ўзаро бир-бирлари билан бўлган муносабат ва муомалалари ҳам эстетик ҳиссиётларнинг манбалари бўла олади. Одамнинг кийиниши, уйининг тутиши, қандай жиҳозланши, бошқалар билан муомаласи ҳам эстетик ҳисларимизнинг манбаи бўла олади. Масалан; дағал гаплашадиган кишидан одам нафратланади, аксинча муомалали, гапни ўринли ва маданиятли қилиб гапирадиган кишидан одам завқланади. Шундай одамларга тақлид қилгиси келади. Умуман одамнинг эстетик ҳиссиётлари кўп манбаларга эга бўлган мураккаб ҳиссиётлардандир.
Интеллектуал ҳиссиётлар ҳам ўз моҳияти жиҳатидан аҳлоқий ҳиссиётларга яқин бўлган ҳиссиётлардир. Интеллектуал ҳиссиётлар одамнинг билиш жараёни билан боғлиқ бўлган ҳиссиётлар бўлиб, бирор нарсадан ҳайрон қолиш, ҳайратда қолиш, шубҳаланиш каби ҳолатларда ифодаланади. Интеллектуал ҳиссиётларга даставвал ажабланишни киритиш мумкин. Ажабланиш инсон билиш фаолиятининг ажралмас томонидир. Ажабланган ва қандайдир тушуниб бўлмайдиган, ҳайратда қолдирадиган эмоцияларга берилиб қолган одам ўзининг билиш эхтиёжларини қондиришга интилади. Ҳақиқатни излаш шубҳаланиш ҳисси билан бир вақтда амалга ошириш мумкин. Бу ҳис одам фаол билиш фаолияти орқали ҳосил қилган ғоя ҳамда эътиқодларни ҳаётга тадбиқ қилиш учун бўлган курашнинг қийин дақиқаларида унга мадад бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |