Иккинчидан, эмостия имо – ишораларда, мимикада, яъни кишининг юзида бўладиган ҳаракатларда ҳамда бутун баданнинг маънодор ҳаракатларида кўринади.
Учинчидан, гуморал ҳаракатлардаги, яъни организмнинг қон таркибидаги ва бошқа суюқликлардаги кимёвий ўзгаришларни ва шунинг билан бирга модда алмашишида бўладиган янада чуқур ўзгаришларни ўз таркибига олади.
Демак, эмоцияларнинг ташқи ифодасига мимика, имо-ишора, афт-башара ва қад-қоматнинг ўзгаришлари, айрим ташқи секрестия безларининг фаолияти ёш сўлак, тер ажралиши ҳамда айрим ҳаракатларнинг хусусиятларидаги ўзгаришлар, яъни уларнинг тезлиги, кучи, координастияси ва ҳоказолар киради.
Эмоцияларнинг энг аниқ ва яққол кўринишларидан бири кулги билан йиғидир.
Л.Н.Толстой ўз асарларида одамнинг руҳий ҳолатини ифодаловчи нигоҳларнинг 85 хилини ва кулишнинг 97 хилини тасвир этган. «Ҳар хил сабаб билан йиғлаган пайтда одамнинг боши ва оғзи ҳар хил қиёфада ўзгаради» - деган эди. Леанардо да-Винчи.
Рус психологи П.М.Якобсон томонидан ишланган расмлардан кўриниб турибдики, одамнинг афтидаги қиёфа асосан лаблар, қош ва кўз ўзгаришларининг бир-бирига нисбатан турлича ҳолатга, шунингдек, кўзнинг қанчалик чақнаб туришига боғлиқдир. Кўзнинг қанчалик чақнаши кўз ёшининг миқдори, кўз шиллиқ пардасидаги томирларнинг катталашуви билан белгиланади. Масканинг тагида кўриниб турган кўз ўзининг ифодасини йўқотган бўлади. Кўз, лаб, қовоқ, қошнинг ҳар хил ҳолати, хатто одам чеҳрасини ҳам турли қиёфага киритади.
Одам ҳиссиётларини билдиришнинг энг нозиги ва энг кучлиси санъат, хусусан, мўзика билан лирик шеърлардир, уларни том маънода ҳиссиётнинг тили дейиш мумкин.
Одам ўзини ва гавда ҳаракатларини, шунингдек товушни атайлаб чиройли қилиб кўрсатиши мумкин. У гарчи «муайян ҳиссиётларни ўзи кечирмаётган бўлса ҳам ўша ҳиссиётларни ифодалайдиган ҳаракатлар қила олади.
Ҳар бир киши ҳам ўз ҳиссиётларининг ташқи ифодаларини маълум даражада ўзгартириши мумкин. Одамларни кундалик муомалаларида баданнинг хилма-хил ифодали харакатлари, имо-ишоралар хусусан, кўз билан қилинадиган имо-ишоралар, товушнинг оҳанги, ғамгинлиги муҳим аҳамиятга эга. Шунчаки бир хўмрайиш, салгина жилмайиб кулиш, елка қисиш каби ифодали ҳаракатлар кишининг мақсадини англатади.
Кайфият тушунчасига психологик манбаларда турли нуқтаи назардан ёндашилган тақдирда ҳам мазмунан улар бир хилликни англатади. Жумладан К.Турғунов луғатида шахснинг кучсиз ёки ўртача кучга эга бўлган нисбатан барқарор умумий эмоционал ҳолати, А.В.Петровскийнинг “Умумий психология” дарслигида кайфиятлар анча вақт давомида кишининг бутун хатти-ҳаракатига тус бериб турадиган умумий ҳиссий ҳолатини ифода этади, деб таъкидланади. Профессор Э.Ғозиев фикрича, кайфият шахснинг руҳий жараёнларига муайян вақт давомида тус бериб турувчи эмоционал ҳолатдир.
Кайфият, яъни одамнинг хурсанд ёки ғамгин кайфияти ҳеч вақт сабабсиз майдонга келмайди. Одам бажараётган бирор ишнинг маваффақиятли тугаши ёки имтиҳондан яхши ўтиш- яхши тетик кайфиятни юзага келтиради. Қилаётган ишингизни олдинга юрмаслиги ёки ишга берилган ёмон баҳо одамда маъюслик, кучига ишонмаслик кайфиятини туғдиради.
Кайфиятнинг хуш ёки нохуш бўлиши, биринчи навбатда одамнинг сиҳат-саломатлиги билан ҳам боғлиқдир. Масалан, ичимиз қаттиқ оғриб турган вактда кайфият чоғ бўлмайди.
Одатда одамда кайфиятнинг у ёки бу тури, яъни хушчақчақлик хурсандлик ёки ғамгинлик, маъюслик, тушкунлик устун бўлиши мумкин. Ана шунга қараб одамлар хушчақчақ, ғамгин, серташвиш деб турли гуруҳларга бўлинадилар. Лекин шуни айтиш керакки, одам ўз кайфиятининг қули бўлиб, қолмай, уни бошқара билиши керак. Ўз кайфиятини идора қила биладиган одамларнинг ҳар доим руҳи тетик, кайфияти чоғ ва ишида унум бўлади. Кайфиятни идора қила олмайдиган одамлар билан яшаш жуда қийин бўлади. Бундай одамлар арзимаган нарсадан кайфиятини бўзиб, тўмсайиб юрадиган ёки аразлаб ётадиган одамлар бўлади. Бундай одамларни одатда «сиркаси сув кўтармайдиган» ёки «жаҳли бурнини учида турадиган» одамлар дейишади. Агар одам хар доим ўйлаб, ақл билан иш тутса, кайфиятини бўлган бўлмаган нарсаларга бўзавермайди.
Инсон кайфиятини пайдо бўлишига ва ўзгаришига таъсир қилувчи қуйидаги иккита омилларни таҳлил қилиш лозим: Улардан биттаси объектив ва субъектив хусусиятли вазиятдир: а) табиий омилларга тааллуқли бўлган вазият (ҳавонинг совуқлиги ёки иссиқлиги); б) шахслараро муносабатнинг ноқулайлиги ва бошқалар. Иккинчисини бир манба сифатида талқин қилиш мумкин, бу-субъектив, шарт-шароитлардир. Масалан, меҳнат ва ўқиш фаолиятига керакли воситаларнинг мавжудлиги. Иккинчи субъектив муносабатлар, илиқ психологик муҳит, мулоқатмандлик мароми, рағбатлантириш, мулоқот ўрнатиш услуби, шахсиятига тегмаслик, тенг хуқуқлилик, шахснинг психологик хусусиятларини ҳисобга олиш ва ҳокозо.
Аффект тушунчасига берилган таърифларга асосий эътиборни қаратадиган бўлсак бу ҳам шахснинг кучли эмоционал ҳолатлари билан боғлиқдир. К.Турғуновнинг луғатида айтилишича, аффект тез ва кучли пайдо бўлиб, шиддат билан ўтадиган қисқа муддатли эмоционал ҳолатдир. А.В.Петровскийнинг “Умумий психология” дарслигида аффект ҳаддан зиёд тез кечиши билан мияда пайдо бўлувчи, шахсни тез қамраб олувчи, жиддий ўзгаришларни юзага келтирувчи жараёнлар устидан иродавий назорат бўзилишига етакловчи организм аъзолари функстиясини издан чиқарувчи эмоционал жараёнларга айтилади. М.Воҳидов дарслигида аффект тўсатдан тез пайдо бўлиб, тез орада ўтиб кетадиган ниҳоятда кучли ҳиссий ҳолат сифатида эътироф этилади.
Аффект лотинча сўз бўлиб, руҳий ҳаяжон эҳтирос деган маънони англатади. Аффектлар кўпинча тўсатдан пайдо бўлади ва баъзан бир неча минут давом этади. Аффект ҳолатида кишини онгини тасаввур қилиш, фикр қилиш қобилияти тораяди, сусайиб қолади. Аффектлар вақтида одамнинг ҳаракатлари кутилмаган тарзда портлаш сингари бирданига бошланиб кетади. Баъзан аффектлар тормозланиш ҳолати тарзида намоён бўлади ва бундай ҳолатда организм бўшашиб, ҳаракатсиз бўлиб ва шалвираб қолади. Бундай ҳолат кўпинча одам бирданига қўрққанида, тўсатдан қувонганида ва шу каби ҳолатларда ўзини йўқотиб қўйиш кўринишида намоён бўлади.
Аффект ҳолатини бошланишида шахс инсоний қадриятларнинг барчасидан ўзоқлашиб, ўз ҳиссиётининг оқибати тўғрисида ҳам ўйламайди, ҳатто тана ўзгаришлари, ифодали ҳаракатлар билинмай боради. Кучли зўриқиш оқибатида майда кучсиз ҳаракатлар барҳам топади. Тормозланиш мия ярим шарлари пўстини тўлиқ эгаллай бошлайди, қўзғалиш пўстлоқ ости нерв тугунларидан оралиқ мияда авж олади, холос. Бунинг натижасида шахс ҳиссий кечинмасига (даҳшат, ғазаб, нафратланиш, умидсизлик ва ҳоказолар) нисбатан ўзида кучли ҳоҳиш сезади.
Маълумотларнинг кўрсатишича кўпинча ҳиссиётлар аффектив шаклда ўтиши тажрибаларда синаб кўрилган. Жумладан: 1) театр томошабинларида; 2)тантана нашидасини сураётган оломонларда; 3)эс-хушини йўқотган телбасимон одамларда; 4) илмий кашфиёт лахзасида; 5) тасодифий қизғин учрашувларда, жўшқин шодликларда мужассамлашади.
Аффектлар вужудга келишининг дастлабки босқичида ҳар бир шахс ўзини тушуниш, ўзини қўлга олиш, уддалаш қурбига эга бўлади. Уларнинг кейинги босқичларида иродавий назорат йўқотилади, иродасиз ҳаракатлар амалга оширилади, ўйламасдан хатти-ҳаракат қилинади. Аффектив ҳолатлар маъсулиятсизлик, ахлоқсизлик, мастлик аломатида содир бўлади, лекин шахс ҳар бир ҳаракати учун жавобгардир, чунки у ақл-заковатли инсондир. Аффектлар ўтиб бўлгандан кейин шахснинг руҳиятида осойишталик, чарчаш ҳолати ҳукм суради. Баъзи ҳолларда ҳолсизланиш, барча нарсаларга лоқайд муносабат, ҳаракатсизлик, фаолликнинг барҳам топиши, ҳатто уйқуга мойиллик юзага келади. Шуни ҳам унутмаслик керакки, аффектив қўзғалиш муайян давргача давом этиши, баъзан ўқтин-ўқтин кучайиши ёки сусайиши содир бўлиб туриши мумкин.
Стресс тушунчасининг мазмуни моҳияти борасида қатор таърифлар учрайди. Жумладан, А.В.Петровский томонидан стресс– ффектив ҳолатга яқин турадиган, лекин бошдан кечирилишининг давомийлигига кўра кайфиятларга яқин бўлган ҳис-туйғуларни бошдан кечирилишининг алоҳида шаклидир, деб таъриф берилади. Профссор Э.Ғозиевнинг умумий психология китобида ёзилишича, стресс-оғир жисмоний ва мураккаб ақлий юкламалар ишларнинг меъёридан ошиб, кетиб хавфли вазиятлар туғилганида, зарурий чора-тадбирларни зудлик билан топишга интилганда вужудга келадиган ҳиссий зўриқишлар сифатида кўрсатилади.
Стресс-инсон организмини ҳаддан ташқари зўриқиш натижасида пайдо бўладиган танглик жараёнидир.
Стресс кўринишига қараб икки турга ажратилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |