12 – мавзу: эксперементал тадқИҚотлар



Download 35,2 Kb.
bet1/6
Sana05.07.2022
Hajmi35,2 Kb.
#741659
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12-MAVZU(1)

12 – МАВЗУ: ЭКСПЕРЕМЕНТАЛ ТАДҚИҚОТЛАР.


Режа:

  1. Эксперимент тадқиқотларнинг тури.

  2. Эксперимент ўтказишдан бош мақсад. Табиий ва сунъий эксперементлар. Лаборатория экспериментлари. Ишлаб чиқариш экспериментлари.

  3. Экспериментда ўрганилаётган жараён ёки объектга таъсир етувчи омилларни танлаш.

  4. Экспериментал маълумотларни ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш усуллари.

  5. Эксперимент натижалари намойиш етиш.



Таянч сўз ва иборалар:
Эксперимент, лаборатория эксперименти, ишлаб чиқариш эксперименти, дала синовлари, оддий эксперимент, эксперимент методологияси, эксперимент режа дастури, эксперимент методикаси, омиллар сони, восита, кўргазмали шакл, меҳнат талаблилик, субъектив таъсир, кузатиш дафтари.


ЭКСПЕРИМЕНТ (лот. — тажриба, синаб кўриш) — фанда нарса ва ҳодисаларни сезги предмет фаолияти билан тадқиқ қилиш, ўрганиш. Кузатишга қараганда юксакроқ билиш усули. Моҳият эътибори билан тажриба тушунчасини ифодаласа-да, эксперимент фанга нисбатан ишлатилади. Эксперимент зарур шарт-шароит яратишни, турли воситалар билан объектни қайд этишни ёки ҳодисани сунъий равишда юзага келтиришни, тегишли техника ва мосламаларни татбиқ этиш ва ўлчаш ишини ўз ичига олади. Эксперимент билиш объектини такрор ҳосил қилади, фаразларни текширади. Эксперимент инсоннинг объектга моддий таъсир кўрсатишига, воқеликни амалий ўзлаштиришига, билимларни бойитиш ва ривожлантиришга ёрдам беради. Табиий ва техника фанларида экспериментдан ҳақиқатни билиш ва уни исботлаш воситаси сифатида фойдаланилади. Эксперимент ижтимоий ҳодисаларни, хусусан, ижтимоий фанларни тадқиқ этишда ҳам кенг қўлланилади.
Экспериментал тадқиқотларнинг тури. Экспериментал тадқиқотлар янги илмий билимлар олишнинг асосий усулларидан биридир. Эксперимент ўтказишдан бош мақсад назарий қоидаларни текшириш яъни ишчи гипотезани тасдиқлаш ҳамда илмий тадқиқот мавзусини янада кенгроқ ва чуқурроқ ўрганишдир.
Экспериментлар табиий ва сунъий бўлиши мумкин. Табиий экспериментлар ишлаб чиқариш, турмуш ва ҳ.к.ларда ижтимоий ҳодисаларни ўрганиш мақсадида ўтказилади. Сунъий экспериментлар эса техника ва бошқа фанларда кенг қўлланилади.
Ўрганилаётган объект ёки жараён моделининг хусусиятига, экспериментларни танлаш ва ўтказишга боғлиқ ҳолда улар лаборатория ва ишлаб чиқариш турига бўлинади. Лаборатория экспериментлари махсус моделлаштирувчи қурилма ва стендларда намунавий асбоблар ва тегишли аппаратлар ёрдамида ўтказилади. Улар харажатни кам қилган ҳолда қимматли илмий ахборотни олиш имконини беради. Аммо, экспериментал тадқиқотларнинг бундай тури ҳамма вақт ҳам жараён ёки объект ҳақидаги маълумотларни тўлиқ акс еттира олмайди.
Ишлаб чиқариш экспериментлари атроф муҳитдаги турли тасодифий омилларни ҳисобга олган ҳолда, мавжуд шароитларда ўтказилади. Улар лаборатория экспериментларига қараганда мураккаб бўлиб, тажрибалар натураларда (реал жараён ёки объектларда) олиб борилганлиги учун ҳажмдор ҳисобланади, шу сабабдан ўтказишдан аввал пухта фикрлаш ва режалаштиришни талаб етади.
Эксплатация қилинадиган объектнинг турли дала синовлари ҳам ишлаб чиқариш экспериментларига киради. Тегишли методика ва шакл бўйича ташкилотлар, муассасалар ёки корхоналардан тадқиқ етилаётган у ёки бу масала бўйича материаллар тўплаш ҳам ишлаб чиқариш экспериментларининг бир тури ҳисобланади.

Download 35,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish