VI.I. бўлим “Ахборот-коммуникация технологияларига харажатлар”. 616-сатрда АКТдан фойдаланиш ва уни тадбиқ этиш, сотиб олиш, жорий ва капитал таъмирлашга кетган жами харажатлар кўрсатилади. Харажат маълумотлари ҳисобот йили учун тақдим этилади. Бунда АКТни тадбиқ этиш ёки ишлаш жараёни қайси босқичда эканлиги аҳамиятга эга эмас: якуний босқич – техника воситалари ўрнатилган, дастурий воситалар ишлаб чиқилган, ишчи-ходимлар ўқитилган ва ўзларига бириктирилган мажбуриятларни бажаришда АКТдан фойдаланаётган ҳолатидир, оралиқ босқич – техник ва дастурий воситалар сотиб олинган, лекин ўрнатилмаган ёки амалий дастурий воситаларни ишлаб чиқарилиш жараёнлари олиб борилаётган ёки битирилган аммо ишга туширилмаган.
617-сатрда барча турдаги ЭҲМларни ташқи қурилма (принтер, сканер, архивлаш қурилмалари, қўшимча мониторлар, дисклар ва бошқа)ларни, тармоқ қурилма (модемлар, концентраторлар, маршрутизаторлар, тармоқ симлари ва б.)ларни, ўз кучи билан амалий дастурлар ишлаб чиқаришга зарур бўлган қўшимча ЭҲМ қурилмалари, ўқитиш учун сотиб олинган махсус қурилмалар каби юқорида санаб ўтилган барча ҳисоблаш техника воситаларига бўлган харажатлар кўрсатилади.
618-сатрда тайёр дастурий воситаларни сотиб олишни турли амалга ошириш мумкин: дастурий воситадан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш йўли билан, дастурни тузувчиси ёки эгаси билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли билан, шартномасиз тўлов асосида дастурий воситаларни нусхасини электрон кўринишда дискда ёки электрон тармоқ ёрдамида ва бошқа йўллар билан сотиб олинган барча турдаги тайёр дастурий воситалар учун бўлган харажатлар кўрсатилади.
Шу билан операцион тизимларни, таржимонлар ва компиляторларни, дастурий таъминотларни ишлаб чиқариш ва лойиҳалаш воситаларини, ўз кучи билан дастурий воситаларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бошқа ёрдамчи дастурий воситалар ҳам ҳисобга олинади.
619-сатрда ташкилотнинг ҳисобот йилида электроалоқа хизмати учун қилган харажатлари кўрсатилади. Юқоридаги харажатларга маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро, доира ичидаги телефон, спутникли, мобил алоқа; персонал радиочақирув хизмати; радио, факсимил ва телеграф алоқаси; электрон почта, теле-конференция, глобал компьютер тармоқларидан ва маълумотлар жойлаштириш жойларидан фойдаланишни таъминлаш хизмати ва б.
Шу жумладан, Интернет ва бошқа глобал тармоқ провайдери хизматлари тўлови учун харажатларни, ҳамда ташкилотнинг ўз эҳтиёжларига мўлжалланган ажратилган алоқа каналларидан фойдаланиш ва прокладка ишлари харажатлари ҳам ҳисобланади.
619-сатрда почта алоқаси тўлови учун харажатлар ҳисобга олинмайди.
620-сатрда АКТни ривожлантириш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ ходимларни ўқитишни ташкил этиш харажатлари ҳисобланади.
621-сатрда ҳисобот топширувчи ташкилот билан бошқа ташкилотнинг ўзаро шартномаси асосида, шу билан жисмоний шахслар –қонуний характерга эга фуқаролик шартномаси асосида бажарилган ишлар ташқи ўриндошлар ёки ишчилар томонидан кўрсатилган АКТ билан боғлиқ хизматлар тўлови учун харажатлар. Бу сатрда алоқа ва ходимларни ўқитиш харажатлари ҳисобга олинмайди.
АКТ билан боғлиқ хизматларга:
- компьютерларни харид қилишда, ўрнатишда ва фойдаланишда, ишлатилаётган дастурий воситалар учун мос бўлган техник таъминот танлашда, компьютер техник воситалари ҳақида консультациялар бериш хизмати;
- истеъмолчининг муаммо ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, унга энг арзон ва мос дастурий воситаларни хариди учун дастурий таъминот бўйича консультация хизматлари. Бу хизматлар тайёр дастурий таъминотни, шу билан бирга истеъмолчи буюртмаси асосида тайёрланган дастурий таъминотни ҳужжатлаштириш, ёрдамчи материаллар билан таъминлаш, мослаштириш ва назорат қилиб туриш кабиларни ҳам ўз ичига олади, қачонки санаб ўтилганлар дастурий воситани тайёрлаб бериш тўғрисидаги шартноманинг таркибий қисми бўлмаса;
- маълумотларни қайта ишлаш ва ахборотлар билан таъминлаш бўйича консультация хизмати;
- ахборот таъминотини ташкил этиш (меъёрий-техник ва ҳуқуқий таъминот, кирувчи ва чиқувчи шакллар, ахборотларни йиғиш тизими), маълумотларни тавсифлаш тизимини ташкил этиш (луғатлар ва таснифлагичлар), маълумотлар базаси ва сўровлар тили, маълумотларни киритиш ва тайёрлаш, маълумотларни ишга туширишни ташкил этиш ва машина вақтидан фойдаланиш маълумотларини киритиш ва тайёрлаш бўйича хизматлар;
- илмий изланишлар учун тизимлар, лойиҳалаш ва компьютер маълумотлар базаси асосида бошқарув тизимлари, маълумотлар базасини ўзини шакллантиришни қўшган ҳолда автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқиш хизматлари. Бу гуруҳ хизматларга эксперт ва ташхис тизимларини, қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими, электрон карточкалар ва бошқаларни қўшиш мумкин;
- ЭҲМларни ва улар билан биргаликда ишлатиладиган ташқи қурилмалар, шу билан бирга Локал ҳисоблаш тармоқларига хизмат кўрсатиш ва тартибга келтиришларни қўшган ҳолда таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматлари;
- истеъмолчининг буюртмаси асосида амалий дастурий воситалар ва тизимларни ишлаб чиқиш хизматлари. Ҳисоблаш техникаларига хизмат кўрсатишнинг тизимли дастурий воситалари, шу жумладан операцион тизим ва уни кенгайтириш, маълумотлар базасини бошқариш, дастурларни қайта шакллантириш ва яратиш, коммуникацияларни ички тузилиши ва бошқариш, ҳисоблаш жараёнини ташкиллаштириш хизмат кўрсатиш дастурлари ва дастурий воситалари. Амалий дастурий воситалар ёрдамида амалий фаолият билан боғлиқ бўлган, лойиҳалаш, технологик жараёнларни ва техник воситаларни бошқариш, ташкилий-иқтисодий масалаларни ечиш, ўқитиш, моделлаштириш ва бошқа дастурий воситаларни ўз ичига олади;
- истеъмолчиларнинг буюртмаси асосида маълумотлар узатиш тармоғи орқали маълумотларни тақдим этиш каби электрон ахборот-маълумотлар хизмати;
- АКТ билан боғлиқ бошқа хизматлар, ҳисоблаш техникалари ва дастурий таъминотни қўшган ҳолда.
Ташкилотнинг ўз эҳтиёжларига мўлжалланган узоқ масофавий ажратилган алоқа каналларидан фойдаланиш ва ўрнатиш харажатларини қўшган ҳолда, Интернет ва бошқа глобал тармоқ провайдерлари хизматлари тўловлари учун харажатлар. Бу сатрда алоқа хизмати учун тўловлар ҳисобга олинмайди.
622-сатрда АКТга бўлган 616-621-сатрларда ҳисобга олинмаган бошқа харажатлар кўрсатилади. Бошқа харажатлар таркибига, ўз кучи билан дастурий воситаларни ишлаб чиқиш харажатлари қўшилади. Улар ўз таркибига:
- дастурий воситалар ишлаб чиқиш билан банд рўйхатдаги ва рўйхатдан ташқари таркибдаги ходимлар иш ҳақи (премия, рағбатлантириш ва конпенсация) тўловлари учун харажатлар. Иш ҳақи тўловларига ташкилот ходимлари учун мукофот пули, мақсадли тушумлар ва белгиланган махсус воситалар ҳисобидан тўланадиган, моддий ёрдамлар, фоизсиз ссудалар, жамоат таътиллари шартномасига кўра қўшимча тўловлар, пенсияга қўшимча ва иш ҳақи билан боғлиқ бошқа турдаги қўшимча тўловлар;
- юқорида санаб ўтилган тоифадаги ходимларга иш ҳақи фондидан қонунда ўрнатилган меъёрдаги мажбурий тўловлар (суғуртага тўланадиган тўловлар бунга кирмайди): ягона ижтимоий солиқ (пенсия таъминоти тўловлари, ижтимоий суғурта ва ходимларни тиббий суғурта қилиш каби тўловлар), шу билан бирга касб касалликларига чалинган ва ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар учун мажбурий ижтимоий тўловлар; бунда ташкилот ходимларининг нодавлат нафақа фонди, ихтиёрий тиббий суғуртага ва бошқа турдаги ихтиёрий тўловлар кирмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |