111государственная статистическая отчетность


VI. “Мавжуд персонал компьютерлар тўғрисида маълумотлар” бўлимини



Download 459 Kb.
bet17/25
Sana06.07.2022
Hajmi459 Kb.
#749949
TuriОтчет
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25
Bog'liq
102) 1-notijorat

VI. “Мавжуд персонал компьютерлар тўғрисида маълумотлар” бўлимини компьютер техникасига эга барча ташкилотлар тўлдирадилар.
601-сатрда ҳисобот йили охирига ташкилотларда мавжуд жами персонал (шахсий) компьютерлар сони (серверларни қўшмаган ҳолда) кўрсатилади. Бу кўрсаткичга ташкилотнинг ўз балансида бўлган ва ижарага олинган компьютерлар киритилади. Ижарага берувчи ҳисоботга ижарага берилган компьютерлар ҳақидаги маълумотларни қўшмайди, 602-сатрларда стационар (кўчмас) компьютерлар сони кўрсатилади. 603-сатрда кўтариб юриш имконига эга персонал компьютерлар (ноутбук, нетбук ва планшет) сони кўрсатилади.
604-сатрда 601-сатрда кўрсатилган жами компьютерлар сонидан ташкилотнинг локал ҳисоблаш тармоғи (ЛҲТ)га уланган компьютерлар сони кўрсатилади. Локал ҳисоблаш тармоғи (ЛҲТ) – бир ёки бир нечта яқин жойлашган бинолар доирасида умумфойдаланувдаги алоқа воситаларидан фойдаланилмаган ҳолда, рақамли маълумотларни узатишда бир ёки ундан ортиқ юқори тезликдаги автоном каналлар воситасида боғланиб турувчи компьютерлар ва ташқи жиҳозлар гуруҳи тармоғидир. Бир ЭҲМнинг ишлаб чиқариш жиҳозлари ёки ташқи қурилмалар билан боғланиши локал тармоқ ҳисобланмайди.
605-сатрда (601-сатрдан) корпоратив ҳисоблаш тармоғига уланган компьютерлар сони кўрсатилади. Корпоратив тармоқ – бу жойлашган тармоғи ва боғланиш туридан қатъий назар корпоратив маълумотлар базаси (сервери)дан фойдаланиш ҳуқуқи берилган барча турдаги компьютерларнинг жамланма тизимидир. Корпоратив тармоқ ташкилотнинг мулки ҳисобланади ва корпорация филиалларини бирлаштиради.
606-сатрда (601-сатрдан) Интернет тармоғига чиқиш имконияти бўлган компьютерлар сони кўрсатилади. Бунда компьютернинг тармоққа чиқиши қай тарзда шакллантирилганининг аҳамияти йўқ: бевосита иш жойидан, махсус ўрнатилган компьютерлар орқали, алоҳида ёки ташкилотнинг локал тармоғидаги шлюз орқали, ажратилган линия ёки узиб-уланувчи алоқа каналлари орқали боғланган бўлиши мумкин.
607-сатрда эса серверлар сони кўрсатилади. Сервер – бу кўплаб компьютерларга ўзаро ва махсус жойлардаги маълумотлар базасига, файлларга, факслар ва принтерларга, шу каби кўплаб бошқа нарсалардан фойдаланиш имконини берадиган техник ечимдир. Серверларни одатда, сервер дастурий таъминоти ишлаб турувчи махсус компьютерлар (ёки қурилмалар) деб аташади.
608-сатрда ташкилотнинг Интернет тармоғида битта бўлса ҳам доимий янгиланиб турадиган, ҳамма учун фойдаланиш имкони бўлган аниқ манзилли (масалан, Давлат статистика қўмитасининг Интернет тармоғидаги манзили – http://www.stat.uz/) ўз сайти мавжуд бўлса 1 кодини, акс ҳолда 2 кодини ёзади. Бунда ушбу сайтга ким томонидан (ташкилот ўзи ёки бошқа ташкилот ва мутахассислар) маълумотлар киритилиши ёки янгилиниши аҳамиятга эга эмас.
609-сатрда ташкилот бошқарув органлари фаолияти ҳақида маълумот олиш учун Интернетдан фойдаланган бўлса 1 кодини қўяди. Бу маълумотлар юқоридаги тузилмаларининг барча соҳаларини ва улар билан Сизнинг ташкилотингиз ўртасидаги ҳамкорликка алоқадор бўлиши мумкин. Зарур маълумотлар бошқарув органлари Веб-сайтларда чоп этилган бўлиши, электрон почта орқали жўнатилиши ёки тармоқда маълумотлар узатишга ихтисослашган бошқа турдаги технология бўлиши мумкин. Сизнинг ташкилотингиз маълумотларни доимий тарзда (масалан, бошқарув органларининг жўнатма рўйхатига қўшилган бўлса) ёки махсус сўровлар ёрдамида қабул қилиб туриши мумкин.
610-сатрда тўлдирилган шаклларни тегишли бошқарув органларига тақдим этиш мақсадида Интернет тармоғидан фойдаланган ташкилотлар 1 кодини қўядилар. Бу жараён бевосита бошқарув органининг сайтида амалга оширилиши мумкин, шунингдек шаклларни тўлдириб, электрон почта орқали жўнатилиши ёки тармоқда маълумотлар узатишга ихтисослашган бошқа турдаги технология ёрдамида бўлиши мумкин.
611-сатрда товар (иш, хизмат)ларни электрон олди-сотди жараёнларида иштирок этиш мақсадида Интернет тармоғидан фойдаланган ташкилотлар 1 кодини қўядилар. Бундай ҳолатларда, электрон савдо-сотиқ жараёнларида иштирок этишда Интернетдан савдо жараёнларининг икки босқичидан биридан фойдаланган бўлиши ҳам мумкин:
- савдода иштирок этиш учун ариза жўнатиш;
- хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш ва товарларни етказиб бериш учун шартномалар тузиш.
612-сатрда товар (иш, хизмат)ларни электрон сотиш жараёнларида иштирок этиш мақсадида Интернетдан фойдаланган ташкилотлар 1 кодини қўядилар.
613-сатрда Интернетдан давлат интерактив хизматларидан давлат органлари веб-сайтлари орқали идоравий ахборот тизими ёрдамида телекоммуникация тармоғи воситасида фойдаланувчи юридик шахслар 1 кодини қўядилар.
614-сатрни интернет тармоғидан бошқа мақсадларда фойдаланувчи корхоналар тўлдирадилар.
615-сатрда электрон тижорат билан шуғулланувчи ташкилотлар ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузилган шартномалар бўйича хизматлар олди-сотдиси ҳажмини кўрсатадилар.

Download 459 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish