11-мавзу. ЎЗбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ва маҳаллий ўЗ-Ўзини бошқариш( 4-соат)


жaмияти институтлaрини шaкллaнтириш вa ривoжлaнтириш”



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#184250
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
11-мавзу

жaмияти институтлaрини шaкллaнтириш вa ривoжлaнтириш” деб номланишининг 
ўзи бу соҳада амалга ошириладиган вазифаларни давлатнинг энг асосий стратегик 
аҳамиятга молик мақсад эканлигини англатар эди.
Концепциядаги асосий вазифалардан бири – бу фуқаролик жамияти 
институтларини давлат бошқаруви ва жамиятдаги нуфузи ва мақомини ошириш, 
уларнинг дaвлaт вa ҳoкимият тузилмaлaри фaoлияти устидaн самарали жaмoaтчилик 


нaзoрaтини aмaлгa oшира олиш даражасига кўтаришдан иборат эканлиги очиқ-ойдин 
эътироф этилди. Шунингдек, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш 
жараёни жaмoaтчилик вa фуқaрoлик нaзoрaти институтларини жaмиятнинг дaвлaт билaн 
ўзaрo сaмaрaли aлoқaсини тaъминлaш билан узвий боғлиқ ҳолда кечиши кўзда 
тутилмоқда. 
Фуқаролик жамияти институтлари – фуқароларнинг давлат ва жамият 
бошқарувида иштирок этишига хизмат қиладиган нодавлат, нотижорат ташкилотлари, 
жамият бирлашмалари, оила, маҳалла, ижтимоий ҳаракатлар ва бошқа тузилмалар 
мажмуидир. 
Жаҳон тажрибасидан маълумки, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатни амал 
қилиш шароитида жамият институтларини давлат органлари фаолияти устидан 
жамоатчилик назорати муҳим аҳамият касб этади. Бу жараёнда жамиятдаги турли 
ижтимоий қатламлар ва фуқаролар манфаатлари гўёки давлат манфаатлари сифатида 
намоён бўла бошлайди. Қолаверса, жамоатчилик назорати давлат органлари фаолиятини 
жамият манфаатлари асосида кеча бошлашини таъминлашга таъсир этади. Муҳими, бу 
жараёнда фуқароларнинг ўзлари ҳам давлат бошқарувида иштирок этгани сайин 
ижтимоийлашиб борадилар. Ижтимоийлашув эса сиёсий маданиятнинг асосий 
компонентларидан биридир. 
Тараққиёт ва юксак ривожланишга эришган давлатлар тажрибасига кўра, ҳар бир 
халқ ўз олдига улуғ ва истиқбол мақсадларни қўйиши ҳамда уни амалга ошириш 
салоҳиятлари билан жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллайди. Бугун Ўзбекистон 
ҳам ўз тарихининг ана шундай масъулиятли чорраҳасида турибди, десак, муболаға 
бўлмайди. Бинобарин, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган 
Ҳаракатлар стратегияси истиқболимиз тақдирини ҳал этувчи муҳим ва янги давр 
босқичини бошлаб берди 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 4 февраль куни 2017-2021-
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар стратегиясини тасдиқлади. 
Ўзбекистон Республикаси Президента Ш.Мирзиёев 2018 йил 4 май куни 
«Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг 
ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади
1
.
Фармонда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида фуқаролик жамиятини 
ривожлантириш бўйича Маслаҳат Кенгаши ташкил этилиб, унинг вазифалари асосан, 
қуйидагилар этиб белгиланган: давлатнинг ва фуқаролик жамияти институтларининг 
мамлакатни янада жадал ва ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган саъй-
ҳаракатлариии бирлаштирувчи замонавий, демократик ҳамда очиқ-ошкора майдон 
сифатида уларнинг юқори даражадаги тизимли ва самарали мулоқотини йўлга қўйиш;
ўрта 
муддатли 
ва 
узоқ 
муддатли 
истиқболда 
фуқаролик 
жамиятини 
ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини аниқлаш ва миллий моделини 
шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
илмий ва экспертлар гуруҳлари иштирокида фуқаролик жамиятини ривожлантириш 
соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш юзасидан ташаббус 
кўрсатиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги давлат сиёсати ва унинг 
амалий натижалари ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли равишда ўрганиш, 
умумлаштириш ва таҳлил қилишни ташкил этиш;
фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ташкилий ҳуқуқий ва иқтисодий 
асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга 
ошириш, мазкур институтларнинг жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш учун 
қулай шароитлар яратиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига 
таклифлар киритиш;
1
 
https://lex.uz/docs/3808838
 


фуқаролик жамиятининг ривожланишини, фуқаролик жамияти институтларининг 
давлат органлари билан ҳамкорлиги даражасини, шунингдек, уларнинг мамлакатни 
ижтимоий- 
иқтисодий 
ривожлантиришга 
қўшаётган 
ҳиссасини 
баҳоловчи 
кўрсаткичларни ишлаб чиқиш, бу кўрсаткичлар асосида даврий ва махсус, шу жумладан, 
муқобил маърузалар тайёрланишини ташкил этиш;
Фуқаролик 
жамияти 
институтларига 
уларнинг 
халқаро 
ҳамкорлигини 
ривожлантиришда, илғор халқаро тажрибани ўрганишда ва ушбу тажрибани Ўзбекистон 
шароитида жорий этишда кўмаклашиш.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish