-маҳаллий ННТ. Уларга туманлар, шаҳарлар, шаҳарча ва бошқа кичик ҳудуларда
фаолият юритувчи ННТ киради.
Ўзбекистондаги ННТни халқаро ташкилотлар экспертлари қуйидагича таснифлайди:
1.Аҳолининг йирик қатламлари ижтимоий манфаатлари учун хизмат қиладиган
умуммиллий тузилмалар («Маҳалла» хайрия жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ (Ўзбекистон
Ёшлар ишлари агентлиги), Хотин-қизлар қўмитаси (2020 йил апрелда тугатилди)
(Ўзбекистон Хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш, 2020 йил), Ногиронлар жамияти,
«Нуроний» жамғармаси ва бошқ.).
2.Экология, маданият ва соғлиқни сақлаш соҳасига ихтисослашган миллий-халқаро
жамғармалар («Экосан», «Ибн Сино», «Соғлом авлод», Оролни қутқариш, Амир Темур ва
бошқ. ҳалқаро жамғармалар).
3.Касбий ва маънавий манфаатлар бўйича тузилган ижтимоий ташкилотлар
(Республика «Маънавият тарғибот» маркази, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини
ўрганиш маркази ва бошқ.).
4.Умуммиллий ҳайрия жамиятлари ва жамғармалари (Болалар жамғармаси, «Меҳр
нури» жамғармаси ва бошқ).
5.Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ноҳукумат ташкилотлари (Ўзбекистон судлар уюшмаси,
Адвокатлар палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази
ва бошқ.).
6.Ижодий зиёлиларнинг миллий жамоат ташкилотлари (Ёзувчилар уюшмаси,
Журналистлар
уюшмаси,
Композиторлар
уюшмаси,
Архитекторлар
уюшмаси,
Кинематографистлар уюшмаси ва бошқ.)
7.Миллий-маданий марказлар (улар Ўзбекистонда яшаётган миллий жамоалар
(озчилик) вакилларини миллий ва этник белгиларига қараб бирлаштиради, хорижий
мамлакатлар билан дўстлик жамиятлари ва бошқ.).
8.Ижтимоий аҳамиятли қатламлар ва ижодий манфаатлар бўйича бирлашмалар
(Ветеран жангчилар бирлашмаси, Автомото ҳаваскорларининг кўнгилли жамияти,
Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти, Туристлар клуби, Ҳаваскор қўшиқчилар
клуби ва бошқ.).
Бундан ташқари, ННТлар қаторига турли шаклларга мансуб бўлган ташкилотларни
киритиш мумкин:
Сиёсий партиялар ва ижтимоий ҳаракатлар;
Касаба уюшмалари;
Диний ташкилотлар;
Турли спорт федерациялари ва уюшмалари
36
.
Мамлакатимизда 1991 йили жамоат бирлашмаларининг сони 200 тани ташкил этган
бўлса, 2000 йилда уларнинг сони 2300 тага, 2010 йилда – 5100 тага етди. Бугунги кунда
жамият ҳаётининг турли соҳаларида 9 минг 200 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилоти
фаолият кўрсатмоқда. Бу дегани 2010 йилга нисбатан 1,6 марта кўп демакдир
37
.
Мамлакатдаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг 39 фоизи ҳукумат ва унинг қуйи
органлари ташаббуси билан тузилди. Мавжуд нодавлат нотижорат ташкилотларининг 16,1
фоизини спорт, 10,4 фоизини ёшлар, 10 фоизини ҳуқуқий ва демократик институтларни
мустаҳкамлаш, 9 фоизини сиёсий партия ташкилотлари, 8,4 фоизини ногирон ва имконияти
36
Формирование нового видения роли и места ННО в процессах политической и экономической модернизации
в Узбекистане.-Т.:ЦЭИ;БМТ Ривожланиш дастури, 2010.-Б.54-55.
37
Ўзбекистон Республикаси нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий форуми материаллари, (21-22 декабрь
2014 й.).–Т., 2015.-Б.3-4.
чекланганлар ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоя қилиш, 6,4 фоизини маданият-маърифат ва тарих
йўналиши, 6,3 фоизини касаба уюшмалари, 5 фоизини хотин-қизлар, 4,4 фоизини
фавқулодда вазиятлар, 4,2 фоизини фахрийлар, 3,8 фоизини соғлиқни сақлаш, 3,4 фоизини
тадбиркорлар ва фермерлар ҳамда қолган 12,6 фоизини бошқа соҳалар ташкил этади
38
.
Мамлакатда миллий мустақилликнинг дастлабки даврларида Ўзбекистон «Маҳалла»
хайрия жамғармаси ташкил топди. Ўтган давр ичида «Соғлом авлод учун» халқаро
ноҳукумат хайрия жамғармаси, «Экосан» халқаро экология ва саломатлик жамғармаси,
Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси, Халқаро Амир Темур жамғармаси,
Халқаро Имом Бухорий жамғармаси, «Олтин мерос» жамғармаси, республика «Маънавият
ва маърифат» жамоатчилик маркази, «Халқ бирлиги» ҳаракати, Ўзбекистон фахрийларини
қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати,
«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Товар ишлаб чиқарувчилар ва
тадбиркорлар Палатаси, Миллий матбуот маркази, Байналмилал маданий марказ,
республика «Истеъдод» жамғармаси каби нодавлат ташкилотлар тузилди. Ўзбекистон
хотин-қизлар қўмитаси эса демократик принциплар асосида бутунлай қайтадан ташкил
этилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон «Тадбиркор аёл», Ўзбекистон Болалар жамғармаси,
«Аёл ва саломатлик», «Меҳр», «Аёллар ресурс маркази», «Аёл ва жамият» институти каби
хотин-қизлар муаммоларини ҳал этишга қаратилган ва улар манфаатларини ифодалайдиган
нодавлат ташкилотлар фаолият юритмоқда.
Кейинги ўн йилликларга келиб Ўзбекистон ижтимоий ҳаёти учун бутунлай янги
бўлган нодавлат ташкилотлар тузила бошланди. XXI асрда технологик жараёнларнинг
кўпайиши, автомобиль ҳаракатларини кескин ошиши, пластик маҳсулотларнинг маиший
турмушга кириб келиши натижасида экологик хавф кучайди. Ана шу хавф оқибатларига
қарши кураш мақсадида мамлакатдаги экологияга оид ташкилотлар ташаббуси билан 2008
йил 2 августда Ўзбекистон Экологик ҳаракати ташкил этилди. Бу ҳаракат фуқаролик
жамияти институти сифатида фаолият юрита бошлади. Унинг асосий шиори - “Атроф
муҳит озодалиги – саломатлик гарови” аҳоли ўртасида тезлик билан ёйилиб кетди. Бу
ҳаракатнинг фаол ҳаракати билан аҳоли ўртасида экологик маданиятни шакллантиришга
оид турли тадбирларни амалга ошириш анъанага айлан бошлади.
Ўзбекистон экологик ҳаракати фаолларининг она табиатни асраш, инсон
саломатлигини ҳимоя қилиш, шаҳарларда дарахтлар ва турли ўсимликларни кўпайтиришга
доир фаолияти ўз самарасини бера бошлади. Шунингдек, экоҳаракатнинг «Соғлом муҳит -
инсон саломатлиги» ғояси ҳам ўз атрофига аҳолининг турли ижтимоий қатламларини
бирлаштира бошлади. Экоҳаракат қуйидаги дастурий вазифаларни илгари сурди:
Экоҳаракатнинг асосий эътибори атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш
мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг умумий вазифаси бўлиб қолишига йўналтирилади.
Ушбу мақсадларда Экоҳаракат ўз саъй-ҳаракатларини:
-ўз иштирокчилари ва ташкилотларида, ҳамкорларида минтақавий, миллий ва
маҳаллий экологик ҳамда аҳоли саломатлиги муҳофазаси яхлит дастурларини ишлаб
чиқиш ва бажаришдаги амалий иштирокларини фаоллаштиришга қаратилган саъй-
ҳаракатларни шакллантириш;
-Экоҳаракат иштирокчилари ва ҳамкорларининг давлат органлари ва жамоат
тузилмалари томонидан мавжуд экологик муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг салбий
оқибатларини бартараф қилиш соҳасидаги қонун ҳуж¬жатлари ижроси борасидаги
масъулиятини кучайтиришга қаратилган фаолиятини мувофиқлаштириш;
-жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари ва бошқа
нодавлат нотижорат
ташкилотларининг муайян экологик муаммоларни ҳал этишдаги ҳамкорликлари
самарадорлигини ошириш ва ривожлантиришга йўналтиради.
Хусусан Экоҳаракат:
38
Мелиев Х.Фуқаролик жамияти: уни қўллаб-қувватлашнинг миллий модели. http://huquqburch. uz/ uz /view/ 2007.
-фуқароларнинг қулай атроф табиий муҳитга бўлган ҳуқуқини ҳимоялашга ҳамда
табиатдан фойдаланиш соҳасида иқтисодий механизмларни жорий этишга қаратилган
экологик хавфсизликни комплекс тарзда таъминлаш бўйича қонун ҳужжатларини қабул
қилиш ва уларни амалга оширишга;
-мамлакатда экологик ҳуқуқбузарликлар ва табиатга бошқача тарзда зарар етказганлик
учун корхона ва ташкилотларнинг, мансабдор шахслар ва алоҳида фуқароларнинг
жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган чора тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-
қувватлашга;
-экологик ҳуқуқбузарликлар ва табиатга зарарли бўлган бошқа таъсирлар
оқибатларини бартараф этиш, шу жумладан, трансчегаравий аҳамиятга эга бўлган
ҳолатларда ҳам, улар томонидан атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига етказилган зарарни
қоплашни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти
самарадорлигини оширишга интилади
39
.
Ўзбекистон экологик ҳаракатнинг парламентда ўзининг вакиллари бўлиши тарихий
зарурат сифатида пайдо бўлди. Парламентда табиатни асраш ва экологияни яхшилашга
қонунчиликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис
Қонунчилик палатасида 150 та депутатдан 15 тасининг Ўзбекистон экологик ҳаракати
томонидан сайланишига доир ҳуқуқий асос яратилди. Бунинг натижасида Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 15 депутатдан иборат фракцияси
фаолият юритиши қонуний тарзда расмийлашди. 2009 йил ва 2014 йил декабрда
Экоҳаракат конференциясида сайланган мазкур депутатлар гурухи атроф муҳит
муҳофазасига оид кўплаб қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва уларни қабул
қилишда бевосита иштирок этиб келмоқда.
Маълумки, Ўзбекистон кўп миллатли мамлакат. Юртимизда фуқаролик жамияти
институти сифатида шаклланган ва тобора ривожланиб бораётган турли миллатларнинг
миллий-маданий марказлари турли миллатлар вакилларини маданияти, тили ва маънавий
дунёсини ривожлантиришга хизмат қила бошлади. Миллий-маданий марказлар мамлакатда
ўзаро тенглик асосида яшаётган 130 та турли миллат ва элатларнинг манфаатларини
ифодалаш, ўзлари мансуб бўлган маданият, ўз миллий қадриятлари ва урф-одатларини
йўқолиб кетмасдан яшаши учун кўмак бериб келмоқда.
Республика байналмилал маданият маркази, 138 та миллий маданий марказлар,
Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар
жамиятлари кенгаши, шунингдек, 34 та дўстлик жамиятлари мувафаққиятли фаолият
юритиб келмоқда. Улардан 14 таси республика аҳамиятига молик ташкилот мақомига
эгадир. Уларнинг 31 таси корейс, 23 таси рус, 10 таси тожик, 9 таси қозоқ, 9 таси татар
миллатига мансуб фаоллар томонидан ташкил этилган. Шунингдек, мамлакатда 8 та
озарбайжон, 7 та туркман, 6 та украин ва қирғиз, 5 та турк ва Европа яҳудийлар
миллатига мансуб бўлган миллий-маданий марказлари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек,
немис, поляк ва арман, уйғур, араб, болгар, бошқирд, грек, грузин ва бошқа миллат
вакиллари ҳам ўзларининг миллий-маданий ташкилотлари таркибида турли маданий
тадбирлар ва анжуманлар воситасида фаол иштирок этмоқда.
Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларини фуқаролик жамияти институти
сифатида ривожлантиришда 2005 йилнинг 10 июнида «Ўзбекистон нодавлат нотижорат
ташкилотлари миллий Ассоциацияси»нинг ташкил топиши муҳим аҳамият касб этди.
Унинг асосий мақсадлари сифатида қўйидаги фаолият йўналишлари белгиланди:
-ихтиёрий равишда аъзо бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳар томонлама
қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётини янада эркинлаштириш ва демократлаштириш,
мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилиш, демократик қадриятларни мустаҳкамлашдаги
иштирокини, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳаётдаги фаоллигини, ҳуқуқий
39
Қаранг: Ўзбекистон экологик ҳаракати дастури.-Т.:Chinor ENK, 2009.-Б.3-4.
давлат асосларини мустаҳкамлаш ва инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ўрнини
янада кенгайтириш;
-давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан мувозанатда ўзаро ва икки томонлама
манфаатли музокаралар орқали жамиятнинг турли ижтимоий қатламлари манфаатларини
ифода этишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштирокини таъминлаш
40
.
Ҳозирги даврга келиб «Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий
Ассоциацияси»га 400 дан ортиқ турли республика миқёсидаги ва вилоятларда фаолият
юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар аъзо бўлиб кирдилар.
Мамлакатда мустақил, барқарор, аҳолининг турли қатламлари қўллаб-қувватлайдиган
фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришга, ижтимоий аҳамиятли муаммоларни
ҳал этишдаги, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ва иш фаоллигини оширишдаги ролини
кучайтириш мақсадларида 2005 йил 26 июлда «Ўзбекистон нодавлат нотижорат
ташкилотларини қўллаб-қувватлаш фонди» ташкил топди. Унинг асосий вазифалари
сифатида қуйидагилар белгиланди:
-зарур моддий воситалар ва молиявий маблағларни йиғиш, жумладан фуқаролик
жамияти институтларининг, энг аввало, аҳоли қўллаб-қувватлайдиган, мустақил республика
фуқароларининг у ёки бу манфаатларини қондириш ва ҳимоя қилиш бўйича уларнинг
олдида турган вазифаларни мустақил ҳал этувчи нодавлат нотижорат ташкилотларининг
ривожланишини рағбатлантириш учун мўлжалланган маҳаллий, чет эл, халқаро
ташкилотлар ва молиявий институтларнинг грантларини жалб этиш;
-энг муҳим гуманитар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ижтимоий аҳамиятли
муаммоларни ҳал этишдаги фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга,
фуқаролик жамиятининг институтларини ривожлантиришга қаратилган нодавлат
нотижорат ташкилотлар лойиҳалари ва дастурларини молиялаш
41
.
Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг
кафолатлари тўғрисида”ги қонунига кўра ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа
40
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциациясининг устави.-Т., 2005.-Б.3-4.
41
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш фонди устави.-Т.,2005. –Б.3-4.
16,1
10,4
10
9
8,4
6,4
6,3
5
4,4
4,2
3,8
3,4
12,6
Do'stlaringiz bilan baham: |