9.2.-расм. Ўзбекистондаги ННТларнинг
ижтимоий қатламлар бўйича тақсимланиши
Спорт 16,1 %
Ёшлар 10,4 %
Ҳуқуқий 10 %
Партиялар 9%
Ногиронлар 8,4%
Маданият,тарих
6,4%
Касаба уюшмалари
6,3%
Аёллар 5%
Фавқулодда вазият
4,4%
Фахрийлар 4,2%
Соғлиқни сақлаш
3,8%
Тадбиркорлар 3,4%
Бошқа соҳалар
12,6%
институтлари фаолияти давлат томонидан субсидия, грант, ижтимоий буюртмалар бериш
шаклида қўллаб-қувватланмоқда. 2008 йилдан ҳозирга қадар Олий Мажлис ҳузуридаги
жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси кўмагида ННТ ва
фуқаролик жамияти бошқа институтлари ассоциациялари ва бирлашмаларининг 600 га
яқин ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа, дастур, устав вазифалари амалга оширилди
42
.
Фаолияти давомида ишлаб топилган барча маблағларни ННТ ўзларининг дастурларини
кенгайтириш ва молиялаштиришга йўналтиради. Албатта, ўз ўрнида, ННТ ижтимоий
муаммоларни ҳал қилиш, соғлиқни сақлаш, таълим, фан, маданият ва санъатни қўллаб-
қувватлаш, фуқаролар ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларни жамиятни
бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш каби фаолияти билан фуқаролик жамиятини
ривожланишига катта ҳисса қўшади.
Шунингдек, Ўзбекистонда БМТнинг Ривожланиш Дастурлари асосида ўнлаб хорижий
нодавлат ташкилотлар ўз ваколатхоналари ва бошқа вакиллик идораларини ташкил этди.
Жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ваколатхонаси, БМТнинг Болалар
жамғармаси (ЮНИСЕФ) ваколатхонаси, Халқаро ривожланиш бўйича АҚШ агентлиги
ваколатхонаси, «Британия Кенгаши» («British Council»), Конрад Аденуэр жамғармасининг
Марказий Осиё ва Қозоғистон мамлакатлари бўйича ваколатхонаси, Фридрих Эберт
жамғармаси ваколатхонаси, Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши («ACCELS»),
Марказий Осиёга беғараз ёрдам ташкилоти («CAFE»), Германия Агроакция ташкилоти,
ЮНЕСКО ваколатхонаси, «Глобал Инволмент» номли таълимга доир ташкилот, Осиё
маданияти ва ривожланиш институти, АҚШнинг «Меҳр-мурувват корпуси» ва экологияга
оид «КОФУТИС» ташкилоти, фуқаролик жамияти қуришга кўмаклашувчи «Кросслинк
Девелопмент Интернэшнл» халқаро ташкилоти, Халқаро ривожланиш ассоциацияси, Буюк
Британиянинг «Ривожланиш учун ҳамкорлик» ташкилоти, АҚШнинг Халқаро тадқиқотлар
ва ўзаро алмашишлар кенгаши (IREX), Евроосиё жамғармаси, Германиянинг «Гёте
институти», Франциянинг «Альянс Франсе» ташкилоти, Халқаро ҳамкорлик бўйича Корейс
агентлиги, Ривожланиш ва ҳамкорлик бўйича Туркия агентлиги, Халқаро ҳамкорлик бўйича
Япония агентлиги, каби юздан ортиқ хорижий мамлакатлар нодавлат ташкилотлари
ваколатхоналари ва филиаллари турли соҳаларида кенг фаолият юритмоқда
43
. Ҳозирги
даврда мамлакатда 50 га яқин хорижий мамлакатлар ННТ ва уларнинг ваколахоналари
фаолият олиб бормоқда.
42
Сиддиқов Д. Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришда парламентнинг роли.//
http://www
. Dustlik
bayrogi. uz/uz/news/info/economy/3398/.
43
Қаранг: Профили организаций оказывающих содействие Республике Узбекистан. Сборник.-Т.,2004.-Б.10-46.
Ўзбекистонда ННТни
молиялаштириш манбалари
Ички манбалар
(таъсисчилар маблағлари,
аъзолик бадаллари, тижорат
фаолияти даромадлари ва
бошқ.)
Ташқи манбалар
Ўзбекистон юридик ва жисмоний шахсларидан
олинадиган маблағлар (ҳадялар, хайрия ва бошқ.)
Давлат томонидан молиялаштириш
(субсидиялар,грантлар – асосан Олий Мажлис
ҳузуридаги Ижтимоий фонд томонидан)
Хорижий донорлар маблағлари (грантлар)
Do'stlaringiz bilan baham: |