11-мавзу: мусиқий таълим-тарбия жараёнида хорижий тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш



Download 381,79 Kb.
bet5/9
Sana01.06.2022
Hajmi381,79 Kb.
#627847
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Мавзу бўйича маъруза матни
Режа:
1. Мустақиллик йилларида таълим-тарбия.
2. Мусиқий таълим-тарбия тажрибаларни ўрганиш ва педагогик технология

3. Хорижий давлатлар таълим тизими.


Мустақил Ўзбекистон ўз олдига мустақил фикрлайдиган, ижодкор шахсни тарбиялашдек улкан мақсадни қўйиб, унга эришиш йўлида улкан ишларни амалга ошириб келмоқда.
Республикамиз таълим сиёсатини амалга ошириш, жумладан мактабгача таълимнинг юқори сифатини таъминлаш учун мазкур таълим муассасаларида долзарб муаммоларни ҳал қилишга инновацион ёндашувлар талаб этилади. Келгусида мактабгача таълим қандай бўлиши лозим? Унинг юқори сифатини таъминлаш учун нималар қилмоқ керак?
Ватанимиз педагогика фани ва амалиёти вакиллари бу каби муҳим масалалар ечимини топиш борасида тинимсиз изланишларни амалга оширмоқда
М усиқа педагогикаси болаларни мусиқа чалишга ўргатиш муаммоларини узоқ вақтдан бери тадқиқ қилиб келади. Бу соҳада австриялик композитор ва педагог Карл Орфнинг хизматлари жуда катта. К.Орф болалар учун махсус чолғулрани конструкциялашда иштирок этган («Орф чолғулари»), мусиқа чалишнинг куйлаш ва ҳаракат, чолғуларни чалиш ва мусиқа ритмида шеър ўқишнинг бирикувидан иборат синтетик шаклларини ишлаб чиққан. Болаларнинг эрта ривожланишини ва тарбиясини амалда синовдан ўтқазган буюк итальян педагоги Мария Монтессорининг болани эрта ривожлантириш назарияси билан боғлиқ.
Ўз ғоя ва принципларига риоя қилиб, М. Монтессори педагогик тизим асосига биологик омилни киритди: болалар ўзлари исталган ҳаёт эркин фаолиятда намоён бўлишидир.
Монтессори ишлаб чиққан методнинг мазмуни болани ўз-ўзини тарбиялаш, ўз-ўзига таълим, ўз-ўзини ривожлантиришга рағбатлашдан иборат. Тарбиячининг вазифаси – болаларга ўз фаолиятини ташкил қилишда, ўзининг ноёб йўлидан боришда, ўз табиатини кўрсата билишда ёрдамни уюштириш.
Монтессорининг бутун тизими шу тарзда қурилганки, ўз ривожланишининг ҳар бир босқичида бола ҳаракат орқали ахборотни энг юқори даражада олган ва бундан қувонч ҳамда қониқиш ҳис этган.
Монтессори – мактабда болани ўраб турган муҳит Ш.Сузуки тизимида тобора кенгайтирилган мусиқий мухит билан, унинг тасвирий санъат, рақс, чет тили каби мухитлар қуршови билан узвий бирлигида тўлдирилган, болаларнинг кейинги умумий ривожланишига кўмаклашган.
Мусиқа таълимида мажбурламаслик ва аста-секинлик жуда муҳим, деб биларди Монтессори. Кичик болаларга энг сода мусиқий қурилмаларни таклиф этиш керак эди. Кейин мусиқа аста-секин мураккаблашиб боради. Мусиқий тарбияда муваффақиятга фақат шу йўл билан эришилади. Муҳими гуруҳда кимдир болалар учун қулай чолғу асбобини эгаллаган бўлиши керак. Бунда Монтессори – таълимда болага танлов ва ўзини ифодалаш эркинлигини бериш талаб этилади.
Монтессори фикрича, болаларда жисмоний ва мусиқий тарбияни бирлаштириш уларда ритм туйғуси ва ҳаракатларда мувозанатнинг ривожланишига кўмаклашади, болага нафақат ўзининг жисмоний такомилини чархлаш, балки ўзини мусиқани янада чуқур ўрганишга тайёрлаш имконини беради.
Б оланинг мусиқага ўқитиш жараёнида эрта ривожлантиришнинг кашфиётчиси Монтессорининг «қанча эрта бўлса, шунча яхши» деган ғоясига риоя этган, мусиқа таълимига инсоний сўзга ўргатиш каби ёндашув асосига қурган Ш.Сузуки бўлди. Япон педагогининг фикрича, бола туғилганидан мусиқага ошно бўлиши керак, шу сабабли уни жаранг сочиб турган мусиқага «ўраш» керак.
«Гапирган каби чалиш» принципидан Сузуки методикасига иккинчи ёндашув келиб чиқади: бошланғич босқич -
ноталарсиз. Дастлабки асарлар педагог ёрдамида эшитиб ўрганилади, кейин ноталар тушунтирилади. Бунда биринчи ўринда ҳосил қилинадиган товуш сифати ва ижро ифодалилиги бўлади.
Бола гапириб бошлаганида унинг ёнида ким бўлади? Албатта, уни севган ота-онаси. Мусиқага ўқитишда ҳам шундай бўлиши керак: ота-оналар Сузуки мактабларида дарсларда бўлиши ва болалар ижро этадиган асарларни ўрганиши лозим. Уйда ўрганиш ишлари ҳаммаси ота-оналар зиммасида. Кўплаб болалар муассасалари мактаблар дастлабки икки-уч ой мобайнида, улар кичкинтойларга уйда ёрдам берсин деган мақсадда, ота-оналар учун чолғу курсларини олиб боради.
Сузуки методи бўйича мусиқага ўқитишни Америкада икки ёшдан тавсия қилишади, Европада эса уч-тўрт ёшдан. Дастлаб метод скрипка учун ишлаб чиқилганди. Ҳозирда бу тизимга фортепиано, альт, виолончель, флейта, гитара киритилган.
Одатда, биринчи йили болалар умумий мусиқий тайёргарлик гуруҳига қатнашади, у ерда кейинроқ ихтисослик дарсларида ўрганиладиган асарларни куйлашга ўрганади. Бундан ташқари, кичкинтойлар кейин асосий чолғуга муваффақияитли ўтиш учун турли «анъанавий» болалар чолғуларини: бубен, барабан, ксилофонни ўрганади. Ихтисослик бўйича дарс бошланғич босқичда жамоавий, зеро бола икки-тўрт ёшида чолғу бўйича катта қирқ дақиқалик дарсни кўтара олмайди. Болаларнинг чалишини кузатишни ўрганади, ўқитувчидан қимматли шарҳлар олади. Навбат билан ўз парчасини ижро этади. Ёши катталашган сари якка тартибдаги машғулотларга оркестрда ишлаш билан параллел тарзда тобора кўп вақт ажралади. Сузуки мактабларининг ўз репертуари мавжуд бўлиб, чолғу бўйича махсус тўпламларга киритилган. Сузуки мактаблари слет, концерт, ёзги лагерлар ўтказади, бунда турли мамлакатлардан йиғилган кичкинтойлар биргаликда битта асарни ижро этади, бу дунё бўйлаб мазкур мактаблар репертуари ягона экани сабабли мумкин бўлади.
12-14 ёшга келиб, 7-8-синфни тамомлаб Тингловчилар халқаро комиссия олдида имтиҳон топширади, шундан кейингина уларга Сузуки Дипломи берилади.
Япон педагогининг методи болаларни сараламайди, балки ривожлантиради, зеро унинг мақсади профессионал мусиқачиларни тайёрлаш эмас, балки бола табиатида аввал бошидан мавжуд мусиқийликни ривожлантиришдан иборат, бироқ Сузуки мактабларининг кўплаб битирувчилари профессионал бўлиб етишади
Япон скрипкачиси, мусиқа педагоги Ш.Сузукининг мусиқа ўқитиш методи бутун дунёда оммалашган. Мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялашда халқимизнинг миллий маданий ва тарихий мероси ҳамда умумбашарий қадриятлар билан уйғунлаштирилгандагина кўзлаган мақсадга эришишимиз мумкин. Бундай тарбия асосларини яратиш эса бугунги кундаги асосий мақсадимиз ҳисобланади.
Мусиқа болага ҳар томонлама ёрдам бериши, теварак-атрофни образли - эмоционал идрок этиши ва бола характерининг шакиллаишига таъсир кўрсатиши учун мусиқа тарбиясининг мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар қўйилади:
1.Боланинг мусиқавий қобилиятини ривожлантириш.
2.Болаларни ашула айтиш ва мусиқавий-ритмик малакаларга ўрганиш. Уларда мусиқани қабул қилиш, ҳис этиш ва тушуниш қобилиятларини тарбиялаш.
3. Болада бадиий - ижодий қобилиятларни ривожлантириш. Бу вазифаларнинг ҳаммаси бир бири билан ўзаро мустаҳкам боғланган.

Download 381,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish