Биринчи вазифани кўриб чиқамиз.
Мусикавий деганда нимани тушуниш керак? Бу сифат ўз ичига қимматли икки томонни олади:
а) эмоционал жонкуярлилик - мусиқа асарининг унинг образли мазмунига алоқадор қайғура олиш қобилияти;
б) Болаларга жуда нозик эшитишни, асарнинг мусиқа-товуш материалини ажратишни таъминлайдиган мусиқа идроки ва мусиқавий қобилиятларни ривожлантириш.
Мусиқавийликни ҳар иккала томони ҳам ажралмас бирликда туради ва бир вақтнинг ўзида тарбияланади.
Мусиқавийликнинг ривожланиши туфайли болалар мусиқа образларини - уларнинг атрофдаги қўшимча образларни болалар ёрқин ҳис эта бошлайдилар. Бу эса ўз навбатида, уларнинг теварак-атрофини билишда, эстетик баҳолашни тарбиялашда, бадиий дидни, мусиқага муҳаббатни тарбиялашда катта аҳамиятга эга. Боланинг мусиқавийлиги унинг актив мусиқавий фаолияти орқали тарбияланади. Педагог мапиулотларда болалар диққатини ташкил этиш ва йўналтириш орқали қабул қилаётган нарсалар хақида ўйлаш, қизиқиш, таққослаш, қизиқиш уйютишга ёрдам беради. Болаларда мусиқа мазмунига тушунарли муносабатда бўлиш пайдо бўлади, мусиқани тинглашга иштиёқ туғилади. Мусиқавий асарларни тинглаш болалар йштирокисиз бўлмаслиги керак. Мусиқа орқали бериладигай кайфият уларда жавоб кайғусини уйғотиш керак. Эмоционал жонкуярликни тарбиялаш йўллари тулича.
Табиийки, замонавий босқичда юзага келаётган муаммоларни ҳал қилишнинг йўлларидан бири педагогик технологияларни яратиш ва уларни кенг татбиқ қилиш саналади.
Илмий адабиётларда педагогик технологияга турлича ёндашув ва таърифларни кўриш мумкин. Педагогик технологияни биз педагог томонидан ташкил қилинадиган ва шахсни воқеликнинг фаол субъекти сифатида имкон қадар ривожлантириш мақсадида амалга ошириладиган болалар билан ўзаро мулоқот жараёнида уларга таъсир характери билан боғлиқ илмий асосланган танлов сифатида талқин қиламиз.
Педагогик технология - шундай билимлар соҳасики, улар воситасида учинчи минг йилликда давлатнинг таълим соҳасидаги сиёсатида туб бурилиш юз бермокда, педагог фаолияти янгиланмокда, ёшларда хурфикрлилик, билимга чанқоклик, Ватанга меҳр-мухаббат, инсонпарварлик туйғулари тизими шаклланмоқда.
Болаларга мусиқий тарбия беришда замонавий технологиялар инновацион методлардан фойдаланиш мусиқий таълим самарадорлигин оширади.
Педагогик технология МТТ педагогларининг тарбиячи билан ўзаро таъсири, ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилиш бўйича касбий муҳим малакаларини аниқлаштиради, педагогик фаолиятнинг технологиклигини англаш усулини таклиф қилади.
Таълимнинг ҳеч бир соҳасида мактабгача таълим каби дастурлар рангбаранг эмас. Бироқ бу фақат битта муаммо. Иккинчи муаммо – янгилик саналмиш технологиядир.
«Технология» термини педагогик луғатларда шу қадар мустаҳкам ўрнашдики, энди педагог нафақат ўзи иш жараёнида фойдаланадиган дастур ва методикани, балки технологияни ҳам танлашига тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |