6-CASE STUDY
Фараз қилайлик, ОАТ «Банк» келгуси 8 ой учун ўз трансакцион, муддатли ва жамғарма депозитлари, тижорат ва истеъмол кредитлари миқдорининг прогноз режаси кўрсаткичларини аниқлаштириб олди. Бу қуйидаги кўрсаткичлар ўз аксини топди:
(млн. сўмда)
|
трансакцион депозитлар
|
жамғарма ва муддатли депозитлар
|
тижорат кредитлари
|
истеъмол кредитлари
|
январ
|
111
|
543
|
682
|
137
|
феврал
|
102
|
527
|
657
|
148
|
март
|
98
|
508
|
688
|
153
|
апрел
|
91
|
491
|
699
|
161
|
май
|
101
|
475
|
708
|
165
|
июн
|
87
|
489
|
691
|
170
|
июл
|
84
|
516
|
699
|
172
|
август
|
99
|
510
|
672
|
156
|
Маблағлар манбалари ва ишлатилиши усулидан фойдаланган ҳолда, қайси ойларда ликвид маблағларнинг дефицити юзага келиши ва қайси ойларда ортиқча бўлишини (гарчи ушбу прогноз тўғри бўладиган бўлса) аниқланг. Ҳар бир ойдаги ликвид маблағларни қандай ишлатилиш юзасидан ўз фикр – мулоҳазаларингизни батафсил тушунтиринг.
Алтернатив сценарийлар:
1. Гарчи трансакцион, жамғарма ва муддатли депозитлар миқдори январ – август ойлари давомида қуйидагича бўлса, АОТ «Банк» нинг ликвидлилик даражаси қандай ўзгариши мумкин?
(млн.сўмда)
|
январ
|
феврал
|
март
|
апрел
|
май
|
июн
|
июл
|
август
|
трансак- цион депозит-лар
|
120
|
125
|
132
|
137
|
141
|
147
|
150
|
153
|
жамғарма
ва муддатли депозитлар
|
545
|
552
|
559
|
558
|
565
|
587
|
585
|
592
|
Қайси ойларда ликвид маблағларнинг ортиқчалиги ва қайси ойларда уларнинг дефицити кузатилади?
2. Фараз қилайлик, ушуб банк бўйича тижорат ва истеъмол кредитлари миқдори қуйидагича ўзгарди (депозитлар миқдори ўзгармаган):
(млн.сўмда)
|
январ
|
феврал
|
март
|
апрел
|
май
|
июн
|
июл
|
август
|
тижорат кредитлари
|
680
|
705
|
706
|
698
|
703
|
711
|
718
|
75
|
истеъмол кредитлари
|
135
|
129
|
131
|
125
|
107
|
114
|
104
|
99
|
Ликвидлиликнинг аниқланган дефицити ва ортиқча қисми билан нима қилиш керак?
7-CASE STUDY
Мазкур кейс стади 3-босқичдан иборат бўлиб унинг:
биринчи босқичида - берилган тушунчалар бўйича имкон қадар кўп сўзлар топиш ва уларни изоҳлаш топшириғини бажариш лозим бўлади;
иккинчи босқичда – шу сўзлардан фойдаланган ҳолда “Синквейн” технологияси бўйича қўйилган топшириқ бажариш лозим.
Учинчи босқичда – “Беш минутлик эссе ёзиш”
1. Қуйидаги атамаларни давом қилдиринг ва уларга изоҳ беринг. Бу топшириқда келтирилган тушунча бўйича энг кўп сўзларни топиш топшириғини бажариш лозим. “Банк” ва “Кредит” тушунчаларини улар билан боғлиқ сўзлар билан давом қилдиринг. Масалан:
Банк фоизи, банк кредити,............
Кредит таъминоти, кредит тамойили, ....................
2. “Синквейн” технологияси ҳақида тушунча. Мақсад – категорияга тавсиф бериш
1-қатор – тушунча - кредит субъекти
2-қатор –2 сўздан иборат кредит тури
3-қатор –3 сўздан иборат кредитнинг таъсири
4-қатор –4 сўздан иборат кредитга муносабат
5-қатор –1 сўздан иборат синонум.
3-босқич – “Кредит механизми” бўйича “Беш минутлик эссе”. Талабаларга мавзу бўйича эссе ёзиш топшириги берилади.
Ёзма топшириқнинг ушбу тури талабаларнинг мавзуга доир ўз мустақил фикрларини ифодалай олишга ёрдам бериш ва ўқитувчига ўз талабалари ўқув материалини билан танишганда қайси жиҳатларига кўпроқ эътибор беришлари хусусида фикрлаш имконини беради. Аниқ қилиб айтганда, талабалардан қуйидаги икки топшириқни бажариш: мазкур мавзу бўйича улар нималарни ўрганганликларини мустақил баён этиш ва улар барибир жавобини ололмаган битта савол беришни сўралади.
8-CASE STUDY
Банк томонидан шу йилнинг 21 апрел куни корхонага 7 млн. сўм кредит ажратилган. Йиллик фоиз ставка – 18 %. Кредитни қайтариш муддати 26 май ва 26 июн санасига 3,5 млн. сўмдан қилиб ўрнатилган. Қарзни қайтарадиган куни қарздорнинг ҳисоб-китоб варағида маблағ бўлмаган. Муддати ўтган қарз 1 июлга қадар қайтарилмаган. Кредит шартномасидаги шартларга кўра муддати ўтган қарзлар бўйича фоизлар оширилиши кўрсатилган, яъни 1 ой кечиктирилса 1.3 баробарига 2 ойга кечиктирилса 1.5 баробаригача кўтарилади.
Аниқланг:
Ссуда ҳисоб-варағидаги муддатли ва муддати ўтган қарзлар бўйича операцияларни акс эттиринг.
Муддатли ва муддати ўтган қарзлар бўйича 3 ойга (апрел, май, июн) ойлари бўйича физларни ҳисобланг.
9-CASE STUDY
Фирма хом ашё ва материл сотиб олиш мақсадида 9.5 млн. сўм қарз сўраб банкка мурожаат қилди. Фирма кредитга гаров сифатида қуйидаги мулк турларини тақдим этди:
Бино ва иншоатлар- 5.0 млн. сўм
Асосий воситалар – 3.5 млн. сўм
Ишлаб чиқариш захиралари -1.5 млн.сўм
Тайер маҳсулот қолдиғи -2.8 млн.сўм
Қисқа муддатли мажбуриятлар -4.6 млн.сўм
Аниқланг:
Банк қайси мулк турини кредитлар бўйича гаров сифатида қабул қилса қулайроқ ?
Гаров турлари ва суммаси кредитнинг неча фоизини ташкил этиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |