4-CASE STUDY
Бугунги кунда аксарият йирик корхона ва корпорацияларга кредитлар ЛИБОР плюс паст даражада риск учун мукофот ва фойда маржаси тартибида тақдим қилинади. ОАТ «Банк» ўзининг йирик корпоратив мижози ҳисобланган «ВВВ» компаниясидан товар – моддий қимматликларни сотиб олиш учун 150 млн. сўм миқдордаги кредит буюртмасини олди. Банк ўз мижозига сузувчи фоиз ставкасини ЛИБОР (фараз қилайлик, жорий даврда ЛИБОР 9,25% га тенг) плюс ¼ фоиз пунктли қўшимчаси (банк маржаси) билан таклиф қилди. Аммо компания кредит учун ЛИБОР плюс 1,014 тариқасида ҳисобланган фоиз ставкасини ўрнатишни илтимос қилди.
Гарчи банк кредит буюртмасини қаноатлантирса ушбу кредит бўйича фоиз стпакаси миқдори қанчага тенг бўлади? Ушбу фоиз ставкаси банк томонидан таклиф қилинган фоиз стакасидан қанчага фарқ қилади?
Алтернатив сценарий:
Фараз қилайлик, банк «ВВВ» компаниясига қарши таклиф тариқасида кредит бўйича фоиз ставкасини ЛИБОР плюс 0,125 фоиз пункти билан ўрнатишни таклиф қилиб, кредитлаш муддати давомида талаб қилгунга қадар депозит ҳисобварағининг ўртача қолдиғини 25 млн. сўм бўлиши таъминлашни шарт қилиб қўйди. Мижоз бундай шартга рози бўлиши мумкинми? Илтимос жавлбингизни асосланг.
5 - CASE STUDY
Фараз қилайлик, беш ҳафта олдин «ДДД» корхонаси Сиз кредит инспектори сифатида фаолият кўрсатаётган банкдан кредит олган. Кредит буюртмасини қаноатлантириш масласи ҳал қилинаётган пайтда, Сизнинг талабингизга кўра, кредит бўйича фоиз ставкаси давлат қимматли қоғозлар бўйича ўртача ҳафталик фоиз ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган. «ДДД» корхонасига берилган кредит бўйича фоиз ставкаси давлат қимматли қоғозлари бўйича ўртача фоиз ставкаси плюс 3/8 фоиз пункти миқдоридаги риск учун қўшимча ва банк маржаси тариқасида ўрнатилган.
Бугун ушбу беш хафталик кредитнинг сўндирилиш муддати етиб келди, аммо «ДДД» корхонаси ушбу кредитни пролонгация қилиш ва у бўйича фоиз ставкасини пул бозори ставкаси плюс ¼ фоиз пункти тариқасида ўрнатишни сўради. Сиздан жалб қилинган маблағлар бўйича база сифатида давлат қимматли қоғозлари бўйича фоиз ставкаларининг қўлланилиши қанчалик даражада асосланганлигини баҳолаб беришни сўрашди. Балки депозит сертификатлари ёки тижорат қимматли қоғозлари бўйича фоиз ставкаси плюс банк маржаси тариқасида фоиз стакасини ўрнатиш мақсадга мувофиқроқ бўламиди?
Қандай ҳолат юз беришини (гарчи кредит пролонгация қилинадиган бўлса келгуси беш ҳафта давомида бўлиши мумкин бўлган вазиятни) таҳлил қилиш учун Сиз «Тошкент» фонд биржаси ахборотномасининг қуйидаги маълумотларидан фойдаландингиз.
(фоизларда)
хафталар
қимматли қоғоз номи
|
1 - хафта
|
2 - хафта
|
3 - хафта
|
4 - хафта
|
5 - хафта
|
давлат қимматли қоғозлари
|
8,72
|
8,80
|
8,69
|
8,46
|
8,46
|
тижорат қимматли қоғозлари
|
8,55
|
8,63
|
8,53
|
8,43
|
8,40
|
депозит сертификатлари
|
8,54
|
8,58
|
8,50
|
8,40
|
8,35
|
Кредит учун базавий ставка сифатида ишлатилиши мумкин бўлган пул бозори инструментлари бўйича фоиз ставкалари динамикасини таҳлил қилиш натижасида Сиз қандай хулосага келдингиз? «ДДД» корхонасининг кредит бўйича қарзи унинг буюртмаси асосида пролонгация қилиниши керакми ёки банк фоиз ставкаларини ўрнатишнинг ўзгача усулларидан фойдаланадими? Илтимос, ўз хулосаларингизни тушунтириб беринг. Гарчи Сиз кредит юзасидан баъзи ўзгартиришлар киритилиши керак деган хулосага келсангиз, бунинг зарурлигини мижозга қандай тарзда тушунтирасиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |