11-Мавзу. Кредитлашни ташкил этиш асослари
1-CASE STUDY. Кредитлаш жараёнларини самарали ташкил этиш
Тижорат банклари фаолиятида кредитлаш жараёнларини тўғри самарали ташкил этиш жуда катта аҳамиятга эга эканлиги барчамизга маълум. Чунки, унинг ҳуқуқий – услубий асослари, кредитлаш қоидалари ва тартиби барча банкларимиз томонидан мукаммал ишлаб чиқилган. Тижорат банклари ўз мижозларини кредитлашда турли усул ва услублардан фойдаланишади ва бу ўз навбатида:
Мижозларда вақтинчалик пул етишмовчилигининг олдини олиш;
Мижозлар фаолияти ва хўжалик оборотининг узлуксизлигини таъминлаш;
Иқтисодиётнинг реал сектори ва тармоқларининг ўсиш суръатларига эришиш;
Банклар фаолияти барқарорлиги ва ликвидлилигини таъминлаш;
Мамлакат ички бозорини ўзимизда ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар билан тўлдириш;
Хўжалик субъектларининг экспорт салоҳиятини ошириш;
Кичик бизнес ва тадбиркорлик, фермерлар фаолиятини ривожлантиришга олиб келади.
Аммо, кредитлаш фаолияти банклар учун доимо муваффақиятли бўлмаслиги, кредитлаш жараёни юқори риск билан боғлиқлиги банклар фаолиятида муаммолар юзага келишига олиб келади. Булар:
Мижозларга берилган кредитларнинг ўз вақтида банкга қайтмаслиги;
Кредит таъминоти билан боғлиқ муаммоларнинг юзага келиши;
Баъзи мижозлар билан боғлиқ кредит рискининг юқорилиги;
Баъзи мижозларнинг эса молиявий саводхонлик даражасининг пастлиги, уларнинг кредит ва унинг моҳияти, тамойилларини тушунмаслиги;
Мижознинг молиявий ҳисоботлари, ҳужжатларида мавжуд камчиликлар ва бошқалар.
Ушбу мавжуд муаммоларнинг ечимини таъминлаш механизмларини шакллантиринг ва таклифларингизни асосланг.
2-CASE STUDY
Фараз қилайлик, АТ «Банк» Самарқанд вилоят бошқармаси операцион бошқармаси кредит бўлими практиканти бўлганингиз учун, Сиздан «БББ» ишлаб чиқариш корхонасининг молиявий ҳолатини таҳлил қилишни илтимос қилишди. «БББ» ишлаб чиқариш корхонаси банкга 7 млн. сўмлик кредит линиясини очиш юзасидан кредит буюртмаси берган ва Сиз ушбу масала юзасидан амалиёт раҳбарингиз бўлган кредит бўлими бошлиғига ўз фикрларингизни билдиришингиз зарур. Афсуски, корхонанинг сўнгги 6 ойлик ҳисоботи кечикиш билан тақдим қилинган ва анча ноаниқликларга эга, шунингдек унинг раҳбарлари яқинда алмаштирилган. Сиз кўриб чиқишингиз мумкин бўлгани фақат сўнгги 6 ой давомида корхонанинг махсулот реализацияси ҳажми, активлари, операцион харажатлари ва мажбуриятларига оид бўлган маълумотлар бўлиб, улар қуйидагича:
(млн. сўмда)
Ойлар
Кўрсаткичлар
|
январ
|
феврал
|
март
|
апрел
|
май
|
Июн
|
Реализациянинг соф ҳажми
|
48,1
|
47,3
|
45,2
|
43,0
|
43,9
|
39,3
|
Реализация қилинган махсулот тан - нархи
|
27,8
|
28,1
|
27,4
|
26,9
|
27,3
|
26,6
|
Маъмурий (давр) харажатлари
|
19,2
|
18,9
|
17,6
|
16,5
|
16,7
|
15,3
|
Қарзга олинган маблағлар бўйича фоиз харажатлари
|
2,0
|
2,2
|
2,3
|
2,3
|
2,5
|
2,7
|
Кутилаётган солиқ тўловлари
|
1,3
|
1,0
|
0,7
|
0,9
|
0,7
|
0,4
|
Жами активлар
|
24,5
|
24,3
|
23,8
|
23,7
|
23,2
|
22,9
|
Хусусий капитал
|
17,2
|
17,4
|
17,5
|
17,6
|
18,0
|
18,0
|
Жорий мажбуриятлар
|
4,7
|
5,2
|
5,6
|
5,9
|
5,8
|
6,4
|
Жами мажбуриятлар
|
15,9
|
16,1
|
16,4
|
16,5
|
17,1
|
17,2
|
Кредит бўлимининг бир неча ходимлари Сизга, ушбу вазият ниҳоятда оддий эканлиги ҳамда келгусида профессионал кредит инспектори сифатида ишлашга тайёрланиш учун жуда қулай ҳолат юзага келганлигини таъкидлашди. Корхона банк билан сўнгги 16 йил давомида хамкорлик қилиб келмоқда ҳамда 4 – 5 млн. сўмлик кредит линияларидан бир неча бор фойдаланиб, уни ўз вақтида қайтарган. Умуман олганда, кредит бўлими кредит линиясини очишга ўз розилигини берган ва бу масала бугун кечга яқин кредит комитетида кўриб чиқилади. Бўлимнинг катта иқтисодчиси ҳисоб – китобларни тезроқ амалга ошириб, унга топширишни сўради, негаки Сизнинг фикрингиз кредит комитети аъзоларини қизиқтириб қолган (бир вақтнинг ўзида Сизни кредит буюртмаси исталган ҳолда ҳам қаноатлантирилиши тўғрисида хабардор қилишди, чунки корхонанинг раҳбари банк акционери бўлиб, банк Кенгашининг аъзоси ҳисобланади).
Сизнинг таклифларингиз қандай бўлади? Мижоз томонидан тақдим қилинган сўнгги маълумотларнинг ҳаққонийлиги шубҳа остига олиниши керакми? Қандай сабабларга кўра? Бу вазиятда Сиз аниқлашингиз мумкин бўлмаган ва мижоз фаолияти билан боғлиқ бошқа омилларнинг таъсири бўлиши мумкинми? Сиз кредит комитети йиғилиши бошлангунга қадар бу омилларни қандай қилиб аниқлашингиз мумкин? Гарчи ушбу кредит тақдим қилинса, Сизнинг фикрингизча мижоз маблағларни қандай ишлатади?
Do'stlaringiz bilan baham: |