Қирқбўғимлар оиласи-Еқулсетаcеае
Қирқбўғимлар оиласи ёлғиз биттагина қирқбўғим туркумидан иборат. Бу оиланинг тахминан 32 тури бўлиб, Австралия ва Янги Зеландиядан ташқари, ер шарининг ҳамма жойида учрайди. Қирқбўғимлар оиласининг кўп тури шимолий ва мўтадил зоналарда ўсади.
Марказий Осиёда дала қирқбўғими енг кўп учрайди. У текисликларда, тоғлар етагида ва ўрта поясда, дарё водийларида, ботқоқланган жойларда, ариқлар бўйида, шолипояларда ва суғориладиган екинлар орасида ўсади. Дала қирқбўғими кўп йиллик ўсимлик бўлиб, тупроқ орасида шохланган бўғимли илдизпояси бўлади. Дала қирқбўғимининг илдизпоясида тугунаклар бор. Улар калта ён новдалардан иборат бўлиб, ёз давомида тўпланган озиқ моддаларни сақлаш учун хизмат қилади. Илдизпоядаги бўғимлардан қора рангли ингичка илдизлар тутами ўсиб чиқади.
Дала қирқбўғими спорафитидан икки хил новда ўсиб чиқади. Баҳорда спорали, ассимлияцияламайдиган, шохчасиз новдалар, ёзда еса ассимлияциялайдиган ва шохлайдиган вегетатив новдалар ўсиб чиқади. Қирқбўғимлар амалда унча катта аҳамиятга ега емас. Дала қирқбўғимининг ва баъзи бошқа турларининг пояси тиббиётда ишлатилади ҳамда ёғоч буюмларни пардозлаш ва метал идишларни тозалашда фойдаланилади. Дала қирқбўғими екинларга катта зарар етказадиган ва уй ҳайвонлари учун заҳарли бегона ўтдир.
6.Папоротниксимонлар келиб чиқиши
Папоротниксимонлар. Юксак спорли ўсимликларнинг ушбу бўлимига қазилма ҳолдаги ва ҳозир яшаётган ўт ва дарахтлардан иборат барча тур киради. Уларнинг кўпчилиги қуруқлик ўсимликлари бўлиб, озгина қисми сув ўсимликлари(сув папоротниклари)дир. Папоротниксимонларда ҳам жинссиз (спорафит) наслнинг жинссий (гаметофит) насл билан навбатлашиши (галланиши) кузатилади. Спорафит наслли ўсимликлар устун туради, улар мураккаб тузилган бўлиб, илдизи, пояси ва вайя деб аталадиган барглари бўлади. Папоротниксимонларда толали найчалар системаси ҳам яхши ривожланган. Кўпгина барглари йирик ва кўп кертикли бўлуб, ер усти ёки ер ости пояси (илдизпоя) нинг учида спирал шаклида жойлашади. Папоротниксимонлар споралари орқали кўпаяди. Уларнинг споралари, одатда, баргларида тўп-тўп бўлиб жойлашган спорангийларда (сорусларда) етилади. Споралар бир хил ёки турли хил (масалан, сув папоротникларида) шундай тузилишда бўлади. Споралар пайдо бўлиши олдидан редукцион бўлинади, шундай қилиб, улар гаплоиддир, улар ўса бошлаган вақтда гаплоид ўсимта ҳосил бўлади. Ўсган бундай гаплоид ўсимта оддий тузилган кичик пластинкага ўхшайди Оддий пластинкасимон ўсимталарда ризоидлар бўлади. Бу ўсимтада еркак жинсий орган-антеридийлар ва урғочи жинсий орган-архегонийлар вужудга келади, антеридийларнинг учки томонида хивчинлар боғлами бўлган ҳаракатчан сперматозоидлар етилади. Ўсимталар, одатда, икки жинсли бўлиб, фақат сув папоротникларида бир жинсли (урғочи ёки еркак жинсли) бўлади. Ўсимликлар нам шароитда уруғланади; ерда ўсадиган папоротниклар ёмғир ёққан ёки шабнам тушган пайтда, сув папоротниклари еса сувда уруғланади. Антеридийлардаги сперматозоидлар тухум ҳужайра билан қўшилганидан кейин хромосомалар сони икки баравар кўпаяди ва бўлинаётган ҳужайраларда вужудга келган спорафит ҳужайраларида ҳам хромосомалар икки ҳисса кўп бўлади. Папоротниксимонлар; дастлабки папоротниклар ва чин папоротниклар синфига бўлинади.
Дастлабки папоротниклар папоротноксимонларнинг енг қадимги синфи бўлиб, уларнинг вакиллари фақат қазилма ҳолда топилган. Дастлабки папоротниклар палеозой ерасининг ўрта девон давридан, то перм даврининг охиригача яшаган. Уларда чин папоротниклар қиёфаси шаклланиб улгурмаган ва аксари формаларида, гарчи баргсимон новдалар вужудга келган бўлса ҳам, поя ва барглари бўлмаган. Тахминларга кўра дастлабки папоротникларнинг 65 тури бўлганлиги маълум. Дастлабки папоротниклар псилофитларга жуда яқин бўлиб, псилофитлар билан чин папоротниклар ўртасида оралиқ форма бўлган.
Чин (ҳақиқий) папоротниклар синфига уларнинг қазилма формалари ҳам ҳозирги формалари ҳам киради. Палеоботаниклар ҳақиқий папоротниклар юқори перм даврида пайдо бўлган деб ҳисоблайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |