11-Мавзу. Инновация ва инновацион менежмент режа


-расм. Инновациявий цикл босқичлари



Download 114,35 Kb.
bet5/8
Sana24.02.2022
Hajmi114,35 Kb.
#226394
1   2   3   4   5   6   7   8
23.3-расм. Инновациявий цикл босқичлари

Стратегияни танлаш – инновациявий фаолият муваффақиятининг кафолати ҳисобланади. Рўй бераётган ўзгаришларни олдиндан кўра билмаган корхона инқирозга учраши мумкин.


Стратегия танлаш инновациявий менежментнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида, раҳбар учун, яхши маҳсулотга эга бўлиш етарли эмас, у ўз рақобатдошларидан орқада қолиб кетмаслик учун янги технологияларнинг пайдо бўлишини диққат билан кузатиб бориши ва уларни ўз корхонасида жорий этишни режалаштириши зарур.
Стратегия – рақобатдошларга нисбатан мазкур корхона салоҳияти ва кучини мустаҳкамлашга қаратилган, ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар мажмуидир.

23.4-расм. Корхонада инновациявий фаолиятни бошқаришни ташкил этиш тузилмаси

Бошқача қилиб айтганда, стратегия - қўйилган мақсадларга эришишнинг батафсил, ҳартомонлама мажмуавий режасидир.


Стратегик режалаштириш иккита асосий мақсадни кўзлайди:

  1. Ресурсларни самарали тақсимлаш ва фойдаланиш. Бу «ички стратегия» деб ном олган. Капитал, технологиялар, одамлар каби чекланган ресурслардан фойдаланиш режалаштирилади. Бундан ташқари янги тармоқларда корхоналарни харид қилиш, исталмаган тармоқлардан чиқиб кетиш, корхоналар самарали «портфелини» танлаш амалга оширилади.

  2. Ташқи муҳитга мослашиш. Ташқи омиллар (иқтисодий ўзгаришлар, сиёсий омиллар, демографик вазият ва ҳ.) ўзгаришига самарали мослашишни таъминлаш вазифаси қўйилади.

Стратегияни ишлаб чиқиш корхона умумий мақсадини ифодалашдан бошланади. У ҳар бир инсонга тушунарли бўлиши керак. Мақсад қўйилиши корхонанинг ташқи муҳит, бозор ва истеъмолчилар билан ўзаро алоқаларида муҳим рол ўйнайди.
Корхонанинг умумий мақсадини аниқлашда қуйидагиларни ҳисобга олиши лозим:

    • корхона фаолиятининг асосий йўналиши;

    • ташқи муҳитдаги иш тамойиллари (савдо тамойиллари; истеъмолчига муносабат; бизнес алоқаларни юритиш);

    • корхона маданияти, унинг анъаналари, иш муҳити.

Умумий мақсад қўйилгандан сўнг, стратегик режалаштиришнинг иккинчи босқичи – мақсадларни конкретлаштиришга ўтилади. Мисол учун, қуйидаги асосий мақсадлар қўйилган бўлиши мумкин:
- даромадлилик;
- бозорлар (савдолар ҳажми, бозор улуши, янги линияларни жорий этиш);
- иш унумдорлиги;
- маҳсулот (ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми, янги товарларни ишлаб чиқариш ёки айрим моделларни ишлаб чиқаришни тўхтатиш ва б.);
- молиявий ресурслар (капитал ҳажми ва тузилмаси; шахсий ва қарз капиталининг нисбати; айланма капитал ҳажми ва б.);
- ишлаб чиқариш қувватлари, бино ва иншоотлар;
- ИТТКИ ва янги технологияларни жорий этиш. Асосий кўрсаткичлар, технологик тавсифлари, қиймати, жорий этиш муддатлари;
- ташкил этиш – ташкилий тузилма ва фаолиятдаги ўзгаришлар;
- инсон ресурслари (улардан фойдаланиш, ҳаракати, ўқитиш ва ҳ.);
- ижтимоий масъулият.

Download 114,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish