№ 11 Маъруза. ЮҚОРИ СИФАТЛИ ҚУЙМА ҚОТИШМАЛАР ОЛИШ
Режа:
1.Юқори сифатли қуйма чўянлар олиш.
2.Юқори сифатли қуйма пўлатлар олиш
3.Юқори сифатли рангли қотишмалар олиш
Юқори сифатли чўян олиш
Юкори сифатли чўян олнш учун яхшилаб тайёрланган кимёвий таркиби жиҳатидан навларга ажратилган ва тоза шихта материалларидан фойдаланилади, вагранкада чўян сўюклантиришда бу жуда мухимдир.
Талаб этилган сифатли чўян олиш/учун шихта материал^арини, флюслар, карбюризаторлар, кимёвий таркибни, ҳароратни, окартириш микдорини, каттикли- гини назорат килиш катта аҳамиятга эгадир.
Шихта материалларининг сифати ГОСТ ларга муво- фик намуналар олиб ҳамда намуналарни химиявий анализ килиб назорат килинади.
Қотишма олишнинг ҳал этувчи боскичида суюк чўянни печдан ташкарида ишлаш, яъни чўянни киритиладиган кўшимча моддалар (модификаторлар ва бошка кўшилмалар) билан ёки чўянга ташкаридан таъсир этиб ишлаш муҳимдир.
Чўянни модификаторлар ва бошка кўшилмалар билан ишлаш куймакорликда кенг таркалган, чунки улар жуда оддий ва самарадорлиги юкори. Ҳозирги вактда жуда кўп модификаторлар ишлаб чикилган.
Одатдаги модификаторлар тарновга, металл окимига ёки ковшга киритилади. Модификатор сарфи унинг таркибига, шунингдек чўяннинг таркибига ва маркасига, шихта материалларининг табиатига, суюкланиш шаро- итларига, куйиш конструкциясининг киритиш технология- сига боғлик. Модификациялашда чўян маркаси канчалик юкори бўлса, уни шунчалик юкори ҳароратгача киздириш керак, одатда бу ҳарорат 1370—1430°С бўлади.
Чўянни газлар ва чанг-газ аралашмалари билан ишлаш учун кислород, азот, аргон, карбонат ангидрид гази ва углеводородлардан фойдаланилади.
Десульфурация печдан ташкарида бажарилса, чўянга синтетик тошкол билан ишлов бериш мумкин. Синтетик тошкол 5—10 % плавик шпат, 20—30 % электр корунд, 60—70 % оҳак аралашмасидан иборат. Бундай ишлаш олтингугурт микдорини дастлабкисига караганда 90 % гача камайтириш имконини беради.
Чўянга, шунингдек физикавий усуллар билан ҳам ишлов берилади. Бундай ишланганда металл юзига таркибида оҳаК, пл^внк шпат, кальций карбид бўлган рафинирланган аралашма киритилади.
Қуймакорликда чўянни модификаторлар билан печдан ташкарида ишлаш усули энг кенг тарқалган.
Юкори сифатли кулранг чўян олишнинг саноат технологиясида энг яхши варианти чўянни электр печлари- да ёки дуплекс-процессда суюклантиришдир. Оқарти- ришга олинган намуна модификациялашгача талаб этил- гандан юкори бўлса, печга ФС75 ва графит аралашмаси киритилади.
Модификациялаш бўйича энг яхши натижаларга ФС75 (0,15—0,6%), силикокальций (0,1—0,2%) ва донадор графит (металл массасидан 0,2—0,25 %) ара- лашмаси киритилганда эришилади. Модификациялаш графитнинг чўянда вермикуляр шаклни олишга имкон беради. Бундай ҳолда суюклантириш учун ёй ва индукцион печлардан ва дуплекс-процессдан фойдаланилади.
Графитнинг вермикуляр шаклини суюкланмани тарки- бида РЗЭ бўлган (масалан, таркибида 25—30 фоиз РЗЭ бўлган СЦЕМИШ ва СИИТМИШ) лигатуралар билан модификациялаб олиш энг баркарор жараён ҳисобланади.
Шароитга караб лигатурани печга бевосита 1350— 1400°С да, шунингдек куйиш ковшининг тубига ёки металл окимига 1430—1480°С да киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |