11 маъруза очиқ кон ишларида тоғ жинслари массивининг



Download 451,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana15.05.2022
Hajmi451,46 Kb.
#604043
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
11 - маъруза

2.
 
Ўпирилиш (қулаш) – бу тоғ жинслари массиви ва алоҳида 
блокларнинг тик қия силжиш юзалари бўйлаб узилиш ёки тезлик билан 
силжиш жараёнидир. Қияликларда кўпинча тоғ жинсларининг думалаб 
тушиши, ағдарилиши ва майдаланиши кузатилади. Бу жараён ўпирилиш 
деформацияси дейилади. Ўпирилиш тоғ жинси массивидаги энг хавфли 
деформация тури ҳисобланади. Шунингдек ўпириладиган тоғ жинслари 
массаси жуда катта кинетик энергияга эга бўлади. Тоғ жинсларининг 
ўпирилиш жараёни жуда қисқа вақт ичида, бир неча секунтдан бир неча 
минутгача бўлган оралиқда юз беради. Ўпирилиш олдиндан аниқ бўлмайди. 
У узоқ вақт кичик силжиш босқичи жараёни (бир неча кундан бир неча 


Очиқ кон ишларида тоғ жинслари массивининг 
деформациялари. Деформацияларнинг таснифланиши 
Навоий давлат кончилик 
институти 
Jiyanov Abdunor Bobokulovich
|
Геомеханика

ойгача) мобайнида юзага келади. Агдарилиш деформацияси хар кандай Тоғ 
жинси типида юзага келиши мумкин, лекин уларнинг куриниш схемалари хар 
хил булиши мумкин. 
Барқарор бўлмаган массивларда тоғ жинслари аниқланган энг катта 
кучланиш юзалари бўйлаб тарқалган ва бу юзалардаги тоғ жинси бўлаклари 
орасидаги боғлиқлик энергиясини кўрсатадиган потенциял энергияга эга 
бўлади. Аниқланган шаритларда массивда кичик нуқсон (дефект) лар ва энг 
кичик даражадаги бўлаклар боғланишининг бузилиши кузатилади. Натижада 
юзага келган ўпирилиш жараёнида массивдаги потенциал энергия жуда тез 
вақт ичида ўпирилишнинг кинетик энергиясига айланади. Бу эса деформация 
турларининг энг фожеали характерлари билан тушунтирилади.
Ўпирилиш деформацияси барча турдаги тоғ жинсларида юз бериши 
мумкин. Уларнинг баъзи бир юзага келиш шакллари ва асосий сабаблари 
11.2-расмда келтирилган. Барча мустаҳкам қояли тоғ жинсларида ўпирилиш 
кўпинча қазиш томонида 30
0
дан катта бурчак остида тўпланган заиф юзалар 
бўйлаб вужудга келади. Баъзи ҳолатларда ўпирилиш юзалари мураккаб 
шаклга эга бўлади. Улар қияликлар юзаларига нисбатан турлича 
мўлжалланган бир қанча заифлашиш юзаларининг йиғиндиси орқали 
аниқланади. 
11.2-расм. Поғоналардаги ўпирилиш деформацияларининг схемалари: 
а – тўғри силжиш; б – иккита текислик бўйлаб силжиш; в – синган жой бўйлаб 
силжиш; г – поғонали силжиш; д,е – мураккаб силжиш; ж – блокнинг ағдарилиши; з – 
айлана цилиндрик юзалар бўйлаб ўпирилиш. 
Ўпирилишнинг энг оддий кўриниши тоғ жинси монолит блокининг 
ясси юза бўйлаб силжишидир (11.2 
а
-расм). Ўпирилишнинг бундай кўриниши 
тўғри силжиш деб аталади. Бу ҳолатда тоғ жинсларининг таркиби бўйича 
турли қатламларининг заифлашиш чегаралари ёки таркибига асосан бир 
хилдаги тоғ жинсларининг дарзлик ва сланецсимонлик текислигида силжиш 
юзалари содир бўлади. Кон лаҳимларининг дарзликлари ва сланецсимонлиги, 
ҳамда 
қатламлар 
чегараларининг 
узилиши 
ўпирилишнинг 
асосий 
сабабларидан бири ҳисобланади.



Download 451,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish