Истеъмолчиларни муайян маҳсулот сертификатлаштирилганли тўғрисида уни ишлатилишида сертификат ёки унинг нусҳаси ҳамда мувофиқлик белгиси хабардор қилишни амалга оширади.
Мувофиқлик сертификати – бу керакли ишончлилик билан маҳсулот ёки хизмат идентификацияланган шаклда муайян стандарт ёки бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини билдиришини таъминловчи сертификатлаштириш миллий тизими қоидалари бўйича берилган ҳужжат. Сертификат стандартнинг барча талабларига ҳамда алоҳида бўлими ёки ҳужжатнинг ўзида аниқ баён қилинган маҳсулотнинг муайян тавсифига алоқадор бўлиши мумкин. Сертификатда тақдим қиланаётган маълумот синов, ишлаб чиқаришни баҳолаш ва бошқа текширув натижалари билан уни солиштириш имконияти таъминлаб у нима асосида берилганлигини муълум қилади.
ХХ. ХХХ. ХХ. ХХХ. ХХХХХ
Рўйхатга олинган объектни тартиб рақами
Аккредитлаштириш идораси ёки сертификатлаштириш идораси коди
Рўйхатга олинган объект коди
Мувофиқликни баҳолаш тизимини ҳарфли белгиланиши
Ўзбекистон Республикасиининг белгиси
9 - расм. Давлат реестрида рўйхатга олиш рақамининг умумий тузилиши.
Ҳар бир сертификат давлат реестрида расмий рўйхатга олиниши шарт. Сертификатлаштириш бўйича идора дастлабки рўйхатга олинишини индивидуал индентификацион рақами бўлмиш ва қатъий ҳисобот ҳужжатлари бўлиб ҳисобланган сертификат бланкасини тўлидириш вақтида ўтказади. Сертификатларни якуний рўйхатга олишни сертификатлаштириш бўйича идора кундалик тақдим қилаётган ҳужжатлар асосида сертификатлаштириш миллий идораси ўтказади. Сертификатда давлат реестри бўйича таркиб топган рўйхат рақами сертификатлаштириш бўйича идора ва аризачи ҳақидаги қўшимча маълумотларни беради. Объектларни баҳолаш ва мувофиқликни тасдиқлашни рўйхатга олиш умумий тартиби O‘z RH 51-021:2004 да белгиланган. Давлат реестри бўйича баҳоланган объектларни рўйхат рақами тузилмаси 9 расмда келтирилган.
Шунингдек, объектларни рўйхатга олиш кодлари рўйхати O‘z RH 51-021:2004 белгиланган ва у 3 жадвалда келтирилган.
Мувофиқлик сертификатларининг рўйхат рақамидан сертификатлаштириш бўйича идора коди сифатида сертификатлаштиришда текширган сертификатлаштириш бўйича идоранинг аккредитлаш ҳақидаги шаҳодатнома тартиб рақами қўлланилади.
Миллий аккредитлаштириш бўйича идора коди MAI давлат тилида аккредитлаштириш миллий идора бош ҳарфлари бўйича белгиси мавжуд.
Шунга ўхшаш сертификатлаштириш бўйича миллий идора SМI, аккредитлаштириш миллий тизими AMT белгиланади.
Жадвал 3. Объектларни рўйхатга олиш кодлари рўйхати.
Do'stlaringiz bilan baham: |