Синов дастурини ишлаб чиқиш Бир типдаги синов дастурини маҳсулот ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқади. Ишлаб чиқариш туриб қолган ҳолатларда синов дастури сертификатлаштириш идораси ёки буюртмачи таклифлари асосида қоида сифатида ишлаб чиқилади. Дастурда ҳажми, жойи, тури ва синаш шартлари, ҳисобот бериш тартиби ва бошқа зарурий маълумотлар ўрнатилади. Сертификатлаштириш синовлари ҳолатида сертификатлаштириш талабномаси бўйича қарори билан бирлаштирилиши мумкин.
Дастурда синалаётган маҳсулотнинг номланиши меъёрий ҳужжатда у қандан ёзилса худи шундай тўлиқ ва аниқ келтирилиш лозим.
Дастурда синов тури ва жойи ҳамда синов лабораториясининг номи, манзили ва ҳуқуқи кўрсатилиши шарт.
Сино усулларига қўшимчаларда синов баённомасини тақдим қилиш ва расмийлаштириш синов маълумотларини аниқлашда қайта ишлаш тартиби ва шартлари кўрсатилиши мумкин.
Синов ҳажми мувофиқликни тасдиқлашда текширилаётган маҳсулот (хавфсизлик) мажбурий талабларидан келиб чиқиб аниқланиши лозим.
Синов воситаларини ишга созлаш Синов воситаларини ишга созлашдан олдин бу синов воситасини синов воситасининг ишга созлаш меъёрий қийматлари таъсирларини ўрнатиш, унинг барқарорлигини текшириш ҳамда ишлатиш ҳужжатига мувофиқ сезгрилиги, ишчи режимга чиқиш тўғрилиги ва ўлчаш воситасини қайд қилиш мувофиқлиги ишлатиш ҳужжатларига мувофиқ ишлаш ва техник ҳолати текшируви ўтказишадан таркиб опган бўлади.
Синовни ўтказиш Синов тасдиқланган синов дастурига тўлиқ мувофиқ ўтказилиши лозим.
Синалаётган маҳсулот маҳсулот меъёрий ҳужжатлари ва синов усулларига мувофиқ синовга тайёрланган бўлиши лозим.
Синовни ўтказиш шартлари маҳсулот меъёрий ҳужжатлари ва синов усулларига мувофиқланиши керак.
Синов воситасини ишга тушириш фаолиятида, шароит ва синовнинг давомийлиги синов воситасининг ишлатиш ҳужжатлари ва маҳсулотни синаш усулларига тўлиқ мувофиқ равишда бажарилиши лозим.
Синалаётган маҳсулотнинг тавсифи сонил қийматлари синов маълумотлари журналида қайд қилиниши керак. Синашда маҳсулотнинг меъёрий ҳужжатларида кўрилган синалаётган маҳсулот таркибий тавсифлари рўйхатга олиб боралади. Синов маълумотлари (натижаси) улар қандай олинган бўлса шундайлигича яъни кетма-кетлиги ва шакли бўйича ёзилади. Дастлабки гуруҳлаш, маълумотларни яхлитлаш ва алоҳида қийматларни истесно қилишга йўл қўйилмайди. Нуқсонлар кўрсатиш улар кўриниши худи шунингдек рўйхатга олинади.