11-боб. ХЎЖАЛИК НАЗАРИЯСИ: ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИДА РЕСУРСЛАР ВА МАҲСУЛОТ ОРАСИДАГИ ФИЗИК ВА МОЛЯВИЙ БОҒЛИҚЛИК
11.1.Ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳаражатлар ва маҳсулот орасидаги физик нисбат.
«Иккита ресурс / битта маҳсулот» ишлаб чиқариш функциясидаги алоқага мисол. Айтайлик, А маҳсулот фақат Y ва X ресруслардан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқарилди. Иккала ресурс ҳам, маҳсулот ҳам турличадир(масалан, ўғит ва ғалла) ва кичкина қисмларга бўлиниши мумкин. Олинаётган амҳсулот максимуми ва ишлатилаётган иккита ресурснинг миқдори орасидаги нисбатни биз рамзий тарзда қуйидаги кўринишда тасвирлашимиз мумкин:
A=f(x,y) (1)
бу ерда: а маълум вақт оралиғида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори, x ва y мана шу вақт оралиғида ишлатилган ресурслар миқдори.
(1)- тенглама А маҳсулотнинг ишлаб чиқариш функцияси ёки ишлаб чиқарилган А маҳсулот мустақил ўзгарувчилар бўлган X ва Y ресурсларининг миқдорига боғлиқ. Масалан, битта маҳсулот ва иккита ресурс ўртасидаги функционал боғлиқлик қуйидагича бўлади:
a = 1/2x1/2 y1/2
бундан кўриниб турибдики, маълум вақт оралиғида А маҳсулотнинг чиқиши ишлатиладиган Y ресурс миқдори квадрат илдизига кўпайтирилган X ресурс квадрат илдизининг ярмига тенг. Масалан, агар х=4 бирлик ва y=9 бирлик бўлса, маҳсулот чиқиши ½ х 2 х 3 = 3 бирлик А, агар х=16 бирлик ва y=4 бирлик бўлса, олинган маҳсулот ½ x 4 x 2 = 4 га тенг бўлади ва ҳоказо.
Ишлаб чиқариш функциясини миқдорий ифодалаш учун асосни шакллантирадиган А маҳсулот ва X ҳамда Y маҳсулот орасидаги функционал боғлиқлик бу бўлимда қуйидаги формула билан ифодаланган:
a= х 2/5 y 2/5 (2)
1-чизмада ишлаб чиқариш функциясининг график кўриниши тасвирланган.
Иккала тенглама- a = 1/2x½ y½ и а= х 2/5 y 2/5 ишлаб чиқариш функциясини акс эттиради ва Коб-Дугласс1 номи билан машҳур. Бу тенглама иқтисодчилар томонидан ресурслар ва маҳсулот чиқиши орасидаги боғлиқликни баҳолашда фаол қўлланилган. Бу тенглама кўпгина типик ишлаб чиқариш функция ҳолатларини тасвирлаш имконини беради ва математик тил ёрдамида тасвирлаш учун қулай.
Ресурслар/маҳсулот нисбатинининг асосий характеристикаларини 3 та категорияга бўлиш мумкин:
а) бир ресурс ва маҳсулот орасидаги боғлиқлик бошқа ресурслар миқдори ва ишлатилиши ўзгармаганда омил/маҳсулот боғлиқлиги деб аталади;
b) бир ресурс билан иккинчи ресурс орасидаги боғланиш маҳсулот чиқиш миқдори ўзгармасдан қолса омил/омил боғлиқлиги деб аталади;
c) маҳсулот ва ўзгармас ресурслар орасидаги боғлиқлик returns to scale сифатида аниқланади.
Барча қолган ресурслар доимий бўлган шароитда ялпи маҳсулот ва бир турдаги ҳаражат орасидаги график боғлиқлик тўла маҳсулот эгри чизиғи total product curve (ТР) сифатида маълум.
Do'stlaringiz bilan baham: |