11-боб. ХЎжалик назарияси: ишлаб чиқариш жараёнида ресурслар ва маҳсулот орасидаги физик ва молявий боғЛИҚлик


Харажатлар, ялпи маҳсулот ва «иккита ресурс /битта маҳсулот»



Download 45,97 Kb.
bet3/5
Sana18.07.2022
Hajmi45,97 Kb.
#823112
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5341404269142609773

11.2.Харажатлар, ялпи маҳсулот ва «иккита ресурс /битта маҳсулот» ишлаб чиқариш функциясидаги фойда.

Иккита ресурсдан фойдалилганда тайёр маҳсулот ўзгариши шароитида ҳаражатлар ва ялпи маҳсулот қиймати орасидаги боғлиқликни кўриб чиқамиз.


11.3-чизмада а=1 дан а=7 гача бўлган маҳсулот даражаси учун ресурслар комбинацияси кўрсатилган, эгри чизиқ унинг ҳар бир даражаси учун харажатларнинг энг кам изоквантаси (iso-cost) топиш орқали чизилган.


«Минимал» сўзи жуда муҳим, чунки ялпи маҳсулот ва харажатлар ўртасидаги боғлиқлик маҳсулотнинг ҳар бир танланган ишлаб чиқариш даражаси учун энг кам харажат усули, билан кузатиб борилади. Бу боғлиқлик одатда умумий харажатлар эгри чизиғи орқали аниқланади ва шунинг учун минимум сўзи зарур.


Ялпи маҳсулот қиймати total revenue (TR) эгри чизиғи маҳсулотларнинг муқобил миқдорини сотишдан олинган пул миқдорини кўрсатади. Энг юқори фойда ялпи маҳсулотнинг тўла қиймати уни ишлаб чиқариш ҳаражатларидан энг юқори даражада ортиқ бўлганда пайдо бўлади. Бизнинг мисолимизда А маҳсулотнинг чиқиши 4 бирликни ташкил этиб, 80$ лик умумий қийматни берганда(ишлаб чиқишнинг энг кам харажатлари усули шароитида 4 бирлик А маҳсулотни ишлаб чиқариш учун 8 бирлик Х ва 4 бирлик Y ресурс танланган) ва тўла харажатлар 64 $ ташкил қилади. Шу сабабли энг юқори даражадаги фойда 16 $ ни ташкил қилади.

11.1-жадвал



маҳсулот (А бирлик)

1

2

3

4

5

6

7

Умумий ҳаражатлар $

11.3

26.9

44.7

64

84.6

106.2

128.9

Ялпи маҳсулотнинг умумий қиймати $

20.0

40.0

60.0

80

100

120.0

140.0

Фойда (TR – TC) $

8.7

13.1

15.3

16

15.4

13.8

11.1

Маржинал харажатлар $

14.1

16.8

18.6

20

21.1

22.1

23.0

Маржинал ялпи маҳсулот $

20.0

20.0

20.0

20.0

20.0

20.0

20.0

Source: Production Function а = х2/5 y 2/5, Ра = 20 $ бир бирлик учун, Рх = 4 $ бир бирлик учун, Ру = 8 $ бир бирлик учун.

11.5-чизма маржинал даврда ҳаражатлар ва баҳо ўртасидаги боғлиқликни кўрсатади. Маржинал харажатлар (Marginal Cost MC) маҳсулот чиқиши кўпайишида тўла(энг кам) харажатларнинг кўпайиш даражаси ҳисобланади. Маржинал ялпи маҳсулот marginal revenue (MR) маҳсулот чиқиши кўпайганда умумий ялпи маҳсулот баҳосининг кўпайиш даражаси ҳисобланади. Агар маҳсулотнинг нархи доимий бўлиб қолса, бир бирлик учун 20 $ бўлган ҳолатда ялпи маҳсулотнинг маржинал баҳоси доимо маҳсулот нархига тенг бўлади, ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги учун 20 $ га тенг даражада маҳсулотнинг умумий қиймати ортиб боради. Агар маржинал ҳаражатлар маҳсулотнинг маржинал баҳосидан кам бўлса, маҳсулот чиқишининг оз миқдорда кўпайиши умумий қийматга умумий заражатлардан кўра кўпроқ миқдорни қўшилишига имкон беради ва бу фойдани кўпайтиради. Ва аксинча, агар маржинал харажатлар маҳсулотнинг мажинал баҳосидан кўп бўлиб кетса, маҳсулот чиқишининг оз миқдорда кўпайиши ялпи маҳсулотдан кўра умумий ҳаражатларга кўпроқ қўшади ва келгусида фойдани камайтиради.


Шундай қилиб, маржинал алоқаларга боғлиқ ҳолда, маржинал харажатлар ялпи маҳсулотнинг маржинал баҳосига тенг бўлган шароитда фойда энг юқори даражага кўтарилади.
Энди ялпи маҳсулотнинг чиқиши бир ёки икки турдаги ресурснинг ўзгаришига эмас, балки қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган барча ресурсларга қандай акс таъсир қилиш ҳолатини кўриб чиқамиз. Бу ҳолатда, биринчидан, ҳаражатлар ишлаб чиқаришнинг ўзгармас омиллари билан бирга бўлади ва ўзгармас харажатлар (fixed cost),деб аталади, иккинчидан, ўзгарувчан харажатлар дастлаб кўпайиб, кейинчалик камайишни намоён қиладиган ишлаб чиқариш ресурслари масштабида ишлаб чиқаришнинг маржинал харажатлари дастлаб камаяди.
Харажатларнинг бундай таркиби 11.6-чизмада акс эттирилган. 11.6-чизмада ўзгармас харажатлар FC горизонтал чизиғи Билан ифодаланган ва ўзгарувчан омиллар(variable cost) билан боғлиқ бўладиган харажатлар ўзгармас харажатларга қўшиб қўйилган ва умумий харажатлар (total cost curve) эгри чизиғида акс эттирилади. Умумий харажатлар дастлаб кам миқдорда ортиб боради ва кейинчалик кўпаяди. Маржинал харажатлар ҳам мос ҳолда камаяди ва q2 нуқтада энг паст даражага етади.
11.7-чизма маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўртача харажатларини average cost (AC) акс эттиради. Маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун ўртача харажатлар тўла харажатлар миқдорини маҳсулот бирлигига бўлиш орқали аниқланади.
11.6-чизмадан кўриниб турибдики, ҳар бир навбатдаги чизиқ тўла харажатлар эгри чизиғининг тобора баландроқ нуқтасида ўтказилган шароитда бир неча шундай чизиқлар ўтказилса, ҳар бир навбатдаги чизиқнинг эгилиши биринчидан, аввалгисидан кўра кам, лекин охир оқибатда ҳар бир навбатдаги чизиқ каттароқ эгилишга эга бўлади. Ўртача харажатлар ялпи маҳсулотнинг q4 нуқтасида энг паст даражага(минимумга) эришади, бу ерда чизиқнинг эгилиши ТС эгри чизиғи бошидан бошланади ва бу эгри чизиққа уринма ҳисобланади. Шундай қилиб, мазкур ўртача харажатлар ўртача харажатлар эгри чизиғининг энг қуйи нуқтасидаги маржинал харажатларга тенг бўлиши керак.

1 1.6-чизма


11.7-чизма

Download 45,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish