100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

марказлашган 
режалаштиришнинг
тубдан 
ўзгарганлиги 
ва 
тармоқлар, корхоналар катта эркинлик олганликлари муаммолари ўз 
ечимини топиши керак.
Бозор ва режалаштириш бир бирини тақозо этади ва уларни бир 
биридан ажратиб бўлмайди. Бу ерда шуни айтиш керакки
мустақилликнинг биринчи йилларида ―Режа― ва ―Режалаштириш― 
сўзларидан қўрқа бошлаган эдик. Буни англаган Республика 
Президенти 1995 йил якунлари ва 1996 йил вазифаларига 
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида таажубланиб 
шундай деган эди: ―Хорижий мамлакатларда, агар фермер фойда 
олишга ишонмаса унда умуман ишга қўл урмайди. Бизда-чи? Ҳеч ким 
иқтисодий таҳлил билан шуғулланмайди, ҳеч ким йил бошида ҳисоб 
қилмайди―. Бундан кўриниб турибдики, йил бошида режалар 
аниқланмайди. 
Режа ва режалаштириш маълум кўрсаткичлар тизими, яъни 
топшириқлар мажмуи тариқасида акс эттирилади. Улар режанинг 
асосий ғояси, мақсади ва вазифаларини ифодалайди ҳамда 
натижаларини тавсифлайди. Кўрсаткичлар ѐрдамида бир қатор 


110 
функцияларни баҳолаш, ҳисоб-китоб қилиш ва топшириқларнинг 
мутаносиблигини таъминлаш мумкин. 
Режа тузиш жараѐнида қўлланиладиган барча кўрсаткичларнинг 
белгиланиш тартиби, ишлаб чиқариш ходимларининг хўжалик 
фаолиятида қўлланиш миқѐси ва вазифасига қараб гуруҳларга 
ажратилиши мумкин. 
Белгиланиш 
тартибига 
кўра 
улар 
тасдиқланадиган 
ва 
ҳисобланадиган кўрсаткичларга бўлинади. 
Тасдиқланадиган кўрсаткичлар юқори ташкилот томонидан 
белгиланади ва тасдиқланади. Ҳисобланадиган кўрсаткичлар эса 
бошқаришнинг маълум бўғини томонидан мустақил равишда 
белгиланади. 
Қўлланиш 
миқѐсига 
биноан 
кўрсаткичлар 
умумий 
ва 
дифференциялашган турларга бўлинади. Умумий кўрсаткичлар саноат 
тармоғининг барча бўғинлари учун тааллуқли бўлиб, улар иқтисодиѐт 
ва унинг тармоқлари бўйича кўрсаткичларни ўзаро таққослашни 
таъминлаш 
мақсадида 
белгиланади. 
Дифференциялашган 
кўрсаткичлар 
ҳам 
саноатда 
амалга 
ошириладиган 
кўпгина 
жараѐнларни 
аниқ 
ифодалашга 
ѐрдам 
бериб, 
уларни 
такомиллаштиришга олиб келади. 
Ишлаб чиқаришнинг хўжалик фаолиятидаги вазифасига қараб, 
план кўрсаткичларини миқдор ва сифат кўрсаткичларига ажратиш 
мумкин. Миқдор кўрсаткичлари ишлаб чиқариш ҳажми, иш ҳақи фонди, 
хомашѐга бўлган эҳтиѐжлардан иборат. Сифат кўрсаткичлари моддий 
ресурслар ва ишчи кучидан фойдаланиш даражасини ифодалайди. 
Сифат кўрсаткичлари ўз навбатида синтетик ва техник-иқтисодий 
кўрсаткичларга бўлинади. Синтетик кўрсаткичлар (масалан, меҳнат 
унумдорлиги, маҳсулот сифати, маҳсулот бирлигининг таннархи, 
фойда ѐки даромад) корхона фаолиятини ҳар томонлама акс 
эттиради. 
Техник-иқтисодий кўрсаткичлар эса айрим ишлаб чиқариш 
ресурсларидан фойдаланиш даражасини ифодалайди. Масалан, 
ускуналардан фойдаланиш, маҳсулот бирлигига сарфланадиган 
хомашѐ, ѐқилғи ва электр энергия, кўп меҳнат талаб этадиган 
жараѐнларни механизациялаш, энг мукаммаллашган технологик 
жараѐнларни қўллаш шулар жумласидандир. 
Кўрсаткичлар 
режалаштириш 
тажрибасида 
энг 
кўп 
ишлатиладиган, белгиланадиган ва ҳисобланадиган, умумий ва 
хусусий, миқдорий ва сифат кўрсаткичларидан иборат бўлиши мумкин. 
Натура кўрсаткичлар ишлаб чиқаришнинг моддий буюм 
нисбатларини, маҳсулотни тайѐрловчи ва истеъмол этувчилар 
орасидаги алоқаларни белгилаб, маҳсулотнинг турлари ѐки иш 
ҳажмининг ўлчов бирликлари (дона, метр, кубометр, тонна, киловат-
соат ва ҳоказолар) ифодаланади. 


111 
Товар-пул муносабатлари шароитида қиймат кўрсаткичлари 
алоҳида ўрин эгаллайди. Бу кўрсаткичлар ишлаб чиқаришнинг 
ҳажмини, сарфларини ва молиявий натижаларини аниқлаш учун кенг 
қўлланилади. 
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтини 
таъминлаш йўлларидан бири – саноатни юқори суръатлар билан 
ривожлантиришдир. Бунга эришиш учун, даставвал, унинг аҳволини ва 
имкониятларини билиш лозим. Бунинг учун ҳар хил кўрсаткичлардан 
фойдаланиш 
керак 
бўлади. 
Бир 
томондан, қўлланиладиган 
кўрсаткичлар саноатнинг умумий тараққиѐтини ифода этса, 
иккинчидан, саноатнинг ўзининг шарт-шароитларини ифодаловчи 
кўрсаткичлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Бундай кўрсаткичларга 
асосланиб саноатнинг техникавий, иқтисодий ва ижтимоий шарт-
шароитлари аниқланади. 
Саноат тараққиѐтини ифодалайдиган кўрсаткичлар саноат 
тармоқларининг корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган 
маҳсулотнинг ҳажмини натурал ўлчов бирлигида, қиймат бирлигида 
ифода этадиган кўрсаткичларидир. 
Саноат маҳсулотларининг ҳажмини аниқлашда қўлланиладиган 
натурал 
бирликлар 
бўлиб 
киловатт-соат, 
тонна, 
кубометр, 
квадратметр, декалитр, дона ва бошқалар ҳисобланади. 
Бу ўлчовларга таянган ҳолда ишлаб чиқариладиган саноат 
маҳсулотларининг 
миқдорини 
аниқлаш 
мумкин. 
Масалан, 
Ўзбекистонда 2001 йилда 47,9 млрд. киловатт-соат электр энергия, 7,3 
млн. тонна нефть, 57,4 млрд. кубметр газ, 428,3 млн. квадрат метр 
газлама ва 38,2 млн. дона трикотаж кийимлари ишлаб чиқариш 
мўлжалланган эди. 
Саноат маҳсулотларининг натурал ўлчов бирликлари орқали 
барча саноат тармоқларининг ривожланишини солиштириб бўлмайди, 
чунки 
бир 
тармоқнинг 
маҳсулоти 
киловатт-соатда 
ўлчанса, 
иккинчисиники тоннада, учинчисиники кубметрда ўлчанади ва ҳ.к. 
Шунинг учун барча саноат тамоқларининг ишлаб чиқарадиган 
маҳсулотларини ва бажарадиган ишларини ҳисоблашда ягона ўлчов 
бирлиги бўлиши лозим. Бу ўлчов бирлиги ҳар томонлама бўлиши 
керак. Бундай вазифаларни қиймат кўрсаткичлари бажаради. Қиймат 
кўрсаткичлари баҳолар ѐрдамида саноатнинг умумий ривожланишини, 
ўсиш суръатлари ва унинг структурасини аниқлашга имконият 
яратади.
Қиймат кўрсаткичларини ишлатишнинг яна бир афзал томони 
борки, бу ҳар хил тармоқлар иш фаолиятини бир бирига солиштириш 
имкониятини яратиб беради. 
Ҳозирги даврда саноат режасини тузишда қўлланиладиган 
қиймат кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат: ялпи ички маҳсулот, 
товар маҳсулоти, реализация қилинган маҳсулот, норматив соф 
маҳсулот, соф маҳсулот. 


112 
Саноат тармоқларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учта 
катта гуруҳга бўлинади: меҳнат буюмлари, меҳнат қуроллари ва халқ 
истеъмол моллари. 
Меҳнат 
буюмларига 
хомашѐ, 
материаллар, 
ѐқилғи, 
электроэнергия ва бошқа ишлаб чиқаришда қўлланиладиган буюмлар 
киради. Бу буюмлар саноатни юқори суръатлар билан ва самарали 
ривожлантириш учун кўп миқдорда талаб қилинади. 
Режалаштириш қанчалик мукаммал бўлса, тараққиѐт шунчалик 
муваффақиятли бўлади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish