100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


.2. Капитал қурилишни режалаштиришнинг турлари, мазмуни ва



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet255/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

26
.2. Капитал қурилишни режалаштиришнинг турлари, мазмуни ва 
йўналишлари 
Режалаштириш мақсад ва вазифаларни аввалдан белгилаш 
жараѐни сифатида жорий ѐки истиқболли бўлиши мумкин. Агар жорий 
режалаштириш қурилиш ишлаб чиқаришининг долзарб, кундалик 
фаолиятда юзага келадиган вазифаларини ҳал қилишга қаратилган 
бўлса, истиқболли режалаштириш устивор йўналишларни прогнозлаш 
ва аниқлашга мўлжалланган бўлади. 
Баъзи олим ва мутахассислар, айниқса бозор ва бозор 
муносабатларининг тарафдорлари режалаштириш билан бозор 
иқтисодиѐти бир жойда мавжуд бўла олмайди, деб ҳисоблайдилар. 
Ваҳоланки 
амалиѐтда, 
шу 
жумладан 
чет 
эл 
амалиѐтида 
режалаштиришнинг бозор иқтисодиѐти шароитларида ҳам муҳим 
эканлиги тасдиқламоқда. Бу ерда биргина тафовут бор бўлиб, оқилона 
хўжалик юритиш воситаси бўлган режалаштиришни назорат 
рақамлари, лимитлар ва чеклашларга асосланган аввалги маъмурий-
буйруқбозлик 
тузумидаги 
режалаштириш 
билан 
адаштириб 
юбормаслик керак. Шунинг учун режалаштириш - бу пухта ўйланган 
ҳисоб-китоб ва асослашларга асосланган қурилишни амалга ошириш 
ва олдиндан кўриш босқичидир. 
Албатта, бозор шароитларида иқтисодиѐтни ривожлантиришнинг 
аввалги бешйиллик режалари, 10-15 ва ундан кўп йиллик прогнозлари 
ҳозирда йўқ, аммо йилллик режа ва прогнозлар ўзининг аҳамиятини ва 
ўрнини йўқотмаган. Нафақат қурилиш, балки бошқа тармоқлар ҳам 
бугунги кунда йиллик ва индикатив режалар асосида фаолият 
кўрсатиб, ривожланмоқда. Уларсиз нафақат тармоқ, балки бутун 
миллий иқтисодиѐтнинг ривожланиш якунларини таҳлил қилиш ва 
хулоса қилиш, шу жумладан прогнозлар қилиш мумкин бўлмайди. 
Капитал қурилишни режалаштириш бугунги кунда қуйидаги 
ташкилий поғоналарда амалга оширилади: 
1) миллий иқтисодиѐт миқѐсида (давлат режалари); 
2) тармоқлар миқѐсида, шу жумладан қурилиш соҳасида; 
3) ҳудудлар (минтақалар) миқѐсида; 
4) хўжалик субъектлари миқѐсида. 
Бундан келиб чиққан ҳолда, капитал қўйилмалар қурилишни 
молиялаштириш манбаи сифатида ҳозирги пайтда марказлашган ва 
марказлашмаган капитал қўйилмаларга ажратилади ҳамда кўп 
жиҳатдан қурилиш дастурларини шакллантириш режаларини ва 


410 
уларни амалга ошириш механизмини белгилаб беради. 
Капитал қурилиш режаси иқтисодиѐт миқѐсида қуйидаги 
йўналишларни ўз ичига олади: 
1) капитал қўйилмалар режаси; 
2) лойиҳа-қидирув ишлари ва лойиҳалаштириш ташкилотлари 
ишлари режаси; 
3) қурилиш ишлаб чиқариши ва қурилиш ташкилотлари 
қувватларини ривожлантириш режаси. 
Бу йўналишлар ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиб, давлат миқѐсида 
капитал қурилишнинг умумий тактика ва стратегиясини, қурилишнинг 
устивор йўналишлари ва рўйхатларини аниқлашга имкон беради. 
Уларда қурилишнинг номи, смета қиймати, лойиҳа қуввати ва 
муддатлари кўрсатилади. Титул рўйхатига киритилган объект албатта 
қурилиши шартдир. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish