Оддий жараѐн
– технологик боғланган ишчи операциялар
йиғиндиси (жамланмаси) бўлиб, улар айнан бир хил ижрочилар
томонидан бажарилади (пойдевор блокларини монтаж қилиш, сваялар
қоқиш ва ҳ.к.).
422
Комплекс жараѐн
– технологик ва ташкилий жиҳатдан боғлиқ
бўлган оддий жараѐнлар йиғиндиси (жамланмаси) бўлиб, улар тайѐр
маҳсулот ягоналиги билан узвий боғлангандир. Масалан, комплекс
жараѐн – бу қуйма (монолит) темирбетон пойдеворни қуриш бу эса ўз
навбатида қуйида кўрсатилган оддий жараѐнлардан иборат: қолиплар
(опалубкалар)ни ўрнатиш, арматураларни монтаж қилиш, бетон
қуйиш, бетонни парваришлаш.
Қурилиш ишлари – қурилиш жараѐнларининг йиғиндиси, бу
жараѐнларнинг бажарилиши натижасида қурилиш маҳсулотининг
маълум бир тури яратилади.
Уларни қўлланиладиган материаллар (ер ишлари, ғишт териш ва
ҳ.к.); тикланаѐтган конструктив элементлар (сваяли, том ѐпилмаси ва
ҳ.к.); бажарилаѐтган жараѐнлар (монтаж ишлари, транспорт ишлари
ва ҳ.к.) бўйича номлаш мумкин. Қурилиш ишлари умум қурилиш
ишлари (ер ишлари, сваялар қоқиш, ғишт териш, бетон қуйиш ва
бошқалар) ва махсус ишлар (сантехника ишлари, электромонтаж
ишлари, технологик жиҳозларни монтаж қилиш ва ҳ.к.) га бўлинади.
Умумқурилиш
ишлари
қурилиш
корхоналари
(ташкилотлари,
фирмалари) томонидан бажарилса махсус ишлар эса ихтисослашган
корхоналар (ташкилотлар, фирмалар) томонидан амалга оширилади.
26.6. Қурилиш корхоналари ишлаб чиқариш тузилмаси
Қурилиш
ишлаб
чиқаришида
корхоналар
(ташкилотлар,
фирмалар)га бирлашган турли жамоалар фаолият юритади. Бунда
улар маълум бир ишлаб чиқариш ва иқтисодий муносабатлар орқали
бирлашадилар.
Ҳозирги бозор иқтисодиѐти шароитида фаолият юритувчи саноат
ишлаб чиқаришига тегишли бўлган барча хусусиятлар қурилишга ҳам
тегишлидир. Бироқ у бир қатор ўзига хос жиҳатлар ва хусусиятларга
ҳам эга. Ишлаб чиқариш жараѐнида қурилиш маҳсулоти кўчмас мулк
бўлса, меҳнат қуроллари ва предметлари эса кўчувчан бўлади.
Қурилиш очиқ ҳавода, турли иқлимий ва табиий шароитларда, ҳар хил
муддатларда олиб борилади (бир неча ойлардан бошлаб то бир неча
йиллар давом этади).
Қурилиш унда бажариладиган жараѐнлар ташқи омиллар билан
боғлиқлиги сабабли бошқа соҳалардан кескин фарқ қилади.
Қурилишда асосий, ѐрдамчи ва ташқи ѐрдам кўрсатувчи
корхоналар, шунингдек, қурилиш корхонаси (ташкилоти, фирма)
таркибига кирувчи участкалар, цехлар, хўжаликлар, бўлимлар
фаолият юритади.
Улар 1-расмда кўрсатилган корхонанинг ишлаб чиқариш
тузилмасини ташкил этади.
423
Do'stlaringiz bilan baham: |