100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


 Меҳнат унумдорлигини ўлчаш методлари



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet249/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

25.10. Меҳнат унумдорлигини ўлчаш методлари 


395 
Турли ташкилотлардаги мавжуд резервларни баҳолаш, меҳнат 
унумдорлигининг даражасини ўлчаш, ўтган бир қатор йиллар 
давомида меҳнат унумдорлигининг динамикасини юзага чиқариш учун 
қурилишда меҳнат унумдорлигини тўғри (объектив) ўлчаш муҳим 
аҳамият касб этади. 
Қурилишда меҳнат унумдорлигининг даражасини иккита асосий 
кўрсаткич билан аниқлаш мумкин: вақт бирлигида ишлаб чиқарилган 
маҳсулот миқдори 
(унумдорлик)
, ва маҳсулот бирлигини тайѐрлашга 
сарфланадиган вақт 
(меҳнат сиғими)

Меҳнат унумдорлиги маҳсулот ҳажми ва сарфланган меҳнат 
қандай бирликларда ўлчанишига боғлиқ равишда турли усуллар билан 
аниқланади. 
Ўлчаш методлари: 
1. 
маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ҳажми; 
1.1. 
натуравий; 
1.2. 
меъѐрий; 
1.3. 
нархли: жамланма, товарли, шартли тоза, соф маҳсулотли. 
2. 
Сарфланган меҳнат (меҳнат сарфи): 
2.1. 
киши-соатлар; 
2.2. 
киши-кунлар; 
2.3. 
персоналнинг ўртача рўйхатли сони. 
Натуравий метод. 
Ишлаб чиқаришнинг натуравий методи иш 
турлари бўйича ишчининг касби бўйича иш унумини натурал 
кўрсаткичларда аниқлаб беради (терилган ғиштнинг кубометрдаги 
ҳажми, конструкцияларнинг кубометри, юзаларнинг кватрат метрлари) 
ѐки якуний маҳсулотни битта ишчига тўғри келадиган ҳажмда умумий 
ўлчам бирликларида ўлчаш (яшаш майдонинг квадрат метрлари, 
қувур ўтказгичларнинг километри ва ҳ.к.). 
Иш турлари бўйича 
натуравий кўрсаткичини
(ишчининг 
натуравий кўрсаткичлардаги иш унумини) натурал кўрсаткичларда 
(кубометрлар, погонометрлар, кватрат метрлар) да ўлчанган алоҳида 
иш тури ҳажмининг ушбу иш турини бажарган ишчилар сонига (киши) 
нисбати орқали аниқлаш мумкин. 
Натурал кўрсаткич (ишлаб чиқарилган натуравий миқдор) меҳнат 
унумдорлигининг энг объектив ва ишончли кўрсаткичи деб 
ҳисобланади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорининг натуравий 
ўлчамлардаги кўрсаткичлари алоҳида биргадалар ва ишчиларнинг 
меҳнат унумдорлигини аниқлаш ҳамда таққослаш, уларнинг сонини 
режалаштириш, профессионал ва савиявий таркибини, турли 
ташкилотларда бир хил типли объектларни қуришда бир жинсли 
ишларни бажаришдаги меҳнат унумдорлигини қиѐслаш имконини 
беради. 
Бироқ 
унумдорликнинг 
бундай 
кўрсаткичлари 
ҳам 
камчиликлардан ҳоли эмас. Масалан улар қурилиш ҳар хил жинсли 
ишларнинг бир нечта турларининг бажарилишида ташкилоти бўйича 
меҳнат 
унумдорлигининг 
умумлашган 
кўрсаткичини 
аниқлаш 


396 
имкониятини 
бера 
олмайди, 
тугатилмаган 
ишлаб 
чиқариш 
қолдиқларининг ўзгаришини ҳисобга олмайди.
Меъѐрий метод. 
Меҳнат унумдорлигини ўлчашнинг меъѐрий 
методи меъѐрларда кўрсатилган меҳнат сарфи асосида фактли 
меҳнат сарфининг аниқ иш ҳажмига нисбатини кўрсатади, яъни 
ишчилар томонидан ишлаб чиқариш меъѐрларининг бажарилиш 
даражасини тавсифлайди. Меъѐрий кўрсаткич ишлар меҳнат 
сиғимининг меъѐр бўйича (киши-кунлар) нисбатини 100% га 
кўпайтириш орқали ифодалаб беради. Меъѐрий метод ѐхуд меъѐрий 
вақтнинг қисқариш даражасини, ѐки ишлаб чиқариш меъѐрининг 
бажарилиш даражаси (миқдори)ни аниқлаш имконини беради. 
Нархли метод. 
Меҳнат унумдорлигини аниқлашнинг нархли 
методи энг кўп тарқалган бўлиб, бунда маҳсулот миқдори сметавий 
нархда ѐки шартнома асосида келишилган нархда ҳисобга олинади. 
Бу методда меҳнат унумдорлигининг даражаси асосий ва ѐрдамчи 
ишлаб чиқариш, яъни қурилиш ташкилотининг қурилиш-ишлаб 
чиқариш персонали бўйича битта ишчига тўғри келадиган қурилиш-
монтаж ишларининг сметавий нархлари орқали ўлчаниши билан 
тавсифланади. 
Нархли кўрсаткични қурилиш ташкилоти (қурилиш бошқармаси, 
қурилиш трести) бўйича ҳамда бирлашма, вазирлик миқѐсида умумий 
меҳнат унумдорлигини белгилайдиган кўрсаткич деб ҳисоблаш 
мумкин. Ушбу кўрсаткичнинг устунлик томонлари – ҳисоблашнинг 
оддийлиги, 
турли 
объектлар, 
қурилишларда 
унумдорликнинг 
даражасини таққослаш имконияти мавжудлиги, ўтган қатор йиллар 
давомида 
унумдорликнинг 
динамикасини 
аниқлаш, 
унинг 
камчиликлари – жонли меҳнат самарадорлигига ҳеч қандай алоқаси 
бўлмаган ишларнинг материалли сиғимга, меҳнат қуроллари ва 
предметларининг динамикасига бўлган таъсири. Ахир қурилиш-монтаж 
ишлари орқали йиғма темирбетонни монтаж қилишда материаллар 
сиғими (ҳажми, миқдори) 70-75% га чиқади, ер ишларида эса 
материаллар сиғими (ҳажми, миқдори) атиги 5-8% ни ташкил этади. 
Шунинг учун бажарилаѐтган ишларнинг структурали силжишини 
ҳисоблашда (ѐки ҳисобга, яъни инобатга олишда) муаммо юзага 
келади. 
Ялпи маҳсулот нархи бўйича кўрсаткич
. Бу кўрсаткич асосида 
кўп йиллар мобайнида маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми 
режалаштирилда ва ҳисобга олинди, бу шуниси билан ажабланарлики, 
турли корхоналарда ва турли йилларда ишлаб чиқарилган 
маҳсулотлар қандайдир вақт ҳолати бўйича корхоналарнинг ягона 
кўтара нархлари билан ҳисобланди. Бу эса турли йилларда 
нархларнинг ўзгаришини белгилаш имконини берди ва бу мезон 
бўйича кўрсаткичларни таққослаш (қиѐслаш)га эришилди. Бироқ 
маҳсулот нархи нафақат жонли меҳнат сарфини ўзида акс эттиради, 
балки олдиндан кооперация бўйича олинган хом-ашѐ, материаллар, 


397 
сотиб олинган ярим фабрикатлар, деталлар ва узелларни ҳам ўзида 
акс эттирмоғи лозим. Анча қиммат бўлган хом-ашѐнинг қайта ишлашга 
йўналтирилиши ялпи маҳсулот нархини ошириб юборади ва шунга мос 
равишда корхона меҳнат унумдорлиги ишчиларининг қандайдир 
иштирокисиз ҳам ошиб кетади. Ялпи маҳсулот нархига шунингдек, 
тугалланмаган (якунланмаган) маҳсулот нархининг фарқи ҳам киради. 
Бу эса корхоналарга ялпи маҳсулот нархини ошириш имкониятини 
беради, шу билан бир қаторда тугалланмаган ишлаб чиқариш 
ҳажмларини ошириш эвазига меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи ҳам 
ошади. 
Товарли маҳсулот нархининг кўрсаткичи 
тугалланмаган ишлаб 
чиқариш ҳажмлари таъсиридан ҳолидир, лекин бу кўрсаткич ялпи 
маҳсулот кўраткичига тегишли бўлган бошқа камчиликлардан ҳоли 
эмас. 
Соф маҳсулот кўрсаткичи
– янгидан яратилган нарх корхонанинг 
маҳсулот яратишдаги ҳиссаси тўғрисида тўлиқ таасуротни беради, 
чунки унинг қийматига хом-ашѐ, материаллар, сотиб олинган 
яримфабрикатлар ва узелларга сарфланган маблағлар таъсир 
кўрсатмайди, у амортизация чегирмаларидан озоддир.

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish