F.S.M.U. методи орқали ўқув топшириқни бажаринг:
FSMU методининг умумий схемаси:
F – фикрингизни баён этинг;
S – фикрингизни асословчи сабабни кўрсатинг;
M – кўрсатган сабабингизни тасдиқловчи мисол келтиринг;
U – фикрингизни умумлаштиринг.
1-вазифа. “Қобилиятларнинг сифати ва миқдор тавсифи” юзасидан фикрингизни FSMU методи бўйича баён этинг.
F- олий нерв фаолияти типи ва темперамент, темперамент хусусиятлари, темперамент типлари, фаолиятнинг индивидуал услуби ва темперамент, темпераментни тарбиялаш, темпераментнинг ривожланиш тарихи, темперамент типи.
S-_ Қобилиятлар тўғрисида умумий тушунчани вужудга келтириш учунуларга алоқадор омиллар, таркиблар бўйича айрим маълумотлар келтиришмақсадга мувофиқ: а) қобилиятлар шахснинг психологик хусусиятлариэканлиги; б) мазкур хусусиятларга билим, кўникма, малака орттириш боғлиқ;в) ушбу хусусиятларнинг ўзи билим, кўникма ва малакаларга тааллуқлиэмасдир. Юқоридаги воқеликларнинг таҳлилидан келиб чиқилганида, товаргаберилган баҳо, танловлардаги муваффақиятли ёки муваффақиятсиз иштирокэтишга асосланиб, шахсларнинг қобилиятлари юзасидан қатъий қароргакелиниши мумкин эди. Психологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, олийтаълим жараёнида ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича«ўртамиёна» талабакейинчалик ижобий томонга ўзгариши, бошқа соҳа(тармоқ)да юксакнатижаларга эришиши, ҳатто мутахассислигига ёндош ихтисосликда ўзини кўрсатиши мумкин. Таълим ва ижтимоий турмушда уқувсиз, «Яроқсиз» деббаҳоланган инсонлар кейинчалик бирон-бир соҳанинг етакчи мутахассисисифатида элга танилиши, юқори лавозим эгаллаши, тадбиркор шахссифатида камол топиши ҳодисалари тажрибада кўп учрайди. Шунинг учунбилим, кўникма ва малакаларни эгаллаш(ўзлаштириш) жараёнидақобилиятлар намоён бўлса-да, лекин улар билим, кўникма, малакаларгабевосита тааллуқли эмасдир, худди шу боисдан, улар бир-бири билан ўзаромуносабат ва нисбатан нуқтаи назардан таҳлил қилинганида қобилиятларбилан билимлар, қобилиятлар билан кўникмалар моҳият, мазмун, маъножиҳатидан бир-биридан тафовут қилади. Ушбу психологик ҳодиса образлироқ қилиб тушунтирилганида, билим кўникма, малака машқлаништуфайли эгалланиладиган аниқ воқелик деб тасаввур қилинса, қобилиятла шахснинг руҳий оламидаги ҳали рўёбга чиқмаган имкониятидир. Масалан,талабанинг ўқишга кириши у мутахассис сифатида касбий камолот учунимконият тарзида гавдаланиши каби(унинг интилиши, объектив васубъектив муҳит, саломатлиги ва бошқалар), шахснинг қобилиятлари касбийбилим, кўникма ва малакаларни эгаллаш учун имконият тариқасида намоёнбўлади. Касбий билим ва кўникмалар эгалландими ёки йўқми, имконият рўёбга чиқдими ёки ушалмаган орзу сифатида қолиб кетдими- буларнинг барчаси кўпгина омилларга ва шароитларга боғлиқдир. Масалан, атроф-муҳитдаги одамлар(оила, мактаб, меҳнат жамоаси аъзолари, жамоатчилик) шахснинг у ёки бу билим ҳамда кўникмаларни эгаллашга манфаатдорлиги, ўқиш, ўргатишга муносабати, уларни ташкил қилиш ва мустаҳкамлашга нисбатан масъулият ҳис қилиш кабиларнинг барчаси- имкониятни рўёбга чиқариш, уни воқеликка айлантиришнинг кафолатидир. Психологиянинг методологик асосининг кўрсатишича, қобилиятлар- имкониятлар тизимидан ташкил топган бўлиб, у ёки бу фаолиятидаги зарурий маҳорат даражаси ҳақиқат ҳисобланади. Инсонда намоён бўлаётган тасвирий санъат қобилияти унинг рассом сифатида шаклланишига кафолат бера олмайди. Рассомликни эгаллаши учун махсус таълим берилиши, табиатга ўзгача муносабати, идрокқилиш хаёлоти, шахсий хаелоти булиши лозим.
M- Психология фани қобилиятлар билан фаолиятнинг муҳим жабҳаларибўлмиш билим, кўникма ва малакаларнинг айнан бир нарса эканлигини радэтар экан, уларнинг бирлигини эътироф қилади. Шунинг учун қобилиятлар фақат фаолиятда рўёбга чиқади, лекин шунда ҳам айнан шу қобилиятларсизамалга оширилиши амри маҳол фаолият кўринишларидагина акс этади, холос. Агар шахс расм солишга ҳали ўрганмаган бўлса, мабодо у тасвирийфаолиятнинг малакаларини уддалай олмаса, унинг тасвирий санъатга нисбатан қобилиятлари юзасидан мулоҳаза юритишга ўрин ҳам йўқ. Буларнинг барчаси бўлғуси рассомнинг иш услуби, усуллари, ранггамуносабатларини қанчалик тез ва осон ўзлаштиришида ҳамда борлиқдаги гўзалликни идрок қилиш, тасаввур этишида юзага келади.
U- Қобилиятлар билим, кўникма ва малакаларда акс этмайди, балкиуларни эгаллаш динамикасида намоён бўлади. Фаолият учун зарур бўлганбилим ва кўникмаларни ўзлаштириш жараёнида юзага чиқадиган фарқларқобилиятлар тўғрисида мулоҳаза юритиш имконини беради. Демак, шахснинг фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш шарти ҳисобланган, билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш динамикасида юзага чиқадиган фарқларда намоён бўладиган индивидуал психологик хусусият қобилиятлар дейилади. Ушбу хусусиятни аниқлаш учун баъзи бир омилларни таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ; а) шахснинг муайян сифатлари йиғиндиси белгиланган вақт оралиғида эгаллаган фаолияти талабларига жавоб берса, унда мазкур фаолиятга нисбатан қобилияти мавжуддир; б) инсон шундай ҳолатларда фаолият талабига жавоб бера олмаса, психологик сифатлар, яъни қобилиятлар мавжуд эмасдир(жуда заифдир). Лекин бундай хусусиятли шахс кўникма ва малакаларни эгаллай олмайди, деган маъно англатмайди, бироқ уларни эгаллаш вақти чўзилиб кетади, холос. Шундай қилиб, қобилиятлар индивидуал-психологик хусусиятлар бўлиши билан бирга: а) уларни шахсларнинг мавжуд бошқа хусусиятларига, характер фазилатларига, ҳиссий кечинмаларига ва бошқаларга қарама-қарши қўйиш мумкин эмас; б) шунингдек, қобилиятларни шахснинг мазкур хусусиятлари билан бир қаторга қўйиш, уларни айнийлаштириш ҳам нуқсонларни келтириб чиқаради. Шуни таъкидлаш жоизки, мулоҳаза билдирилган сифатлардан баъзи бири ёки уларнинг йиғиндиси фаолият талабларига жавоб бера олса ёки уларнинг таъсирида вужудга келса, у ҳолдашахснинг мазкур индивидуал хусусиятларини қобилиятлар деб аташимконияти туғилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |