2-вазифа “Характер тўзилиши ва хусусиятлари” юзасидан фикрингизни FSMU методи бўйича баён этинг.
F-Характер одам, нарса ва ҳодисаларнинг ўзига хос хусусияти (масалан, жой характер и); 2) психологияда – одамнинг хатти-ҳаракати ва атроф муҳитга муносабатида намоён бўладиган шахсий хусусияти. _Характер деганда шахсда мехнат ва тарбия таъсири остида таркибтопган ва унинг иродавий фаоллигида,теварак-атрофдаги оламга, ўэ-ўзнга бўлган муносабатларида, психологик нуктан назардан қараганда, унинг темпераменти, қобилиятига хос инднвидуал хусусиятларини тушунамиз. Шахснинг муқим томонларндан бири унинг характеридир, чунки характерга тегишли хусуснятлар шахснннг асоснй қаёт мазмунини, барча психологик сифатларининг мукаммал факторларини уз ичига олади «Характер» дсган сўзнинг «қалқиқ чизиқ», яъни равшан кўринадиган «бўртма чизнқ» деган юнонча сўздан келиб чиққани қам бежиз эмас. Шахснннг психологик хислатларинп ўрганишла характер асосин ўрпнлардан бнрннн эгалланди. Жумладан, характернинг мохияти ва таърифи, характер бипан бошқа психологнк хусусиятлар орасидаги муносабат, характернинг тузилиши ва кўрнниши.характернингривожланиши... Юксакахлоқнй фазилатларга эга бўлган, миплий ғоя, истиқлол мафкураси билан қуролланган, юқори савияли баркамол авлод шахсидаги характер-хислатларини тарбиялаш хозирги замон психологняси зиммасига юклатилган энг долзарб ваэнфалардан биридир
S-_ Мардлик, инсоф, ғайрат, шижоат, жасорат, ташаббускорлнк, мехнатсеварлнк, виждонлнлик, қўрқоклнк, дангасалнк, номардлик, ёлғончилнк, бебурдлик, мақтанчоқлик - буларнпнг қаммаси кишинпнг бутун афт-ангорига, фикру знкрининг нимага йўналншига, қисқа қнлиб айтганда, шахснинг характеринн белгиловчн рухий қиёфасига алохида ранг берувчн доимин хулқатвор манбаидир. Кишининг тасодифий, кутилмаганда учраб қолган холатини характер таркибнга киритпб бўлмайди. Маълум бнр шароитда аниқ мақсад бнлан донмий тусда кўринадиган хусусиятларгина характер хислатнга тааллуқлидир.
M- , оғпр. андишалн, салоҳиятли, внждонли одам бнр хато қилиб қўпса, биз буни унинг учун тасодифнй ҳол деб айтамиз, аммо шошма-шошарлиги билан ҳаммага маълум бўлган бир одам хато қилса, бу нарса унинг характернни, феъл-атворини белгилайдн, деб биламиз. Президентимиз И.Каримовнинг куп марта таърифлаб антганидек: «Ўзбек халқннлнг маънавий характери таркибига ақли расолилик, заковат, салоқнят, мсқнаткашлик, мехмоннавозлик, сабр ва матонат каби характер хислатлари кирадн»1. Бундай хислатлар меҳнаткаш ўзбек халқининг меҳнат фаолиятида, теварак-атрофдаги мухитга ва бошқаларга булган муносабатларида доимо кўринадиган характер хис- латларидир. Ўзбекистонга келиб, унннг халқи, маданияти, менталитети билан танишган кўпгина чет эллик сиёсий арбоблар, ишбнлармонлар, ёэувчи ва шоирлар Ўзбек халқининг фавқулодда қувноқлиги, хушмуомалалиги, камтаринлиги, софдиллигини дўстона характер хислатндан, деб таъкидлаб ўтаднлар. Демак, кишининг характерини унинг дунёқарашида, бошқа одамларга бўлган муносабатида, эътиқод ва инсоний салоҳиятида, руқий камолотнда ҳам кўрамиз. Эътиқоди маҳкам бўлмаган кишиларнингхарактери асло мустаҳкам бўлмайди, бундай одамлар кўпннча вазиятга, тасодифий холатга қараб нш кўрадилар. Шундай беқолип, бетайин хншилар хам борки, улар яхшими ёки ёмонми. мардми ёки қўрқоқми, халқтарафдорими ёки халқ душманими -уларнинг кнмлигнни қандай характерга мансублигини айтиб бўлманди. Характер инсон психик холатининг барча томони билан боғлиқдир. Агар кншинингақлига, қисларига, иродасига зид хусусиятлари унинг руқий оламига, феъл-атворига, қилиқларига таъсир қиладиган, хулқини белгилайдиган даражада муқим ўрин олса, ушбу ҳолда кишининг бу хусусиятлари ҳам характерга онд хусусиятга айланади. Ҳар нарсага разм солиш, кузатиш, ақлнингтанқидчилиги каби аломатлар кўпчиликнинг тафаккурига, идрокига оид психологик хусуснят бўлмай, балки унинг шахсиятига хос муҳим хусусиятлардир
U- Шундай қилиб, характер дейилганда, инсонда маълум дара- жада ва доимин қолипга кириб, анча мустаҳкамланиб қолган хислатлар йиғиндисини тушунамиз. Шахснинг характери таркибига кирадиган хусуснятлар характер хислатлари дейилади. Характер хислатлари шахсда тасодифнй унрайдиган аломатлар бўлмасдан, балки шахснинг психикасндаги доимий хусусиятлар, яъни шахснинг табиатига сингиб кетган хусусиятлардир Характер хислатлари шахснннг феъл-атворпда, унинг барча иш фаолиятида кўринади. Шунинг учун хар бир инсоннинг руҳиятини билмок учун унинг хаттиҳаракатларини ўрганиш зарурдир Характер ва унинг хислатлари шахснинг асосий психологик хусусиятлари билан боғланади. Шу сабабли ирода, ҳиссиёт ва акл-фаросатда кўринаднган характер хислатлари, яъни характернинг шу учта психологик томони алоҳцда ажратшшб ўрганилади
Do'stlaringiz bilan baham: |