10-Мавзу: тадбиркорлик фаолияти. Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши. Дарс ўқув мақсади



Download 87 Kb.
bet3/6
Sana23.02.2022
Hajmi87 Kb.
#147792
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10mavzu

2-савол. Ҳиссадорлик жамияти - кўпроқ фойда олиш мақсадида меҳнат, меҳнат қуроллари ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари ҳамда пул ресурсларини бирлаштирган уюшмадир.
Бу аҳоли қўлидаги кичик пул жамғармаларини йирик ишга жалб қилишга қаратилади. Уларни капитали пай тўлаш юли билан ташкил топади. Аксионерлар жамияти томонидан махсус қимматбаҳо коғозлар аксиялар чиқарилади. Аксияни сотиб олганлар ҳиссадорларга айланади ва фойдадан ўз ҳиссасини дивидент олишга ҳақли бўлади. Аксионер жамиятининг ёпиқ ва очиқ турлари бўлади. Йопиқ аксионерлик жамиятига фақат маълум гуруҳ кишилари корхона ичидаги ишчи хизматчилар ўртасида тарқатилди. Очиқ аксионерлик жамияти пайдо бўлганда унинг аксиялари барча хоҳловчиларга сотилади. Аксия чиқарган корхоналар аксионерлик жамиятига айланиб, бу меҳнаткашларнинг хусусий мулки ва манфаатларини уйғунлаштирувчи шахсдир. Бу аксиялар корхоналар томонидан ўз ходимлари учун чиқарилиб, уларнинг вақтинча бўш турган маблағларининг унумли фойдали фаолиятига жалб қилиш ва хужалик фаолиятининг натижаларига боғлиқ равишда даромад олиш ҳуқуқини беради.
Аксия (пай қоғози) қимматбаҳо қоғоз бўлиб, унда баҳоси ва фирма номи кўрсатилган бўлади. Аксия бошланғич нархи номинал нарх дейилади. Сотиб олинган аксия миқдори аксия пакети дейилади. Агар бу миқдор ширкатни якка ҳолда бошқаришга таъминлаш учун етарли даражада бўлса у ҳолда аксиянинг назорат пакети дейилади.
Фирма ишларини йирик аксионерлардан ташкил топган раис бошчилигидан директорлар кенгаши бошқаради. Аксионерлик жамиятининг энг олий органи аксионерлик мажлиси бўлиб, у одатда йилига бир марта ўтказилади. Мажлисда фирма ишларини муҳокама қилиниб, даромадни қанча қисмини дивидент тарзида тўлаш ва қанча қисмини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга сарфлаш келишиб олинади.
Аксионерлик жамияти эркин капитални марказлаштириш ва йирик корхона ташкил қилишнинг асосий шаклидир. Шу билан бирга аҳоли жамғармаларини ишлаб чиқаришга сафарбар қилиш, уларни капиталга айлантириш воситаси ҳамдир.
Аксионерлик жамияти хусусий фирмалар ва ширкатларга нисбатан ўз маблағларини орттириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришда кўпроқ имкониятларга эга.
Аксионерлик жамияти бу шундай корхонаки у хўжалик ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ҳуқуқий ва жисмоний шахслар ўртасида ихтиёрий келишув орқали ташкил этилади.
Аксионерлик жамияти мавжуд давлат корхонасини аксионерлаш ёки янги корхона барпо этиш бўлими орқали таъсис этиш мумкин.
Давлат корхонасини аксионерлаш корхона мол-мулкини инвентаризациялаш, қайтадан ҳисоб-китоб қилиб чиқишдан бошланади. Корхонанинг асосий фондлари ва оборот маблағлари миқдорини аниқлаб, шу миқдорга тенг суммада аксия чиқарилади. Аксиянинг энг аввало корхонада ишловчилар ва хизматчилар, сўнгра бошқа корхона, ташкилотлар, ҳатто корхонага алоқаси бўлмаган фуқаролар сотиб оладилар. Агар бу пул корхонанинг қийматини қоплашга етмаса, аксиянинг бир қисмини насияга сотилади. Аксионерлашган корхона ўзини-ўзи бошқаради, эркин мустақил товар ишлаб чиқарувчи, унинг давлат билан муомиласи солиқ тўлашдан иборат бўлади.
Аксионерлик жамиятлари ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлар тўғрисида», «ўзбекистон Республикасининг корхоналар тўғрисидаги»ги қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек таъсис ҳужжатларига асосланиб иш кўради.
Аксионерлик жамиятлари томонидан қўйидаги қийматли қоғозлар эмиссия қилиниши мумкин.
Аксиялар
Облигациялар
Векселлар
Ҳар-хил қимматли қоғозлар.
Аксияларни очиқ турдаги ва ёпиқ турдаги аксионерлик жамиятлари чиқаришлари мумкин. Очиқ турдаги аксионерлик жамияти аксияларини бошқа аксионерлик жамиятининг фақат муайян кишиларнинг номига берилади. Аксияларнинг бошқа кишиларга берилиш тартиби низомда белгиланади.
Йопиқ турдаги аксионерлик жамияти аксионерларга аксиялар ўрнига номинал қийматга баробар бўлган миқдорда сертификатлар бериши мумкин.

Download 87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish