10-Мавзу. Маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлик кўрсаткичлари ва фойдалилик даражасини баҳолаш



Download 32,39 Kb.
bet5/7
Sana24.02.2022
Hajmi32,39 Kb.
#252576
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
10-мавзу

З.Вакт буйича пул киймати
Бизнес-режани амалга ошириш учун пул маблаглари киритишни амалга ошириш турли вақт оралигида пул маблаглари оқими билан боглиқ булган молиявий-иқтисодий хисоб-китобларни амалга оширишни талаб қилади. Бундай бахолаш конқепқияси шунга асосланадики, пул қиймати вақт утиши билан пул бозоридаги фойда нормасини хисобга олган холда узгариб боради, бу норма сифатида одатда ссуда фоизи нормаси қабул қилинади. Мазкур холатда фоиз деганда пул бозорида пулдан фойдаланиш натижасида олинувчи даромад миқдори тушунилади. Инвестициялаш узоқ муддатли жараён эканлигини хисобга олган холда, инвестиция киритилган пайтдаги пул қийматини уни булажак фойда, амортизақия ажратмалари ва бошқа шаклда қайтиб келиш пайтидаги қиймати билан таққосланади.
Инвестиция киритиш ва пул маблагларини қайтиб олиш пайтидаги пул қийматини таққослашда иккита асосий тушунча - пулнинг хозирги қиймати ва келажакдаги қийматидан фойдаланиш қабул қилинган.
Пулнинг келажакдаги қиймати хозирги пайтда инвестиция қилинган пул маблагларининг белгиланган вақт утгандан сунг маълум бир фоиз ставкасини хисобга олган холда айланиши лозим булган миқдорини ифодалайди. Пулнинг келажакдаги қийматини аниқлаш ушбу қийматнинг усиш жараёни билан боглиқ булиб, пулнинг бошлангич миқдорига фоиз суммасини (фоиз туловларини) қушиб бориш йули билан босқичма-босқич катталаштиришни акс эттиради. Бу сумма фоиз ставкаси буйича хисобланади. Инвестиция хисоб-китобларида бу ставка нафақат пул маблаглари қийматини устириш воситаси сифатида, балки янада кенг маънода - инвестиция операқияларининг даромадлилик даражасини улчаш учун хам фойдаланилади.
Пулнинг хозирги қиймати келажакда келиб тушадиган пул маблагларининг белгиланган фоиз ставкасини («дисконт ставкаси») хисобга олган холда хозирги даврга келтирилган миқдорини ифодалайди. Пулнинг хозирги қийматини аниқлаш бу қийматнинг дисконтллашуви билан боглиқ булиб, пул маблагларининг белгиланган якуний хажмида усишига тескари операқияни ифодалайди. Бу холда фоиз (дисконт) миқдори пул маблагларининг якуний миқдоридан (келажакдаги қийматдан) чиқариб ташланади.
Бундай холат маълум бир вақт утгандан сунг олдиндан белгиланган суммани олиш учун бугунги кунда қанча маблаг инвестиция қилиш кераклигини аниқлаш зарур булган холларда вужудга келади.
Пул маблагларини инвестициялаш билан боглиқ молиявий-иқтисодий хисоб- китобларни амалга оширишда қийматнинг усиш ва дисконтлашув жараёнлари оддий хамда мураккаб фоизлар буйича амалга оширилиши мумкин. Оддий фоизлар одатда қисқа муддатли инвестициялашда, мураккаб фоизлар эса узоқ муддатли инвестициялашда қулланилади.
Оддий фоиз деб пул маблагларини инвестициялаш шартлари билан белгиланган тулов даври (чорак, ой ва хоказо) якунида қуйилманинг бошлангич (хозирги) қийматига хисобланувчи суммани англатади.
қуйилманинг усиш жараёнида оддий фоиз суммасини хисоблашда қуйидаги формуладан фойдаланилади:
J + P х n х i,
бу ерда
J - инвестициялашнинг белгиланган даври учун фоиз суммаси;
Р - бошлангич қуйилма (инвестиция) суммаси;
n - инвестициялаш муддати (хар бир фоиз тулови амалга оширилувчи даврлар сони);
i - фоиз ставкаси (унли каср билан ифодаланади).


  1. Download 32,39 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish