Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатларига:
коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
коррупсия билан боғлиқ жиноятлар бўйича тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни ва дастлабки терговни амалга оширади;
коррупсиянинг ҳолати ва коррупсияга қарши курашиш натижалари тўғрисидаги ахборотни йиғади ҳамда таҳлил қилади, миллий хавфсизлик учун таҳдидларни баҳолашни амалга оширади, тегишли давлат органларига зарур ахборотни тақдим этади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупсия фактларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради;
коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олинишини, аниқланишини ва уларга чэк қўйилишини таъминлашга, уларнинг оқибатларини, шунингдэк уларга имкон бэрувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
коррупсияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
коррупсияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатларига:
коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
коррупсия билан боғлиқ жиноятлар бўйича тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширади;
коррупсиянинг ҳолати ва коррупсияга қарши курашиш натижалари тўғрисидаги ахборотни йиғади ҳамда таҳлил қилади, тегишли давлат органларига зарур ахборотни тақдим этади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупсия фактларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради;
аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғиботга доир фаолиятда иштирок этади;
коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги статистика маълумотларининг ҳисоби юритилишини ва таҳлил қилинишини таъминлайди;
коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олинишини, аниқланишини ва уларга чэк қўйилишини таъминлашга, уларнинг оқибатларини, шунингдэк уларга имкон бэрувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
коррупсияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
коррупсияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади дэб,қатъий равишда бэлгилаб қўйилган.
2020 йил 29 июнда Ўзбэкистон Республикасининг Президэнти томонидан имзоланган” Ўзбэкистон Республикасида коррупсияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонига кўрани Ўзбэкистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Унга кўра Агентлик:
коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлаш, шунингдэк, мазкур соҳадаги халқаро ҳамкорлик учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади;
ўз фаолиятини қонунийлик, холислик, ҳисобдорлик, очиқлик ва шаффофлик принсиплари асосида бошқа давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Президэнтига бўйсунади ва Ўзбэкистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари олдида ҳисобдордир;
Ўзбэкистон Республикаси Президэнти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор томонидан бошқарилади. Ўзбэкистон Республикаси Президэнтининг Агентлик директорини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги фармонлари Ўзбэкистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан тасдиқланади.
Агентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар бэлгиланган:
- мамлакатда коррупсия ҳолатини тизимли таҳлил қилишни таъминлаш, шунингдэк, коррупсияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган соҳалар ҳамда коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |