10-мавзу. Жамиятнинг ижтимоий соҳаси ва давлатнинг ижтимоий сиёсати


Давлатнинг бандлик сиёсати ва аҳолини иш билан таъминлаш



Download 34,37 Kb.
bet4/7
Sana26.03.2022
Hajmi34,37 Kb.
#511648
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
10-мавзу.ИДТТС

10.4. Давлатнинг бандлик сиёсати ва аҳолини иш билан таъминлаш
Меҳнат бозори бозор иқтисодиётининг муҳим таркибий қисмидир. Меҳнат бозорида меҳнат сотилмайди, ишловчиларнинг меҳнат қилиш қобилияти, меҳнат хизмати сотилади3, чунки меҳнат кишиларнинг маълум мақсадга йўналтирилган фаолияти жараёни бўлиб, унда ишчи кучи билан ишлаб чиқариш воситалари қўшилиши натижасида кишиларнинг эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган маҳсулот яратилади ва хизмат кўрсатилади4.
Меҳнат бозорида ишчи кучини сотиш ва сотиб олиш эркин ходимни ишга ёллаш шаклида намоён бўлади. Ишга ёллаш маълум шартлар, яъни иш кунининг узунлиги, иш шароитлари ва режими, иш ҳақининг миқдори, бажариладиган иш тури, лавозим ва касб мажбуриятлари асосида амалга оширилади. Меҳнат бозори ёлланма ишчи, ходим ва иш берувчи, тадбиркорнинг иқтисодий эркинлигига асосланади. Демак, ишчи кучи меҳнат бозорининг объекти ҳисобланади.
Меҳнат муносабатларини давлат томонидан тартибга солиш қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
- ишга ёллашнинг минимал стандартларини қонуний белгилаш;
- иш вақтининг узунлиги, иш ҳақи, бошқа тўлов ва имтиёзлар;
- меҳнат шароити ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норма (меъёр)ларни қонуний белгилаш;
- шахсларни маълум турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланишларига қонуний рухсат бериш ва чеклаш;
- иш берувчи ва ходимларнинг фаолиятини фуқаролик ҳуқуқи ҳамда меҳнат қонунчилиги асосида тартибга солиш.
10.5. Даромадлар сиёсати ва аҳоли турмуш
даражасининг ўсиши
Даромадларни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий объектлари қуйидагилар: даромадлар, иш ҳақи минимуми; бандлик, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш; солиқлар, нархлар; ижтимоий кафолатлар, ижтимоий муносабатлар (шу жумладан, иш берувчи ва ёлланиб ишловчилар ўртасидаги муносабатлар), ижтимоий таъминот; ҳуқуқий таъминот (хавфсизлик, ҳаёт, мулк ва жамғармаларни ҳимоялаш).
Даромадларни давлат томонидан тартибга солишнинг бош мақсади даромадларни давлат бюджети орқали қайта тақсимлашдан иборатдир. Шу билан бирга, кам таъминланганларнинг даромадларини ошириш, уларнинг ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш омилларининг турлича экани туфайли юзага келган дис­пропорцияни бартараф этиш, иш билан бандликни тартибга солиш ва ижтимоий тангликнинг олдини олиш каби муаммолар ҳам ҳал этилади. Кўрилаётган доирада давлатнинг фаоллиги марказий ва маҳаллий бюджетдан қилинган ижтимоий харажатлар ҳажми билан ўлчанади. Миллий даромадни қайта тақсимлашда давлатнинг имкониятлари бюджет тушумлари билан чекланади.
Даромадлар сиёсати конституция ва унга тенглаштирилган қонуний ҳужжатларда белгиланган маълум тамойиллар асосида юритилади. Бу тамойиллар қуйидагилардан иборат:
- ижтимоий адолат;
- ижтимоий ҳамкорлик ва аҳоли барча қатламларининг бирдамлиги;
- ўз моддий аҳволи учун шахсий масъулият;
- меҳнат ҳуқуқи ва уни муносиб рағбатлантириш;
- касаба уюшмалари ҳуқуқи;
- иқтисодий мақсадга мувофиқлик ва бошқалар.

Download 34,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish