10-мавзу. Халқаро илмий-техникавий ва иқтисодий интеграц. Ионал ривожланишда қишлоқ ХЎжалигининг ўрни


Жаҳонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва унинг истеъмоли ривожланиш унинг асосий тенденциялари



Download 44,6 Kb.
bet2/4
Sana20.06.2022
Hajmi44,6 Kb.
#681087
1   2   3   4
Bog'liq
10-мавзу

10.2. Жаҳонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва унинг истеъмоли ривожланиш унинг асосий тенденциялари
Жаҳон қишлоқ хўжалиги олдида турган энг асосий вазифа – дунё аҳолисини баланслашган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдир. Бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳеч қандай қайта ишловларсиз истеъмол қилиш ва қайта ишлаш саноати учун керакли маҳсулотларни етказиб бериш йўли билан амалга оширилади.
Дунё давлатлари аҳолисининг миқдори ва ўсиш суръатлари турлича бўлиши қатор мураккабликларни юзага келтиради. Бугунги кунда аҳолининг катта қисми Хитой, Ҳиндистон, Япония, Шимолий ва Жанубий Корея, Ветьнам каби давлатларга тўғри келади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг катта қисми эса Европа давлатлари, АҚШ, Канада, Россия давлатларида етиштирилади. Африка, Лотин Америкаси, Осиёнинг ривожланаётган қатор давлатлари асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғилланишса-да, умумий иқтисодий таъминот ривожланишининг пастлиги аграр тармоқ самарадорлиги кескин пасайишига сабаб бўлмоқда. Натижада ер юзи аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан бир меъёрда таъминлашда катта қийинчиликлар вужудга келмоқда. Ер юзи табиий-иқлим шароити, намлик билан таъминланганлиги каби қатор объектив сабабларга кўра, турли минтақаларда турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади. Масалан, дон ва айниқса, озиқ-овқат учун энг қимматли бўлган буғдой АҚШ, Канада, Европа давлатлари, Хитой ва Россияда кўпроқ етиштирилади. Албатта, Осиё ва Африканинг айрим давлатларида ҳам буғдой етиштирилади. Лекин унинг сифати, миқдори, ҳосилдорлиги етарли даражада эмас. Техника экинлари ва шоли кўпроқ Осиё, сабзавот Европа давлатларида етиштирилади. Чорвачилик маҳсулотлари ер юзининг барча минтақаларида етиштирилсада, унинг миқдори турли зоналарда турлича. Африкада қишлоқ хўжалиги, жумладан, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ҳажми жуда кам. Африканинг цеце чивини учрайдиган минтақаларида чорвачилик деярли ривожланмаган. Ўсмлик ёғи учун маҳсулотлар асосан АҚШ, Аргентина, Жанубий Европа давлатларида етиштирилади. Экватор атрофида жойлашган давлатларда кўпроқ меваларнинг шу минтақаларга хос турлари – мандарин, апелсин, банан кабилар етиштирилади. Бу ҳолат кучли товар айрибошлаш йўлга қўйилишини, давлатлар, минтақалар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосининг яхши ривожланишини талаб этмоқда. Мамлакатлар иқтисодиётининг жуда нотекис ривожланганлиги, турли сиёсий сабаблар бу масалани самарали олиб боришда катта қийинчиликлар туғдирмоқда. Шунга қарамасдан, дунё аҳолисини қишлоқ хўжалиги, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу йўналишларга қуйидагилар киради:

  • турли сабабларга кўра (уруш, давлат тўнтариши, катта табиий офатлар) ўз аҳолисини минимал озиқ-овқат билан ҳам таъминлай олмаётган давлатларга бир ёки кўп марталик ёрдам кўрсатиш. Бу турдаги ёрдам бериш заруратини камайтириш йўлларини топиш устида БМТ ва ривожланган давлатлар тинмай ишламоқдалар. Албатта, бу турдаги ёрдамни камайтириш учун, энг авволо, урушларнинг олдини олиш, дунёда тинчлик ўрнатиш устида ҳаракатлар қилинмоқда;

  • ривожланаётган давлатларга ривожланган давлатлар томонидан жуда паст фоизларда кредитлар (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун) ажратиш йўли билан, баъзан эса гуманитар ёрдам сифатида маҳсулотлар етказиб бериш. Бу асосан иқтисодиёти бир томонлама ривожланаётган жуда камбағал ва қишлоқ хўжалигини юритиш мумкин бўлмаган давлатларга нисбатан амалга оширилади.

  • ривожланаётган давлатларда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилган ёрдамлар. Бу энг мақбул йўналиш бўлиб дунёда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш кўпайишига, мавжуд имконият ва омилларнинг ишга туширилишига, натижада дунё аҳолисини шу маҳсулотлар билан таъминлаш яхшиланишига олиб келади. Кейинги 30 йил ичида шу йўналиш асосий ҳисоланди ва бу борада қатор амалий ишлар қилинди. Жумладан, Мексикада яратилган тез-пишар, сувга чидамли, сифати яхши серҳосил буғдой навининг кўплаб Африка ва араб давлатларига жойлаштирилиши ўтган аср 80-йилларига келиб, бу давлатларда буғдой етиштириш кўпайишини таминлади. 80-йилларнинг охирига келиб, уларнинг айримлари буғдой экспорт қиладиган давлатларга ҳам айланишди. Англия, АҚШ, Италия ва Исроилда яратилган сут йўналишидаги қорамолларнинг янги зотлари дунё давлатларига қисман тарқатилиши бу борадаги вазият яхшиланишига олиб келмоқда.

Жаҳон қишлоқ хўжалиги тараққиёти дунё давлатлари иқтисодиётининг ривожланиш даражаларига боғлиқ. Дунёнинг ривожланган давлатлари ҳозирги кунда ўз қишлоқ хўжалигининг ривожланиши учун 350 млрд. АҚШ доллари миқдорида субъсидия ажратмоқдалар. Бу ҳам ижобий самара бермоқда.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш ишларини йирик компаниялар қўлларида. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва сотиш ишларини монополистик компаниялар эгаллаб олганлар. Маҳсулотларнинг саноат йўли билан қайта ишлаш ва хўжаликларни техника билан қайта қуроллантириш учун фермерларга кредит бериш, шу компаниялар эътиборида.
Туркия аҳолиси 50 млн. нафарини ташкил этади. Бу ерда қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи деҳқончилик ҳисобланади. Мамлакатда 22 млн. га ер ҳайдалиб экилади. Дон экинлари майдони 15 млн. га, ҳосилдорлиги 20,4 .
Пахта 724 минг гектар ерга экилади. Меванинг 38%, пахтанинг 22%, сабзавотнинг 13% фоизи экспорт қилинади.
Маълумки, АҚШ ғўзанинг ер юзида энг кенг тарқалган гошпиум Хирзутум нави ватани ҳисобланади. Бутун ер куррасидаги пахта етиштириладиган 33 млн. гектарнинг 30 млн. гектарига ғўзанинг шу турига мансуб навлари экилади. АҚШда бозор коньюнктураси ва об-ҳаво шароитларига қараб, йилига 2150 – 2850 минг тонна пахта етиштирилади.
Пахтани жаҳон бозорида сотишда, энг аввало, унинг ранги, толаси узунлиги, пишиш муддати, узилганда чўзилиш, нисбий узилиш оғирлиги, ифлосланганлик даражаси ҳисобга олинади. Шу белгилар асосида пахта 7 та навга бўлинади. Шунда 11 баллга эга бўлган тола элита, 41 балл олган тола ўртача, 71 балл олган тола ёмон ҳисобланади.
Агар тола ўртачадан юқори баҳоланиб, 11, 21, 31 баллга эга бўлса, у ҳолда бундай тола қимматроқ туради ва бунда жаҳон бозорида ўртача қийматига қўшимча коэффиц.иент қўшилади. Агар 51, 61, 71 баллдан юқорироқ бўлса, аксинча, ўртача қийматдан пасайиши юз беради.
Ҳар бир той тола «Скинлаби» фирмаси асбоби ёрдамида пахта маркентингининг юқорида қайд этилган 7 та белгиси бўйича текширилади. Толани классификац.иялаш натижалари пахта заводига жўнатилиб, ҳар бир тойга ёпиштирилади.
Фермер толанинг қаердалигини ва қандай баҳоланганлигини билади. У харидор топгандан сўнг, унга фалон рақамлик шунча тойларни ортиб бериш кераклигини омбор хизматчисига қўнғироқ қилиб, айтиб қўйса, кифоя.
АҚШдаги пахта заводалари катта эмас. Пахта тозалаш машиналарининг унумдорлиги соатига 10-15 той (ёки 2-3 тонна). Завод қошида 11 минг тойдан иборат тайёр маҳсулот сақланадиган 3 та катта омбор бор, умумий сиғими 6-7 минг тонна бўлган бу омборлар 600 фермерга хизмат қила олиш қурбига эга. Пахта АҚШда 14 штатда етиштирилади.
Ўзбекистон Республикаси жаҳонда пахта етиштириш бўйича тўртинчи ўринда туради. Республикаси хрижий мамлакатлар билан савдо алоқасидан тушган даромаднинг 80 фоизи пахта ҳисобига олинади.



Download 44,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish