Ҳамма нарсани қамраб оладиган назоратнинг мумкин эмаслиги. Маълумки,давлат бор экан, унинг назорат қилиш функсияси ҳам мавжуд бўлади. Баъзида назорат қилиш давлат учун жуда қимматга тушади. Ҳаддан ташқари назорат қилиш бошқариш сифатига ҳам зарар етказади ва ижодкор истеъдодларнинг пасайишига олиб келади. Бу дэган сўз бошқарув тамойилининг ўзида ҳам коррупсия эҳтимолининг мавжудлигини англатади.. Ушбу имконият объектив шароитда ривожланиб, потенсиал рента(фойда) олиш хавфдан устун туради. Бу муаммо бюрократик аппаратда бир неча бор такрорланмоқда. Бунга сабаб эса юқори даражадаги маъмурларнинг ўзлари бўйсунувчиларини тайинлашидир. Вакиллик дэмократиясига эга тизимларда эса энг юқори ҳокимият лавозимларини сиёсий элита эгаллайди ва кейинги сайловларда ҳокимиятни йўқотиб қўйиш хавфи мавжудлигидан ҳадиксирайди.
Юқори даражадаги коррупция сабаблари. Кўпчиллик мутахассисларнинг фикрича юқори даражадаги сабаби ғайриинсоний ҳатти-ҳаракатларнинг ички ва ташқи чэклаш механизмларини таъминловчи сиёсий институтларнинг номукаммаллигидадир. Бунга баъзи объектив ҳолатлар:
– икки хил маъноли ноаниқ қонунлар;
– аҳолининг қонунларни билмаслиги ёки тушунмаслиги;
– мансабдор шахсларнинг ўзбошимчалик билан бюрократик процедураларга тўсқинлик қилиш ёки тегишли тўловларни ошириб юбориши;
– мамлакатдаги сиёсий вазиятнинг бэқарорлиги;.
– давлат идоралари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг шаклланган механизмларининг этишмаслиги;
– бюрократик аппарат фаолияти асосидаги стандартлар ва принсипларнинг ҳукмрон элита сиёсатига боғлиқлиги;
– бюрократиянинг касбий лаёқацизлиги;
– қариндошлик ва сиёсий ҳомийлик; (бу коррупсияни назорат қилиш механизмларини заифлаштирадиган махфий келишувларни тузишга олиб келади);
– ижро этувчи ҳокимият тизимида бирликнинг йўқлиги, яъни бир хил фаолиятни турли ҳокимият органлари томонидан тартибга солиш;
– фуқароларнинг давлат устидан назоратдаги иштироки даражасининг пастлиги бошқалар ҳам ўзининг ҳиссасини қўшади.
Шундай қилиб, хусусий секторга нисбатан давлат секторида иш ҳақининг кўпайиши коррупсиянинг дарҳол пасайишига олиб келмайди. Бошқа томондан, бундай ҳолат бюрократлар малакаси даражасини босқичма-босқич оширишга ёрдам бэради ва узоқ муддатли истиқболда ижобий таъсир кўрсатади. Бунинг мисолини коррупсия даражаси энг паст бўлган мамлакатларда мансабдорларнинг иш ҳақи ишлаб чиқариш соҳасидаги иш ҳақига нисбатан 3-7 баравар юқори эканлигида кўриш мумкин.Энг мунозарали масалалардан бири бу давлатнинг монополист сифатида бозорларни томонидан тартибга солиниши,яъни бошқарилишидир. Эркин бозор тарафдорларининг таъкидлашича,давлат ролнинг пасайиши ва рақобатнинг кучайиши,коррупсиянинг пасайишига ёрдам бэради,чунки бу талаб қилинадиган ихтиёрий куч миқдорини камайтиради ва ҳимоя тартибга солиш орқали бозор истунлигини олиш қобилияти ва шу сабабли ижара ҳақини олиш орқали имкониятини камайтиради. Дарҳақиқат, коррупсияси паст бўлган барча мамлакатлар нисбатан эркин иқтисодиёт билан ажралиб туради. Аксинча, мансабдор шахсларнинг монопол ҳокимияти ва нархларни бозор даражасидан паст даражада ушлаб туриши билан тавсифланган режали иқтисодиёт кам маҳсулот ва хизматларни олиш воситаси сифатида порахўрликни рағбатлантиради.9
. Қисқача хулосалар
1. Коррупсия - мансабдор шахсларнинг ўзларига ишониб топширилган ҳуқуқлари ва ҳокимият ваколотидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиши бўлиб,у ўз ичига порахўрлик,мансбни суиистеъмол қилиш ва бошқа ноқонуний ҳаракатларни ўз ичига олади.
2. Коррупсия яширин характерига эга бўлиб,яъни зимдан иш қилиш орқали катта бойликни қўлга киритишга ҳаракат қилади.
3. Коррупсия келишувчанлик характерига эга,унинг иштирокчилари ўзаро келишган ҳолда ҳаракат қиладилар.
4. Коррупсия мосланувчанлик хусусиятига эга.Чунки пора бэрувчи ҳам пора олувчи ҳам ўзро келишишиб олишган бўлади.
5. Коррупсиянинг асосий мақсади пора эвазига бойлик орттириш,тўплашдир.
6. Пора ( форсча - бўлак,лахтак,парча;ҳисса,улуш;йиртилган,кесилган)бирор ишни ноқонуний тарзда битириб бэргни учун мансабдор шахсга бэрилдиган ёки бэрилган нарса ёки пул.
Do'stlaringiz bilan baham: |