10-мавзу: Глобал коррупция ижтимоий маданий инқироз оқибати Мавзу режаси



Download 61,16 Kb.
bet2/15
Sana10.06.2022
Hajmi61,16 Kb.
#649685
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
10 мавзу Глобал коррупция ижтимоий маданий инқирознинг оқибати

Коррупция тушунчасининг таърифи. Бугунги кунда мамлакатимизда жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда коррупцияга қарши курашиш муаммосига жуда катта эътибор бурилмоқда. Чунки, коррупция ҳар қандай жамиятнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилган ҳолда, халқ манфаатларини кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотларнинг боришига ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда. Хўш, шундай экан коррупция нима, унинг генезиси, эволюцияси, хуллас, у салбий ҳодиса сифатида тарихий макон ва замоннинг қайси кесишган нуқталарида пайдо бўлган деган саволлар туғилади?
Маълумки “Коррупция” тушунчаси лотин тилидаги “corruptio” сўзидан олинган булиб, мазмуни “бузиш, сотиб олиш” маъносини беради ва унинг грамматик бир илдизли маъноси яна “коррозия” сузи, яъни “чириш” ёки “занглаш” деган мазмунни ҳам беради. Шундан келиб чикиб бу сўзнинг ижтимоий кўриниши ҳокимиятни бузиш, чиритиш оркали сотиб олиш” деган маънони беради.
Юридик энциклопедия муаллифларининг таъкидлашича, “коррупция – мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият имкониятларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият”.
“Юридик атамалар қомусий луғати”да коррупция тушунчасига “давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган (ёки уларга тенглаштирилган) шахсларнинг ноқонуний тарзда моддий ва бошқа бойликлар, имтиёзларни олишда ўз мақоми ва у билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиши, шунингдек, бу бойлик ва имтиёзларни жисмоний ёки юридик шахслар қонунга хилоф равишда эгаллашига имкон бериши”, деб таъриф берилган.
Яна бошқа адабиётларда эътироф этилишича, коррупция атамаси “сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият бўлиб, мансабдор шахслар ўзларига берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият имкониятларидан шахсий бойиш мақсадида фойдаланишидан иборат”, деб тавсифланган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан 2003 йил 31 октябрда БМТнинг “Коррупцияга қарши кураш конвенцияси” имзоланган. Мазкур ҳужжат уни имзолаган давлатлардан пора олиш, бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ва коррупция ортидан бойлик орттириш кабиларни жиноят деб белгилашни талаб этади.
Ушбу Конвенцияда коррупцияга шундай таъриф берилади: “Коррупция — бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради. Ушбу зарарли ҳодиса катта ва кичик, бадавлат ва камбағал бўлишидан қатьий назар, барча мамлакатларда учрайди. Коррупция паст иқтисодий кўрсаткичларнинг асосий сабабларидан бири бўлиб, камбағаллик даражасини камайтириш ва ривожланишни таъминлаш учун энг катта тўсиқ ҳисобланади”.
Коррупция” атамаси, одатда мансабдор шахс томонидан унга ишониб топширилган ваколатлар ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлар учун жамият томонидан ўрнатилган қонунлар ва ахлоқий тамойилларга зид бўлган ҳолда фойдаланишни англатувчи тушунча ҳисобланади. Булардан ташқари, коррупция мафиялашган давлатларга хос бўлган типик ҳолат, яъни мансабдор шахсларни сотиб олиш, уларнинг сотқинлик қилишини ҳам англатади.
Коррупциянинг характерли белгиси мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатлари билан унинг иш бэрувчиси манфаатлари ўртасидаги зиддият ёки сайланган шахснинг хатти-ҳаракатлари билан жамият манфаатлари ўртасидаги зиддият ҳисобланади. Одатда, коррупсиянинг кўп турлари мансабдор шахс томонидан содир этилган фирибгарликдан иборат бўлиб, улар давлат органларига қарши жиноятлар тоифасига киради.
Ҳар қандай мансабдор шахс – амалдор, депутат, судя, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими, маъмур ва бошқалар ўзларига тегишли бўлмаган ҳар қандай ресурсларни тарқатиш соҳасида коррупцияга дучор бўлиши мумкин. Коррупцияни рағбатлантирувчи асосий омил – бу ҳокимиятдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда кўпроқ иқтисодий фойда олиш имкониятининг мавжудлиги бўлса, уларни тийиб турувчи омил эса қилмишининг ошкора бўлиб қолишидан ҳадиксираш ва жазо олишдан қўрқишидир.
Коррупциянинг тизимли хусусиятларидан бири коррупциялашган давлат ташкилотларида ишлайдиганлар мансабдорларнинг ўз лавозимини сақлаб қолиш учун қуйи поғонадагилардан мажбурий тарзда пора йиғиб олиши орқали олган порасини юқори поғонадаги мансабдорлар билан бўлишишида намоён бўлади. Бундай ҳолатнинг мавжудлиги жамиятнинг иқтисодий ўсиши ва ривожланишига жиддий тўсқинлик қилади. Одамларни эса маънавий-мафкуравий таназзулга дучор этади.
Шунингдэк, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январъ, ЎРҚ-419-сонли “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунида: Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш”,– деган таъриф берилган. Бу деган сўз коррупция бу пул, қимматбаҳо буюмлар кўринишида имтиёзлар олиш учун мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, пора бериш, пора олиш, ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш, тижорат пора олиш ёки бошқа шахснинг ўз расмий мавқеидан жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларига хилоф равишда ноқонуний фойдаланишидир. Мулкий хусусиятга эга бўлган бошқа мулк ёки хизматлар, ўзи учун ёки учинчи шахслар учун бошқа мулкий ҳуқуқлар ёки бошқа шахслар томонидан ушбу шахсга ушбу имтиёзларни ноқонуний равишда бериш; шунингдэк, ушбу ҳаракатларни юридик шахс номидан ёки унинг манфаатлари учун амалга ошириш, демакдир.

Download 61,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish