Иқтисодий юксалиш даврида ортиқча талаб иқтисодиётга инфляцион таъсир кўрсатаётган шароитда даромадлар даражаси ошиши билан солиқлар ставкалари пасаяди ва бу жами талабга чекловчи таъсир кўрсатади. Айни пайтда давлат харажатлари (ишсизларга нафақалар, давлат трансфертларининг бир қанча турлар) ҳам пасаяди. Аммо нодискрет фискаль сиёсат воситалари иқтисодий тебранишларни тўлиқ юмшатиш имконини бермайди ва у дискрет фискал сиёсат юритишни инкор этмайди.
3. Дискрет ва нодискрет фискаль сиёсат.
Иқтисодиётнинг ўрнатилган барқарорлиги даражаси даврий бюджет тақчиллиги ва профицити миқдорларига боғлиқ. Даврий тақчиллик (ортиқчалик) иқтисодий фаоллик пасайиши (ошиши) шароитида солиқ тушумларининг автоматик камайиши (ошиши) ва давлат харажатларининг автоматик ошиши (камайиши) натижасида юзага келадиган давлат бюджети тақчиллиги (профицити)дир.
Даврий пасайиш босқичида солиқлар автоматик пасайиши, давлат трансфертларининг ошиши натижасида бюджет тақчиллиги келиб чиқади.
Даврий юксалиш босқичида солиқлар автоматик кўпайиши ва давлат харажатларининг камайиши натижасида бюджет профицити пайдо бўлади.
3. Дискрет ва нодискрет фискаль сиёсат.
Тўлиқ бандликни таъминлаган дискрет фискаль сиёсат юритилиши натижасида давлат бюджетининг таркибий тақчиллиги (профицити), яъни тўлиқ бандлик шароитида бюджет харажатлари (даромадлари) ва даромадлари (харажатлари) ўртасидаги фарқ юзага келади.
Даврий тақчиллик кўпинча давлат бюджетининг ҳақиқий тақчиллиги ва таркибий тақчиллик фарқи сифатида баҳоланади.
Давлат бюдждети камомадини молиялаштириш усуллари:
1. Пул-кредит эмиссияси;
2. Давлат заёмларини чиқариш;
3. Давлат бюджетига солиқ тушумларини кўпайтириш.
4. Ўзбекистон Республикаси бюджет-солиқ сиёсатининг хусусиятлари.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган фискал сиёсатни янада такомиллаштириш, солиқлар ва бюджет харажатларидан иқтисодиётни барқарор ўстиришни рағбатлантиришнинг амалий воситалари сифатида фойдаланиш борасида чора-тадбирлар белгиланаётганда бугун жаҳон иқтисодиётида юзага келган ва мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини ўтказаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини ва халқаро суверен қарзлар инқирозини ва қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур бўлади: