10-маъруза. Тикув машиналарини таъмирлаш усуллари



Download 91,5 Kb.
bet3/3
Sana23.04.2022
Hajmi91,5 Kb.
#577773
1   2   3
Bog'liq
10-маъруза

Ишга қобилиятлилик – машинанинг техник ҳужжатда кўрсатилган параметрлар билан ўз вазифасини бажара оладиган ҳолатидир.
Машиналарнинг ейилганлик, шикастланганлик даражасига ва хусусиятларига, шунингдек таъмирлаш ишларига сарфланадиган меҳнатга (сермеҳнатлилигига) қараб, машиналарга олдиндан белгиланган режали хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларига қуйидаги таъмирлаш турлари киради:
Жорий таъмирлаш. Бунда таъмирлаш ишлари ҳажми жуда кам бўлиб, машинанинг навбатдаги режали таъмиригача нормал ишлаши таъминланади. Жорий таъмирлашда бузуқ жойлар, нуқсонлар ейилган деталларни алмаштириш ёки таъмирлаш йўли билан бартараф этилади, шунингдек барча ростлаш ишлари бажарилади.
Ўртача таъмирлаш – буюмнинг иш кўрсаткичларини фақат ейилган таркибий қисмлар (агрегатлар, узеллар ва деталлар)ни таъмирлаш ёки алмаштириш йўли билан тиклашдан иборат.
Қишлоқ хўжалигида фақат автомобиллар ўртача таъмирланади.
Асосий таъмирлаш – ейилган машина ва унинг барча таркибий қисмлари, шу жумладан замин қисмларининг ҳам бошланғич иш қобилиятини тўлиқ тиклашдан иборат. Таъмирдан чиққан барча таркибий қисмлар ҳамда бутун машина ишлатиб мосланади, чиниқтирилади, ростланади, синовдан ўтказилади ва бўялади. Бу хилда таъмирлашда машина деталларга тўлик ажратилади ва улар яроқли-яроқсизларга бўлинади.
Машиналарни ихтисослаштирилган таъмирлаш корхоналарида таъмирлашнинг эгасизлантирилмаган, эгасизлантирилган ва агрегат усуллари кенг қўлланилади.
Эгасизлантирилмаган ёки эгасизлантирилган таъмирлаш усулларининг ўзаро фарқи шундаки, тикланадиган таркибий қисмларнинг маълум машинага (ускунага) қарамлиги биринчи усулда сақланади, иккинчи усулда эса сақланмайди.
Таъмирлашнинг агрегат усулида айрим бузуқ йиғма қисмлар ёки агрегатлар алмашма фонддан олинган янги ёки таъмирланганлари билан алмаштирилади, натижада машинанинг иш қобилияти дастлабки икки усулга қараганда камроқ харажатлар билан тикланади.
Машиналарни таъмирлашга қабул қилиш ва тайёрлаш.
Машиналар, уларнинг агрегатлари ва қисмлари, шунингдек деталларни тиклаш технологик жараёнида кўрсатилган барча ишлар махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозланган иш жойларидаги мавжуд технологияга аниқ риоя қилган ҳолда бажарилиши лозим. Асбоб-ускуналар рўйхати машина деталларини ювиш, қисмларга ажратиш, йиғиш технологик карталари албомида кўрсатилган.
Енгил саноат машиналари ва уларнинг йиғма қисмларини мавжуд таъмирлашга топшириш техник шартларига мувофиқ таъмирлашга қабул қилинади. Машинани сақлаш майдончаларидан ёки алмаштириш пунктидан таъмирлашга қабул қилишда унинг бекам-кўстлиги текширилади. Таъмирлашга қабул қилинадиган объект, одатда, тоза бўлиши, сув ва мойлари тукилган бўлиши керак. Сув ва мойлар машинани таъмирлаш учун корхонага топширишда тўқиб ташланади.
Машиналарни буюртмачидан қабул қилиб олиш ва уни сақлаш омборига жунатиш ишлаб чиқариш жараёнининг бошланишидир.
Таъмирлашга жунатиладиган машиналарга қуйидаги талаблар қўйилади: машина таъмирлашгача ва таъмирлараро маълум миқдорда иш бажарган ёки маълум хизмат муддатини ўтагандан кейин режага асосан таъмирлашга жунатилади. Машинанинг техник ҳолати ташқи кўрикдан ўтказилиб ёки унинг техник ҳолатини баҳолайдиган воситалар ёрдамида текширилади.
Машинани таъмирлашга тайёрлашда ундан омборда сақлаш учун: электр жиҳозлар, таъмирлаш тизимининг асбоб ва қисмлари, резинадан ва газламадан тайёрланган деталлар ечиб олинади. Совитиш, таъминлаш тизимлари ва картерлар совитувчи суюқлик, ёнилғи, тормоз суюқлиги ва мойлардан бўшатиб олинади. Сўнг машина кирдан тозаланади, совитиш тизими ва картерлар ювилади.
Авария бўлган машиналар авария тўғрисида акт бўлгандагина таъмирлашга жўнатилади. Бу акт туман ишлаб чиқариш норхонаси ёки Давлат автомобил назорати вакилининг иштироки билан расмийлаштирилади.
Кам-кўстли ва кир машиналар ҳамда уларнинг қисмлари таъмирлашга қабул қилинмайди. Барча деталлар (шамол парракларнинг тасмалари, фараларнинг ойналари, болтлар, гайкалар, винтли тиқинлар, резина зичламалар, электр розетка кабилардан бошқа қисмлар) ўз жойларига маҳкамлаб қўйилган бўлиши керак. Етишмайдиган маҳкамлаш деталларининг сони уларнинг умумий сонининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.
Таъмирлашга топширишда:
1) двигателлар илашиш муфтаси, ёнилғи аппаратлари, гидронасос ва ҳоказолар билан;
2) ёнилғи аппаратлари ёнилғи насос, форсункалар, ёнилғи, филтрлари, юқори босим трубалари билан жиҳозланган бўлиши, лозим.
Машиналар таъмирлаш жойларига:
1) ўзини юргизиб;
2) сим ёки чиғир ёрдамида шатакка олиб;
3) автомобил билан;
4) тиркалма арава (прицеп) ёки ярим тиркалма арава (яримприцеп) билан;
5) трайлер билан келтирилиши мумкин.
Таъмирлашга келтирилган машиналарни тушириб олиш майдончалари кран-балка, бурилма кранлар, кўприк кранлар, телферлар, юклагичлар ва ҳоказолар билан жиҳозланган бўлиши лозим.


Назорат саволлари
1.Технологик жараён деб нимага айтилади ?
2. Неча хил таъмирлаш турлари мавжуд ?
Download 91,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish