қуйидагича тўпламда берилади:
- илова хати;
- стандарт лойиҳасининг сўнгги таҳририга тушунтириш хати;
- асосий тадбирлар режасининг лойиҳаси;
- стандарт лойиҳасининг 4 та нусхаси (улардан иккитаси биринчи нусха
кўринишида бўлиши шарт);
- стандарт лойиҳаси келишилганини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл
нусхаси;
- стандарт лойиҳаси тўғрисида фикр-мулоҳазалар мажмуи;
- қолган келишмовчиликлар ҳақида маълумотнома.
12.2. Стандартни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш
Ўзбекистон
Республикаси
―Ўзстандарт‖
агентлиги,
Давархитектқурилишқўм, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва
Соғлиқни сақлаш вазирлиги номлари бўйича ўзларига тегишли
стандартларнинг лойиҳалари ва ҳужжатларини кўпи билан 15 кун мобайнида
кўриб чиқилишини, шунингдек давлат экспертизасидан ўтказилишини
таъминлайдилар.
Ўзбекистон
Республикаси
―Ўзстандарт‖
агентлиги,
Давархитектқурилишқўм, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги стандарт лойиҳаларини кўриб чиқади ва уни
тасдиқлаш ѐки кам-кўстини тўлдириб қайта ишлаш тўғрисида қарор қабул
қилади.
Стандарт уни тасдиқлаган ташкилотнинг қарори билан тасдиқланади ва
жорий қилинади.
Стандарт муддати чекланмаган ѐки муддати чекланган тарзда
тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги стандартларни давлат рўйхатига
олишни ―Ўзстандарт‖ агентлиги амалга оширади. Давлат рўйхатидан
ўтказиш учун стандарт 4 нусхада топширилиши лозим: асл нусхаси,
иккинчи нусхаси ва иккита кўчирмаси.
Стандартни давлат рўйхатидан ўтказиш учун жуз банд қилиб,
муқовалаб топшириш лозим. Стандарт 5 кундан ошмаган муддатда давлат
рўйхатидан ўтказилади.
Стандартнинг қайси ташкилот томонидан тасдиқланишидан қатъий
назар, стандартга рақамли белгини ―Ўзстандарт” агентлиги беради.
Белги ўз навбатида:
Ҳужжатнинг кўрсаткичидан – O’z DST; рўйхатнинг тартиб рақамидан
ва тасдиқланган йилнинг охирги икки сонидан иборат бўлади.
Масалан, ЎзРСТ 5.96-93 ―Техник чигит, техник шароит‖, O’zDST
816:2001 ―Тозаланган пахта ѐғи‖ ва ҳ.к.
Рўйхатга олувчи идора асл нусха, иккинчи нусхаси ва иккита
кўчирманинг биринчи бетига ўзининг номини кўрсатадиган тўртбурчак
муҳрни босади, сана ва давлат рўйхатининг номерини ѐзиб қўяди. Иккинчи
нусха ―Ўзстандарт‖ агентлигида қолади, асл нусха ва кўчирманинг иккинчи
нусхаси эса ишлаб чиқувчига қайтарилади.
ЎзРСТ 1.2-92 ―Ўзбекистон Республикасининг стандартлаш-тириш
давлат тизими. Техникавий шартларни ишлаб чиқиш, келишиб олиш,
тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби‖ стандартида муайян
маҳсулотнинг (хизматнинг) техникавий шартларини, шунингдек уларга
киритиладиган ўзгартишларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва давлат
рўйхатидан ўтказиш тартиби ҳақида гап боради.
Ўзбекистон Республикаси техникавий шартларининг лойиҳалари ва
уларга киритиладиган ўзгартишлар стандартлаш-тириш техника қўмиталари
томонидан ишлаб чиқилади. Асосланган ҳолларда техникавий шартлар
лойиҳаларини вазирликлар, маҳкамалар, уюшмалар, концернлар ѐки
стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлари, давлат, кооператив, ижара,
акционерлик корхоналари, қўшма корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар,
техника қўмиталари билан келишиб ишлаб чиқадилар.
Мазкур маҳсулотга даҳлдор МДҲ нинг давлатлараро стандартлари
Республика стандартлари ва техникавий шартлари мавжуд бўлмаган
тақдирда ҳамда бошқа меъѐрий ҳужжатларда белгилаб қўйилган талабларни
кучайтириш зарур бўлганда мазкур тармоқнинг иккита ва ундан кўпроқ
корхонаси ишлаб чиқарадиган маҳсулотга техникавий шартлар ишлаб
чиқилади.
Мазкур стандарт талаблари тайѐрлайдиган, шунингдек сақлашни,
ташишни, сотишни амалга оширадиган, фойдаланадиган (истеъмол
қиладиган) ва тузатадиган давлат, жамоа, қўшма, ижарадаги, уюшма ва
бошқа корхоналар ҳамда ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
Корхона стандартларининг тузилиши, баѐн этилиши ва техникавий-
иқтисодий жиҳатдан асосланганлиги, уларнинг фан ва техниканинг ҳозирги
ривожланиш кўрсаткичлари, меъѐрий тавсифлари ва талаблари ҳамда жаҳон
тараққиѐти даражаларига мослиги учун корхона стандартларини ишлаб
чиқувчилар ва ташкилотлар жавобгардирлар.
Корхона стандартларини корхона раҳбарияти тасдиқлайди. Уларнинг
амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда тасдиқланади.
Корхона стандартининг тасдиқланиши корхона раҳбарининг (раҳбар
ўринбосарининг) имзоси билан расмийлаштирилади.
Такрорлаш учун саволлар.
1. Нима сабабдан стандартлар ўзгартирилади?
2. Стандартларни ишлаб чиқиш нечта босқичдан иборат?
3. Стандарт лойиҳаси бўйича техникавий қўмитанинг функцияси
нималардан иборат?
4. Стандартларни белгилаш тартиби қандай?
Do'stlaringiz bilan baham: |